Тунги Кремл, Москва. Архив сурат

Россия савдолашмайди - қуролсизланиш ва санкциялар орасида алоқа йўқ

1135
(Янгиланган 22:01 16.01.2017)
Россия етакчи сиёсатчилари Доналд Трампнинг ядро қуролини камайтириш эвазига санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги баёнотига ўз фикрларини билдиришди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Москва АҚШ янги президенти Доналд Трампнинг Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш шартларини хотиржамлик билан кутиб олди, РИА Новости хабарига асосан. 

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, бундай баённомаларни жиддий қабул қилиш учун, авваломобор, Трампнинг президент лавозимига расман киришишини кутиб туриш кераклигини айтиб ўтди. Шундай бўлсада, Песков айни дамда Россия ўз ядровий қуроллар арсеналини камайтиришни режалаштирмаганини хабар қилди.

Песков айтишига қараганда, Россияга қарши киритилган санкциялар — бу ташқи ва ички сиёсат жиҳатидан ҳам Россия томонидан бажарилиши керак бўлган ишлар эмас.

Федерация Кенгаши вакиллари фикрига кўра, Россия олдида турган ишлар орасида — санкцияларни бекор қилиш керак деган мақсад йўқ, айниқса — хавфсизликни қурбон қилиши йўли билан.  

Сенатор Константин Косачев фикрига кўра, Трамп даставвал, нима сабабдан ушбу соҳада қуролсизланиш боши берк кўчага кириб қолганини диққат билан ўрганиб чиқиши керак.  

"Россияга қўйилаётган ёлғон айбномалар олиб ташланса, қуролсизланиш учун энг катта тўсиқ — бу АҚШнинг ракеталарга қарши дастури ривожланиши ва дунёда яккаҳокимлик қилишга бўлган ҳаракатлари эканлиги яққол кўриниб қолади. Айнан шу мақсадда НАТО инфратузилмаси, замоавий қуроллар, учувчисиз аппаратлар ва косммосни ҳарбийлаштириш ривожлантирилмоқда", — деди сенатор.

Давлат Думасида санкциялар ва ядровий хавфсизлик масалаларини бир бирига боғламасликка чақиришди.

"Санкциялар — бу икки томонлама жараён. Улар Ғарб иқтисодига ҳам ўзининг негатив таъсирини ўтказмоқда. Шунинг учун ўзаро тенг кучли ва таъсирли чораларни муҳокама қилиш керак", — деди халқаро ишлар қўмитаси раиси Леонид Слуцкий.  

Россия Федерация Кенгаши Мудофаа Қўмитаси раиси Евгений Серебренников айтишига кўра, бу маслада савдолашишга — Россия мутлақ йўл қўймайди. Сиёсатчининг фикрига кўра, қурол яроғни камайтириш — бу икки томонлама босқичма-босқич олиб бориладиган жараён ва унинг санкцияларга умуман алоқаси йўқ.  

Россия Халқаро Ишлар кенгаши бош биректори Андрей Кортуновнинг Трампнинг ушбу таклифида мантиқ топишга ҳаракат қилди.

"Биринчидан, санкциялар аввал Қрим ярим ороли масаласи бўйича, кейин эса Украина шарқидаги воқеалар юзасидан киритилган эди. Уларнинг Россия ва АҚШнинг стратегик қуролсизланиш ҳақидаги шартномасига ҳеч қандай алоқаси йўқ", — дейди Кортунов.  

"Ним бўлганда ҳам Трампнинг ушбу таклифи — муҳим ва ижобий белги. Чунки у Трамп учун энг муҳим бўлган масалаларни намойиш қилади. Бу билан Трамп — стратегик қуролсизланиш унинг учун Украинадан кўра муҳим эканлигини билдирмоқда. Демак, буни суҳбатга таклиф сифатида қабул қилиш керак", — деди Кортунов.   

Геосиёсий муаммолар академияси президенти Константин Сивковнинг фикрига кўра, бугунги кунда ядровий қурол — Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган ягона воситадир.

Россия Мудофаа вазирлигининг халқаро шартномалар бўлими раҳбари, генерал-лейтенант Евгений Бужинскийнинг фикрига кўра, Россия ядро қуроллар сонини 1550 тадан 1000 тагача бемалол камайтириши мумкин. Лекин бундай ҳолда, стратегик устунликка эга бўлмаслик учун АҚШ ҳам ракетга қарши мудофаа тизими ва космик қуролларни чеклаши керак бўлади.

Бужинскийнинг фикрига кўра, бу борада "батафсил гаплашиб олиш керак" ва икки томонни ҳам қониқтирадиган шартнома имзолаш керак. Унда Россия санкцияларни бекор қилиш эвазига Американинг стратегик устунликка эга бўлишига йўл қўймаслиги керак.

1135
Шавкат Мирзиёев с участием советника Сумы Чакрабарти рассмотрел стратегические направления продолжения программы реформ на долгосрочную перспективу.

Шавкат Мирзиёев ва Сума Чакрабарти узоқ муддатли ислоҳотларни кўриб чиқди

204
Президент маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатдошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлишини маълум қилган эди.

204
Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров (в центре)

Садир Жапаров президент в.б. сифатида мурожаат қилди: асосий фикрлар

1264
(Янгиланган 11:58 17.10.2020)
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи бош вазир Садир Жапаров юртдошларга мурожаатнома билан чиқди

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи бош вазир Садир Жапаровнинг қирғиз халқига мурожаати қирғиз ва рус тилларида ҳукумат матбуот-хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Жапаров нутқидан асосий тезислар:

* ўткан кунлар мамлакат мустақиллиги, эркинлиги, бирдамлик ва демократия учун ниҳоятда оғир синов бўлди; ҳукумат халқ фарёдига қулоқ тутмади, 2005- ва 2010-йиллардаги халқ инқилоблари сабоқлари эса буткул унутилганлиги намоён бўлди; тарих ҳукуматга навбатдаги сабоқни ҳавола қилди - ҳукумат ҳамиша халққа хизмат қилиши ва унинг танлови билан ҳисоблашмоғи даркор;

* 4 октябр куни халқ, ёшлар ғалабаси ўғирланди ва бу кенг кўламли сиёсий инқирозга туртки бўлиб хизмат қилди; турли ёш, турли миллат ва сиёсий қарашларга эга одамлар ягона фронт бўлиб қонунсизлик, ўзбошимчалик, админресурслардан фойдаланишга қарши чиқдилар;

* Жапаровнинг мақсади — мамлакатда адллатни қарор топтириш, коррупцияга қарши ростдан курашиш, бу кураш эндиликда зинҳор сиёсий оппонентларни йўқ қилиш учун инструмент вазифасини бажармайди;

* сиёсий мотивлар бўйича суд қилинган сиёсатчилар очиқ жараёнларда ўзларининг айбсиз эканликларини исботлашлари мумкин (Жапаров сиёсий тутқунлик нима эканлигини ўз бошидан кечирганини айтди);

* ҳар қандай коррупционер, у қандай мақомга эга бўлишидан қатъий наўар, жиноий жавобгарликка тортилади, аммо коррупцияга қарши курашиш учун халқ кўмаги даркор;

* суд ислоҳоти президент аппарати томонидан эмас, балки жамоатчилик назорати остида ўтказилади;

* Қирғизистондан 700 миллион доллар олиб чиқилиши тўғрисидаги ишга нуқта қўйилади, бош гумондор Райым Матраимов ва бошқа коррупционерлар эса қонун бўйича қатъий жазоланади;

* криминалитет ўз шартларини илгари суришига энди йўл қўйилмайди, Жапаров кафолат беради; унинг айтишича, алоҳида ҳудудларда бизнес юритиш учун криминалитетдан рухсат сўраш керак бўлган даврлар тарихда қолади;

* ёшлар давлат сиёсатининг фаол амалга оширувчиларига айланишади, айнан улар яқин йилларда мамлакат сиёсатини амалга оширишади; кадрлар сиёсати ўзгартирилади, ёшлар сиёсий саҳнада рақобатбардошлигини исботлади ва келгуси сайловларда ўз позицияларини ҳимоялашлари лозим;

парламентга ўтиш учун турли сиёсий кучлар учун бир хил шарт-шароитлар янатилади, аммо ёшлар, миллий ва гендер квоталари албатта сақланиб қолинади;

келаётган ойлар осон кечмайди, биринчи навбатда иқтисодни стабиллаштириш лозим, инвесторлар ишончини, бизнесга ҳимоя ва хавфсизлик кафотларларини қайтариш шарт;

аввалги ҳукумат COVID-19 пандемиясига тайёрмаслигини кўрсатди, кредит ва грантларга таяниш мамлакат молиявий тизимини бошқаришда жиноий сиёсатга айланди, бу пуллар тақсимланишидаги шаффоф бўлмаган механизм эса - тизимли коррупция асосини ташкил этди; коронавирусга қарши кураш учун олинган кредитлар бўйича ревизия бошланади;

Жапаров барча имкониятлари, билимлари, касбий ва ҳаётий тажрибасини мамлакат равнақи ва гуллаб-яшнаши ва халқ фаровонлиги учун йўналтиришини, аммо инқироздан чиқиш учун халқ қўллаб-қувватлови кераклигини айтди.

1264

Россияда рекорд даражада COVID-19 билан касалланиш қайд этилди

0
Россияда бир кунда 16 319 кишида вирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 1,4 миллиондан ошиб кетди.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўтган кун давомида Россияда 16 319 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу пандемия бошланган буён рекорд даражада касалланишдир.  

Энг кўп касалланиш Москва (4999), Санкт-Петербург (693) ва Москва вилоятида (426) қайд этилган.

Шу тариқа Россияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1,4 миллиондан ошган. Шулардан 1 085 608 нафари тузалиб кетган. 24 635 киши вирус қурбонига айланган.

Worldometers маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 40,7 миллиондан зиёд киши янги коронавирус билан касалланган. Қурбонлар сони 1,1 миллиондан ошган. Энг кўп касалланиш АҚШ (8,4 млн), Ҳиндистон (7,5 млн), Бразилия (5,2 млн), Россия (1,4 млн) ва Испания (1 млн) ва Аргентинада (1 млн) қайд этилган.

0
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси