Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Президент амалдорларни яна бир бор қаттиқ танқид қилди - истеъфолар кутилмоқда

2364
(Янгиланган 09:53 05.07.2017)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни Тошкент шаҳрида йиғилиш ўтказилди

TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг айрим комплексларининг фаолияти якунлари бўйича йиғилиш ӯтказди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал хизматлар, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси ҳамда Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарлари билан бирга, ушбу комплекслар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарларининг жорий йил биринчи ярим йиллиги якунлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари, шунингдек, иккинчи ярим йилликдаги долзарб вазифалар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди ва ҳар томонлама, атрофлича муҳокама қилинди.

Мирзиёев ўтган давр мобайнида мазкур комплекслар таркибига кирувчи соҳалар бўйича муайян натижа ва марраларга эришилган бўлса-да, хотиржамликка берилмасдан, ҳали ечимини кутаётган масалаларни таҳлил қилиш, мавжуд резерв ва имкониятларни тўлиқ ишга солиш чораларини ишлаб чиқишга асосий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йил биринчи ярим йиллигида янгидан ёки қайта ташкил этилган вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали йўлга қўйиш масалаларига алоҳида тўхталиб, бу борада Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат инвестициялар қўмитаси, Кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармаси раҳбарлари томонидан жиддий камчиликларга йўл қўйилганини қайд этди. Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарлари олдига қисқа муддатда мавжуд бўш ўринларга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, қонун ҳужжатлари билан белгилаб берилган асосий вазифа ва функцияларни тўлиқ ва сифатли бажаришни таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўриш юклатилди.

Коммунал хизматлар, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси таркибидаги айрим идоралар, жумладан, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзқурилишматериаллари", "Ўзмонтажмахсусқурилиш", "Ўзшаҳарқурилиш инвест" компаниялари, Республика йўл жамғармаси, "Қишлоқ қурилиш банк"и ва "Ипотека-банк" томонидан Мирзиёевнинг жорий йил мамлакат ҳудудлари бўйлаб амалга оширган ташрифлари ва учрашувларда берилган топшириқлар ижросини таъминлашда йўл қўйилган ҳар бир камчилик ва нуқсон танқидий таҳлил қилиниб, ушбу идоралар раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раҳбари эгаллаб турган лавозимига нолойиқ экани қайд этилиб, ушбу тизимни тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланди. Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси иш фаолияти ҳам қониқарсиз. Иқтисодиёт комплексининг собиқ раҳбарлари иқтисодий мажмуа ишини мувофиқлаштира олмаган, вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги идоралар ишини ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Йиғилиш иштирокчиларининг диққат-эътибори давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятида ижро интизомига оғишмай риоя қилиш, белгиланган вазифа ва функциялар, топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, ҳар қайси соҳада қатъий тартиб-интизомни таъминлаш зарурлигига қаратилди.

Бу борада жиддий камчиликларга йўл қўйган "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси раиси О.Рустамов, "Ўзагроэкспорт" жамияти раҳбари Ж.Холмуҳамедов ва "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси раиси М.Мансуров ўтган ҳафтада лавозимидан озод этилгани эслатиб ўтилди. Барча вазирлик ва идоралар, компаниялар ва хўжалик бирлашмалар раҳбарлари бундан тегишли хулоса чиқариб олиши кераклиги алоҳида уқтирилди.

Йиғилишда мамлакат иқтисодиётининг бугуни ва эртаси қандай бўлиши кўп жиҳатдан Иқтисодий ривожлантириш комплекси вазирликларининг иши сифати ва натижаларига боғлиқ экани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, мажлисда охирги йилларда кичик бизнесни рағбатлантириш юзасидан кўплаб қарорлар қабул қилинганига қарамай, тадбиркорликни ривожлантириш йўлида тўсиқлар ҳали ҳам мавжудлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан, Комплекс раҳбари – Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тадбиркорлик соҳасидаги барча муаммоларни батафсил таҳлил қилиб, илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда кичик бизнес, хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожига кескин туртки берадиган таклифларни ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилишда жойларда бўш турган давлат объектлари ёки илгари хусусийлаштирилган, лекин бугунги кунда фойдаланилмаётган бино-иншоотлар бўйича барча таъсир механизмлари ишлаб чиқилган, зарур ҳуқуқий база яратиб берилган бўлса-да, бу борада ҳали сезиларли натижалар таъминланмагани афсус билан қайд этилди.

Банк-молия тизимини расмиятчилик билан, юзаки ислоҳ қилиш амалиётига чек қўйиб, тизимни замонавий услублар асосида ишлайдиган соҳага айлантириш вазифаси ўртага қўйилди. "Энг муҳими, бугунги кунда мамлакатимиздаги тижорат банклари энг замонавий хизматларни кўрсатиб, ҳар бир мижознинг кўнглига йўл топа оладиган, уни ўзига жалб этиш учун рақобат қилиш салоҳиятига эга бўлиши керак", деди давлатимиз раҳбари.

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмаларининг жорий йил иккинчи ярим йиллигида белгиланган мақсадли параметрлар ва тадбирларни тўлиқ ва ўз муддатида амалга ошириш, шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли истиқболни олдиндан ҳисоб-китоб қилиш ва унга эришиш учун "йўл хариталари" ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилиниб, аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, компания ва уюшмалар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди ва муҳокама қилинди, иқтисодиёт тармоқларини изчил ривожлантириш борасидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда жадал ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида мавжуд резерв ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш вазифалари белгиланди.

2364
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов провел переговоры с российским коллегой Сергеем Лавровым.

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари мунтазам парвозларни тиклаш масаласини муҳокама қилди

399
(Янгиланган 18:43 02.03.2021)
Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киришлари билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш имконияти юзасидан фикр алмашди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда республика ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашув чоғида Камилов мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия томонини жорий йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилган мактубини топширган.

Таъкидланишича, ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа томонларни қизиқтирган соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилинган.

Илгари эришилган келишувларнинг ижро жараёни ҳамда бўлажак олий ва юқори даражалардаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

“Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида доимий авиақатновларни тиклаш масаласини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига киришлари билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш имконияти юзасидан фикр алмашдилар”, - дейилган хабарда.

Вазирлар БМТ, МДҲ, ШҲТ ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари борасида ҳам сўз юритди.

Афғонистондаги бугунги вазият, инклюзив афғонлараро музокараларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва Афғонистон иштирокида транспорт-коммуникасия лойиҳаларини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳукумат Россия махсус комиссиясига мунтазам парвозларни қайта тиклашни таклиф қилиб, мурожаат йўллаганини маълум қилган эди. У жорий йил март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлишига умид билдирилаётганини таъкидлаган эди.

399
Теглар:
авиапарвозлар, Россия, Ўзбекистон, Сергей Лавров, Абдулазиз Камилов
Президент Шавкат Мирзиёев принял своего советника по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Суму Чакрабарти.

Мирзиёев хорижлик маслаҳатчиси билан иқтисодий ислоҳотлар истиқболини муҳокама қилди

113
Сума Чакрабарти Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш борасидаги таклиф ва тавсияларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.

Мирзиёев “йўл харитаси” ва устувор йўналишлар бўйича бошқа муҳим концептуал ҳужжатларни биргаликда пухта тайёрлашни давом эттириш ва кейинчалик уларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, давлат улуши мавжуд корхоналарни трансформация қилиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.

113
Теглар:
иқтисод, ислоҳотлар, Сума Чакрабарти, Шавкат Мирзиёев
Мужчина держит папку в руке

Ҳарбий хизмат, ички ишлар ва божхона: пенсия таъминотига доир янги қонун

299
(Янгиланган 20:20 02.03.2021)
“Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
Пресс-служба президента Узбекистана

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган мақсадлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқининг қонун ҳужжатларига мувофиқ яратилган бошқа ҳарбий тузилмаларда ҳарбий хизмат ўтаган бўлиб, собиқ Иттифоқ таркибига кирган, бироқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар ҳамда ушбу шахслар оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш (агар зикр этилган шахсларнинг пенсия таъминоти, мулоҳаза юритилаётган давлатларнинг ҳарбий хизмат (хизмат) ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлашга оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса);

ҳарбий хизматчиларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш масалаларини нафақат уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларига тааллуқли кўплаб меъёрларни бир бутун қилиб, ўз ичига мужассам этадиган кодекс хусусиятига эга ҳужжат асосида, балки соҳага оид устувор масалаларни белгилаш бўйича давлат ҳокимияти идораларининг мажбуриятларини аниқ ифодалайдиган, мулоҳаза юритилаётган масалаларни рўёбга чиқариш йўлларини белгилаб берадиган ҳужжат асосида йўлга қўйиш киради.

"Қонун лойиҳаси пенсияларнинг қуйидаги миқдорларини кўзда тутади:

а) ҳақиқий ҳарбий хизмат ўталган муддат 20 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, хизмат ўташнинг чекланган ёшига етгани ёки соғлиги ёмонлашгани муносабати билан ҳақиқий ҳарбий хизматдан (хизматдан) истеъфога бўшатилган шахсга эса 45 фоизи тайинланади. 20 йилдан ортиқ ўталган ҳар бир тўлиқ хизмат йили учун пул таъминотига оид тегишли сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, ушбу сумманинг жами 75 фоизидан ошмайди;

б) умумий меҳнат стажи 25 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 25 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 1 фоизи қўшилади;

в) меҳнат стажи ҳисобга олинган тарзда хизмат ўтаган йиллари учун пенсия тайинланаётганида: умумий меҳнат стажи 20 йилни ташкил этса,  пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 20 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, пул таъминотига оид тегишли сумманинг жами  75 фоизидан ошмайди.

Хизмат ўтаган йиллари учун тайинланадиган пенсия миқдори Ўзбекистон Республикасида жорий этилган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳарбий хизматчилар тоифасига мансуб, ногиронлик ҳолати ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган (ҳарбий жароҳат олган) ногиронларга қуйидаги миқдорларда пенсия тайинланиши кўзда тутилган:

I гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  90 фоизи;

II гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  80 фоизи;

III гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  55 фоизи", - деб ёзилган ҳужжатда.

299
Теглар:
Давлат божхона қўмитаси, божхона, Ички ишлар органи, Тошкент, Ўзбекистон