Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон

Мирзиёев Эрдўғонга масъулиятли фаолиятида зафарлар тилади

243
(Янгиланган 09:39 19.04.2017)
Ўзбекистон президенти Туркия раҳбарини 16-апрел куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 2017-йилнинг 18-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражеп Таййип Эрдоғанни 16-апрел куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Президенти мамлакатларимиз орасида ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган яқин ҳамкорлик муносабатлари тобора фаоллашиб бораётганидан мамнунлигини таъкидлади ва қардош ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар яқин истиқболда сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига ишонч билдирди", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Мирзиёев Туркия президентига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида янги зафарлар, қардош Туркия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.
243
Теглар:
референдум, Эрдўғон, Мирзиёев, Туркия
Визит госсекретаря США Майкла Помпео в Узбекистан

Помпео толиблар билан "келишув" ҳақидаги миш-мишлар туфайли РФга дағдаға қилди

282
Июнь ойи охирида NYT нашри исми сир сақланган америка разведка хизмати вакилларига таяниб, Россия ҳарбий разведкаси "Толибон"га алоқаси бўлган жангариларга Афғонистонда америкак ҳарбийларига ҳужум уюштириш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар тарқатган эди.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео агар Россия толибларга Афғонистондаги америкалик ҳарбийларнинг қотиллиги учун пул тўлаган бўлса, РФ учун бу "ўта қимматга" тушишини айтиб, таҳдид қилди.

"Агар руслар америкаликлар ёки умуман Ғарбдаги одамлар қотиллиги учун пул таклиф қилишаётган бўлса, у ҳолда бу улар учун жуда қимматга тушади. Мен бу ҳақда ташқи ишлар вазири (Сергей) Лавров билан гаплашдим. Бизнинг ҳарбийларимиз уларнинг етакчилари (РФ Мудофаа вазирлиги раҳбарияти - таҳр.) гаплашишганидан хабардорман. Биз энди бунга тоқат қилмаймиз", - деб айтган Помпео интервьюда. Интервью матни давлат департаменти томонидан тарқатилган.

Июнь ойи охирида The New York Times нашри исми ошкор қилинмаган америка разведка хизмати вакилларига таяниб, Россия ҳарбий разведкаси "Толибон"га алоқаси бўлган жангариларга Афғонистонда америкалик ҳарбийларга ҳужум уюштириш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабарни тарқатган эди. Нашр бу борада бирорта далил келтирмаган.

Россия ТИВ мақолани уйдирма, деб атади, ташқи сиёсий маҳкама раҳбари Сергей Лавров эса ушбу айбловларни Қўшма Штатларда сайловлар олдидан рўй бераётган ички сиёсий кураш билан боғлади.

Президент Дональд Трамп, ўз навбатида мақолани буюртма, деб атади. Унинг сўзларига кўра, америка разведкаси New York Times хабарини ишончга сазовор, деб топмаган. Пентагондагилар ҳам "келишув" тасдиқларига эга эмаслигини таъкидлашган.

"Толибон" радикал ҳаракати сиёсий офиси расмий вакили Сухайл Шахин РИА Новостига берган интервьюсида Россия билан "келишув" ҳақидаги хабарларни "хато ва асоссиз маълумот", дея атаган. Шахиннинг айтишича, бу маълумотлар Афғонистон миллий хавфсизлик департаментидан чиққан бўлиши мумкин.

282
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
м

Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик: Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон йиғилиши бўлиб ўтди

167
(Янгиланган 20:59 12.08.2020)
Наркотрафик ва терроризмга қарши курашиш самарадорлигини ошириш учун томонларнинг соҳа идоралари ўртасида чегараларни қўриқлаш ва ахборот алмашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Бугун, 12-август куни видеоконференцалоқа воситасида "Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон" уч томонлама ҳамкорлик шакли Хавфсизлик бўйича қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Тадбирда қуйи қўмита ҳамраислари – Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Салимжон Хусанов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ненси Жексон, АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчиси ўринбосари Томас Крочи, Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Салам Шаҳ Ибраҳими, Афғонистон Миллий мудофаа вазири ўринбосари Абдулҳай Рауф, учта давлатнинг мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди.

Томонлар жорий эпидемиологик ҳолат юзасидан фикр алмашдилар, коронавирус инфекциясининг минтақавий ва глобал хавфсизликка таъсирини муҳокама қилдилар. COVID-19 оқибатларини бартараф этиш учун кучларни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Наркотрафик ва терроризмга қарши курашиш самарадорлигини ошириш учун томонларнинг соҳа идоралари ўртасида чегараларни қўриқлаш ва ахборот алмашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

"Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик"” кун тартиби бўйича муносабатларнинг долзарб жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга нисбатан куч ишлатиш ва хотин-қизларнинг сифатли таълим олиши борасидаги муаммоларни ҳал қилиш механизмлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда қўшма кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

167
Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка

Россияда ўзбекистонлик мигрантларни тил ва касбга ўргатиш қандай ташкил этилади

6
Россияда ўзбекистонлик мигрантлар кечки пайт (иш вақтидан кейин) касб-ҳунар ва рус тилини ўрганиши мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини Россия таълим муассасаларида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитишни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу Шавкат Мирзиёев 11 август куни имзолаган қарорда белгилаб қўйилган.

Масъуллар ва тегишли вазирликларга уч ой муддатда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этган Россия ҳудудларида давлат ҳамда нодавлат таълим муассасалари ва марказлари билан музокаралар олиб бориш ва уларни касб-ҳунарга ва рус тилига, айниқса, кечки пайт (иш вақтидан кейин) ўқитишни ташкил этиш вазифаси топширилган.

Гап Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск ва бошқа шаҳарлар ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) ва “Молодые профессионалы (WorldSkills Russia)” иттифоқи билан бу борада ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўриш белгиланган.

Харажатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

6