Гульнара Каримова

ОАВ: Гулнора Каримова жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳрида суд эшитувлари бошланади

4756
Ўзбекистон томонидан хабар берилишича, яқин кунлар ичида Тошкентда Гулнора Каримова ишига оид суд эшитуви ўтказилади ва шу сабаб швейцариялик терговчилар у билан кўриша олмайдилар

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Яқин кунларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова жиноят иши бўйича Тошкент шаҳрида суд эшитувлари бошланади, деб хабар қилган хориж ОАВларига таянган ҳолда "Қалампир" нашри.

Швейцариялик терговчилар келаси ҳафта Гулнора Каримова билан юзма-юз кўришиш ва у билан боғлиқ коррупция ва катта миқдорда пул ўзлаштириш билан боғлиқ ишни кўриб чиқиш учун Ўзбекистонга келишлари режалаштирилган эди. Аммо сўнгги хабарларга қараганда, ташриф номаълум вақтга қолдирилган.

Ўзбекистон томонидан хабар берилишича, яқин кунлар ичида Тошкентда Гулнора Каримова ишига оид суд эшитуви ўтказилади ва шу сабаб швейцариялик терговчилар у билан кўриша олмайдилар.

Ҳозирча бу ҳақда бошқа маълумотлар келтирилмаган. Қайси судда эшитув ўтказилиши ва Гулнора Каримова қаерда эканлиги номаълум.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги маблағ легаллаштирилган.

Гулнора Каримованинг коррупция ва пулни ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишдаги айби уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Н.Содиқов, Р.Мадумаров, Ш.Собиров ва бошқаларнинг, гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, уюшган гуруҳ назоратидаги 45 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

4756
Мавзу:
Гулнора Каримова иши (22)
Флаги Европейского Союза

Ўзбекистон ва ЕИ шериклик ва ҳамкорлик битими тўғрисида музокара ўтказди

64
(Янгиланган 10:55 11.07.2020)
Томонлар музокаралар жараёнида эришилган натижаларни мамнуният билан қайд этдилар ва КШҲБ матнини келишишни тезлаштиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Ўзбекистон ва ЕИ вакиллари Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг бешинчи раундини ўтказдилар.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик шартномаси (КШҲБ) 1999 йилдан бери амалда бўлган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни алмаштиради.

Ташқи ишлар вазирлиги сал олдин Европа Иттифоқи билан КШҲБни жорий йилда имзолаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди. Янги ҳужжат бўйича музокаралар 2019 йил феврал ойида бошланган.

Тошкентда музокараларнинг бешинчи раундини март ойида ўтказишни режалаштирилганди, аммо COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли учрашувни кейинга қолдиришга тўғри келди.

Хабарда айтилишича, 9-10-июл кунлари сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ишчи гуруҳ доирасида видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Делегацияларга Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Шерзод Асадов ва Европа ташқи фаолият хизматининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бошқарув директори ўринбосари Люк Девин бошчилик қилганлар.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва ЕИ, шунингдек Евроиттифоқ аъзо давлатлари ўртасида олий ва юқори даражадаги учрашувлар сезиларли фаоллашгани қайд этилган

"Шу нуқтайи назардан жорий йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган турли даражадаги бўлажак тадбирларнинг жадвали кўриб чиқилди. Томонлар музокаралар жараёнида эришилган натижаларни мамнуният билан қайд этдилар ва КШҲБ матнини келишишни тезлаштиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ аъзо давлатлари ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради", - деб хабар қилади ТИВ.

Аввалроқ, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ЕИ ва Ўзбекистон расмийлари янги кенг қамровли икки томонлама келишувга эришиш учун кўплаб масалаларни, хусусан, савдо-сотиқ соҳасида ишлаши кераклигини таъкидлаган эди.

64
Флаги России и Узбекистана

Ўзбекистон Россиянинг яна 3та шаҳрида консулхоналар очишни режалаштирган

238
Ҳозирда Бош консулликлар Россиянинг олтита шаҳрида - Санкт-Петербург, Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Новосибирскда очилган. Шунингдек Москвада Ўзбекистоннинг элчихонаси ҳам фаолият юритмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияда яна учта Бош консуллигини очиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Тахминларга кўра, дипломатик идоралар Тула, Самара ва Саранскда очилиши мумкин. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамраев парламентнинг “Народное слово” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ваколатхоналари Россиянинг етти шаҳрида мавжуд:

• республика элчихонаси Москвада жойлашган. Шунингдек, элчихона қошида республика Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси фаолият юритмоқда;

• Бош консулликлар Санкт-Петербург, Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон ва Новосибирскда очилган.

Ҳамраевнинг сўзларига кўра, айни пайтда РФ ҳудудида 1,5 миллион ўзбекистонлик бор. Бироқ, республика фуқаролари ўз ҳолига ташлаб қўйилмади, дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Шунингдек ватандошлар, турли идораларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон фаол ҳамкорлик қилаётган "Россия мигрантлар Федерацияси" жамоат ташкилотининг ҳудудий бўлинмаларининг ёрдамига таяниши мумкин.

“Россияда ишни давом эттириш ниятида бўлган фуқаролар, РФ ҳудудида карантин чоралари аста-секин юмшатилаётганлиги сабабли, бош консулликларга бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот олиш учун мурожаат қилмоқдалар”, - дея қўшимча қилди Хамраев.

Таъкидланишича, чет элда Ўзбекистоннинг иқтисодий фаол аҳолисининг қарийб 20 фоизи ишламоқда - бу 2,5 миллион киши дегани.

238

"Ўн учинчи размер": Украинада энг катта кўкрак соҳибаси аниқланди

0
Украинада энг йирик табиий кўкрак соҳибаси аниқланди. Янги миллий қаҳрамон бўлиш бахти Полтава вилояти Лубны шаҳридаги Мила Кузнецовага насиб қилди

Украинанинг Полтава вилояти Лубны шаҳрида яшовчи 13 ўлчамдаги кўкракга эга Мила Кузнецова, мамлакатда энг йирик ва табиий бюстга эга аёл сифатида расман тан олинди. Рекорд ҳақида гувоҳнома аёл томонидан инстаграмида эълон қилинган.

Аёл бюсти аланаси – 135,5 сантиметр, дея аниқлик киритади Украина рекордлари миллий реестри раҳбари Лана Ветрова.

Олдинги рекорд тўрт йил олдин қайд этилган бўлиб, бюст айланаси атиги 126 сантиметрни ташкил этган.

Ўн учинчи ўлчамнинг табиийлиги шифокорлар томонидан текширилган. Шундай экан, шубҳа-гумонга ўрин қолмаслиги керак.

Энди Полтава вилоятининг ҳам фахрланишга арзигулик сабаби бор. Ахир, мамлакат ўз қаҳрамонларини таниши керак. Аммо, ушбу ҳолатда аёлнинг юзида диққатни жамлаш анча мураккаб иш бўлса, керак.

0
  • © Sputnik / Stringer