Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Қирғизистон сиёсий партиялари раҳбарлари билан учрашди

341
(Янгиланган 17:30 06.09.2017)
Қирғизистонда октябрда президент сайлови бўлиб ўтишини ҳисобга олганда, ушбу учрашув ўта муҳим аҳамиятга эга.

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифининг иккинчи кунида Қирғизистон Парламентида бўлиб, у ерда барча сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашди, K-news хабарига асосан.  

Парламенти спикери Чичинбай Турсунбеков Мирзиёевга ҳар бир партия раҳбарини таништириб чиқди. Мирзиёев ҳар бир партия раҳбари билан саломлашиб, ўзаро илиқ сўзлар билан алмашишди.

“Республика” фракцияси раҳбари Омурбек Бабановга Мирзиёев “Жуда хурсандман, сиз ҳақингизда кўп эшитганман” деди.

Шуни айтиш керак-ки, Қирғизистонда парламент ҳақиқий сиёсий кучга эга бошқарув органидир. Барча муҳим масалалар муҳокамаси, барча муҳим қарорлар, амалдаги ҳукумат ва мухолифат партиялар “тўқнашув”лари айнан ана шу ерда бўлиб ўтади. Мирзиёев учрашган партия раҳбарларининг аксарияти президентликка номзодлардир.

Ушбу йилнинг октябрь ойида Қирғизистонда янги президент сайланади. Алмазбек Атамбаев мамлакат конституциясига мувофиқ истеъфога чиқади.

 

341
Мавзу:
Қирғизистонда президент сайлови (13)
Утвержден хоким Бухарской области - Ботир Комилович Зарипов

Бухоро вилоятига ҳоким тасдиқланди

178
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бухоро шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил ноябрь ойидан буён Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Комилович Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

“Вилоятни бошқариш, одамларни сафарбар қилиш осон иш эмас. Буни Зариповнинг ўзиям тушуняпти. Мен уни турли лавозимларда синаганман, охирги уч ойда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизлар ҳам синадингиз. Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради,” - деди Шавкат Мирзиёев.

Б.Зарипов 1969 йилда Ғиждувон туманида туғилган. Банк соҳасида турли лавозимларда ишлаган. 2016-2020 йилларда республика қурилиш материаллари саноатини бошқарган.

Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

“Бухорои шарифдек жойга, унинг буюк халқига раҳбар бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Ана шу ишонч доим қулоғингиз остида турсин. Кунлар, йиллар шиддат билан ўтади. Агар бухороликлар “вилоятимизга тўғри кадр келган экан”, деб рози бўлса, мен ҳам ўзимни бахтиёр сезаман,” – деди президент.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов, Бухоро вилоятининг прокурори вазифасига Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бўлган Маҳмуд Истамов ҳамда Вобкент тумани ҳокими лавозимига Фарҳод Умаров тайинлангани маълум қилинди.

178

Европарламент Навальний туфайли Россияга қарши резолюция қабул қилди

444
(Янгиланган 11:38 22.01.2021)
Европарламент ЕИнинг барча аъзоларига Россия билан муносабатларни танқидий назардан қайта кўриб чиқишни тавсия қилди ва "Шимолий оқим-2"ни тўхтатишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Европа Парламенти Россияда мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ҳибсга олинишидан сўнг “Шимолий оқим-2” қурилишини тўхтатишни ва Москвага қарши санкциларни кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Россияга қарши резолюцияни қабул қилишга 581 нафар депутат рози бўлди. Қарши бўлганлар - 50 киши ва бетерафлар - 44 кишини ташкил қилди. Европарламентнинг ушбу резолюцияси  декларатиб характерга эга бўлиб, у Иттифоқ аъзоларидан мажбурий ҳаракатларни талаб қилмайди, лекин ЕИнинг бошқа органлари ўз қарорларида ушбу резолюцияни назарда тутишлари керак бўлади.

“Европарламент ЕИ аъзоларидан Россия билан ҳамкорликни танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқишни талаб қилади”, - дейилган ҳужжатда.

Ундан ташқари резолюция Москва билан муносабатларда, фуқаро ҳамжамиятини қўллаб-қувватловчи янги стратегия ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.

Шу билан бирга Европарламент Москвада Алексей Навальнийни ва унинг жамоаси аъзоларини дарҳол озод қилишни талаб қилган. Ундан ташқари ЕП мухолифатчини ҳибсга олиш ортида турган барча жисмоний ва юридик шахсларга, Кремль билан боғлиқ бўлган олигархларга ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан ҳам санкциялар киритишни талаб қилган.

Европа қонунчилигига кўра, Россияга қарши санкциялар фақат ЕИнинг барча 27 аъзоси маъқуллагандагина киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг августида Навальний кучли заҳарланиш оқибатида Омск шаҳри касалхонасига олиб келинади. У ерда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишади, лекин ҳеч қандай заҳарланиш изи топа олишмайди. Шундан сўнг Навальнийнинг рафиқаси илтимосига биноан махсус самолётда мухолифатчи Германиянинг “Шарите” клиникасига кўчирилади.

2020 йилнинг октябрь ойида Европарламент илк бор Навальнийнинг заҳарланишида Россия ҳукуматини айблаган эди. Ўша вақтда “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиш ҳақида дастлабки муҳокамалар бошланган эди.

17 январда Россияга қайтиб келган Алексей Навальний аэропортда ҳибсга олиниб, суд қарорига кўра 30 кунлик терговгача сақлаш изолияторига жойлаштирилади. Россияда мухолифатчи бир қатор маъмурий ва жиноий қоидабузарликларда, жумладан катта миқдордаги маблағларни талон-тарож қилишда айбланмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган ҳафтада берган катта интервьюсида Европа Иттифони Россияга қўйган айбловлари бўйича борорта ҳам далил келтра олгани йўқ. Россиянинг ушбу ишни биргаликда ўрганиш таклифини эса рад этмоқда, деб жавоб берганди.

Ўз навбатида, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков – Кремль бу мавзуда Ғарб баёнотларига қулоқ солмаслигини таъкидлаган эди.

444
Шавкат Абдукамилов, начальник управления науки, инновации и подготовки кадров агенства УзАтом

Абдукамилов: битирувчи-атомчилар дарҳол ўзбек АЭСи пультига яқинлаштирилмайди

88
"Ўзатом" агентлигининг Илм-фан, инновациялар ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Шавкат Aбдукамилов атом энергетикаси бошқаруви тизимига тўлиқ кириш имкониятига эга бўлишидан олдин атом соҳасидаги ёш мутахассисларни нималар кутиши ҳақида гапирди

Ўзбекистонда 2028 йилга қадар Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Бироқ, кадрларни тайёрлаш жараёни анча олдин бошлаб юборилган. Хусусан, кадрлар нафақат Тошкентдаги НИЯУ МИФИ томонидан, балки республика олийгоҳларидаги алоҳида мухсус факультетлар томонидан ҳам тайёрланмоқда.

Шавкат Абдукамиловнинг сўзларига кўра, атом энергетикаси сингари энг муҳим соҳада мутахассисларни тайёрлаш олий таълим муассасасида олинган таълим билан чегараланмайди - бу тайёргарликнинг биринчи пиллапоясидир, холос.

"Бу, зинҳор, атомчи-битирувчилар дипломларини олганларидан сўнг дарҳол AЭС энергия блокларини бошқариш имкониятига эга бўлишларини англатмайди. Кадрларни тайёрлаш - узлуксиз жараёндир. Шу тарзда, ёш мутахассислар қурилиш жараёнида ва ишга тушириш босқичларида фаол иштирок этишади ва иш моҳиятини ўрганадилар. Бундан ташқари, Россиядаги шунга ўхшаш АЭСларда, хусусан, Нововоронеждаги АЭСда мажбурий стажировкалар режалаштирилган. Булардан ташқари, биринчи блок ишга туширилгандан сўнг, қурилаётган иккинчи блокнинг мутахассислари ўқув машғулотлари мақсадида ишлаётган реакторда ҳамкасблари билан биргаликда барча ҳаракатларни машқ қиладилар", - дея изоҳ берди "Ўзатом" вакили.

Aйтганча, Ўзбекистондаги бўлажак АЭСнинг биринчи объекти бошқарув панелининг тўлиқ ўлчамдаги моделига эга ўқув мажмуаси бўлади. Aйнан ушбу тренажерда станциянинг бўлажак операторлари тажрибали ҳамкасблари ва муҳандислар раҳбарлигида ҳар қандай фавқулодда вазиятларда ўз ҳаракатларини машқ қилиб, маҳоратларини оширишади.

Мамлакат атом саноати фаолияти учун кадрлар тайёрлаш методикаси ҳақида Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тингланг.

Абдукамилов: выпускников-атомщиков никто сразу не допустит к пульту АЭС
88
Теглар:
АЭС