Ўзбекистон президенти Шавкат Миризиёев

Кадрлар алмашуви: Мирзиёев Ҳукумат таркибида янги ўзгаришларни амалга оширди

4957
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ҳукуматида яна бир қанча кадрларни алмаштирди

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати таркибида яна жиддий ўзгаришлар юз берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ:

Касимов Дилмурод Султанмуротович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш бўйича вакили лавозимига тайинланди;

Исламов Бобир Фархадович Ўзбекистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди;

Илхомбой Бекчанович Турамуратов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар кўмитаси раиси лавозимидан озод этилди;

Аманулла Хамидуллаевич Юнусов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Лазиз Хушбоқович Тангриев Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори лавозимига тайинланди;

Ортиков Акмалхон Журахонович Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг демография, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Хакимжон Мамасадикович Абдулазизов Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

4957
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
Боевики движения Талибан*

Толиблар АҚШга қарши Россия билан тил бириктирилганини рад этди

239
Толибон ҳаракати сиёсий офиси расмий вакили Сухайл Шахин сўзларига кўра, ушбу "нотўғри ва асоссиз маълумот Қобул миллий хавфсизлик департаменти томонидан тинчлик ўрнатиш  жараёнига путур етказиш мақсадида америка ва европанинг айрим журналистларига тақдим этилган".

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Россия толибларни ўз томонига "оғдириб олгани" ҳақидаги хабарларда биронта рост сўз йўқ, бу Афғонистонда тинчлик жараёни ўрнатилишига қарши бўлганлар томонидан йўлга қўйилган кампаниянинг бир қисмидир, деди РИА Новостига берган интервьюсида "Толибон" радикал ҳаракати сиёсий офисининг расмий вакили Сухайл Шахин.

"Улар (тинчлик жараёни душманлари - таҳр.) унга зиён етказмоқчи, халал беряпти", - деди Шахин телефон орқали олинган интервью давомида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу "нотўғри ва асоссиз маълумот Қобул миллий хавфсизлик департаменти томонидан "тинчлик ўрнатиш  жараёнига путур етказиш мақсадида америка ва европанинг айрим журналистларига тақдим этилган".

"Бу хабарларда ҳақиқатга тўғри келадиган ҳеч вақо йўқ, бу шунчаки тинчлик жараёнига қарши кампания. Ва биз бундай баёнотларни тўлалигича рад этамиз", - деди толиблар сиёсий офиси вакили.

Илгарироқ New York Times газетаси бир мақола чоп этган бўлиб, унда аллақандай россия ҳарбий разведкаси бўлинмаси толибларни пул эвазига Афғонистондаги халқаро коалиция ҳарбий хизматчиларига ҳужум уюштиришга даъват қилгани ҳақида айтилган эди.

New York Timesдаги мақоладан сўнг Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ушбу ёлғон мақола туфайли ижтимоий тармоқларда "руслар билан ҳисоб-китоб қилиш"га доир чақириқлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Таҳдидлар ҳақидаги маълумотни дипломатлар АҚШ ва Давлат департаменти ҳуқуқ-тартибот органларига топширдилар.

ТИВда ушбу мақола ёлғон, дея баҳоланди, ташқи сиёсий маҳкама раҳбари Сергей Лавров ушбу айбловларни Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидаги ички сиёсий кураш билан боғлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз навбатида ушбу мақолани "буюртма" деб атади ва америка разведкаси New York Times хабарини ишончга сазовор, деб топмаганини хабар қилди. Пентагон ҳам "тил бириктирув"ни тасдиқловчи далилларга эга эмаслигини маълум қилди.

239
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Подготовка труб на борту судна Solitaire, для последующей укладки газопровода «Северный поток-2» в Финском заливе

Германия ТИВ АҚШнинг "Шимолий оқим-2"га қарши таҳдидларига жавоб берди

460
Аннен шунингдек, Германия "Европа суверенитетини мустаҳкамлаш учун" Европа Иттифоқи Кенгаши раислигидан фойдаланишини маълум қилди ҳамда Европа бундай шантажга ён бермаслиги кераклигини қўшимча қилди.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. ГФР ТИВ давлат вазири Нильс Аннен Handelsblatt газетасига берган интервьюсида "Шимолий оқим-2" туфайли Германиянинг Засниц шаҳридаги порт раҳбариятига санкциялар билан таҳдид қилган америкалик сенаторларни қаттиқ танқид қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Аввалроқ, АҚШ уч сенатори томонидан Sassnitz GmbH порти оператори номига юборган мактуби РИА Новости тасарруфига келиб тушган эди. Унда АҚШ ҳукумати томонидан қувур қурилишида иштирок этаётган компанияларга қарши тайёрланаётган санкциялар ҳақида гап боради. Хусусан мурожаатда, агар иш давом эттирилса, Засниц портини "молиявий ҳалокат" кутаётгани айтилган.

"АҚШнинг яқин шериклар ва иттифоқчиларга нисбатан экстерриториал (ўз ҳудудидан ташқарида қўлланиладиган-таҳр.) санкциялари сиёсати миллий суверенитетимизга жиддий тажовуздир", - дейди Аннен.

Унинг сўзларига кўра, хатнинг немис компанияларига таҳдид солувчи мазмуни ва оҳанги мутлақо ноўриндир.

"Биз америкалик ҳамкорларимизга компанияларимизга тазйиқ ўтказишига йўл қўймаслигимизни етказдик", - деди давлат вазири. У Германия ва Европанинг энергетика сиёсати "Вашингтонда эмас, балки Берлин ва Брюссельда" белгиланишини таъкидлади.

Аннен шунингдек, Германия "Европа суверенитетини мустаҳкамлаш учун" Европа Иттифоқи Кенгаши раислигидан фойдаланишини маълум қилди ҳамда Европа бундай шантажга ён бермаслиги кераклигини қўшимча қилди.

"Шимолий оқим-2"

"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россиядан Германияга Балтика денгизининг туби бўйлаб иккита газ қувури ётқизилишини кўзда тутади.

Берлин ва Вена Россия лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда, чунки улар ёқилғининг барқарор етказиб берилишидан манфаатдор. Шунингдек, Норвегия ҳам қувурни ётқизиш тарафдоридир, унинг ҳукумати қурилиш пудратчиларидан бири бўлган Kvaerner компаниясининг 30 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Аммо шу билан бирга, ўз манфаатларини кўзлаб Литва, Латвия, Польша ва Украина “Шимолий оқим-2”-га қарши чиқишмоқда. Лойиҳани, шунингдек, Европага ўз суюлтирилган газини етказиб беришни режалаштираётган АҚШ ҳам танқид қилмоқда.

Ўтган йил охирида АҚШ мудофаа бюджетини қабул қилди, унга “Шимолий оқим-2” қурилишида иштирок этган компанияларга қарши санкциялар киритилган. Натижада, лойиҳа тўхтаб қолди: Швейцариянинг қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Allseas компанияси дарҳол ишини тўхтатди. Газпромда қурилишни мустақил равишда якунлаш мумкинлиги билдирилди.

460
Съемка достопримечательностей Бухары с высоты птичьего полета

Бухородаги 7та маданий объект ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатини тўлдириши кутилмоқда

60
ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Бухоро вилоятидаги яна 7 та маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.

"Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Фанлар Академияси билан биргаликда Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институтини жалб қилган ҳолда "Ипак йўли: Зарафшон дарёси ва Қайроқум йўналиши" (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) чегералараро обидалари қаторида Бухоро вилоятида жойлашган Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси ва Чашмаи Аюб мақбараси архитектура объектлари ҳамда қадимги Пойкент, Варахша ва Вардонзе шаҳар қолдиқларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича, халқаро мезонларга асосида номзодлик ҳужжатлари тайёрланмоқда", - дейилади хабарда. 

ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида.

Ўзбекистон БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКОга 1993 йилда аъзо бўлиб, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция 1995 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган.

Конвенция доирасида Хива шаҳридаги "Ичан-қалъа", "Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси" объекти, Бухоро ва Шаҳрисабз тарихий марказлари ҳамда Чотқол биосфераси (табиий мерос) Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

60