Флаги стран-участниц конференции по обеспечению безопасности и устойчивого развития в Центральной Азии

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида 2018-2019 йиллар учун ҳамкорлик дастури имзоланди

751
(Янгиланган 15:21 11.11.2017)
Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини давом эттирмоқда

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференция давомида Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари ўртасида 2018-2019 йилларда ҳамкорлик дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган "Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференция биринчи кунининг асосий тадбирлари куннинг биринчи ярмида ўтказилган бўлса, куннинг иккинчи ярмида навбатдаги сессиялар ва брифинглар бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари — Абдулазиз Комилов (Ўзбекистон), Қайрат Абдураҳмонов (Қозоғистон), Рашид Мередов (Туркманистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Сирожиддин Аслов (Тожикистон) ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Фредерика Могерини иштирок этди.

Айни дақиқаларда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Фредерика Могерини ва Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари иштирокида ОАВ ходимлари учун брифинг бўлиб ўтмоқда.

751
Мавзу:
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису

Мирзиёев: янги Ўзбекистонни барпо этиш устунларидан бири - кучли маънавиятдир

100
Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.

 

100
Портфель

Жиззах вилоятининг уч тумани ва бир шаҳрида ҳокимлар ўзгарди

81
Жиззах вилоятининг Зафаробод, Мирзачўл ва Фориш туманларида ҳоким ўзгарди. Шунингдек, Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Бугун, 19 январь куни Жиззах вилояти Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акбар Шукуровнинг бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан шаҳар ҳокими лавозимига Комил Холмуродов номзоди маъқулланди.

Комил Холмуродов бугун Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимидан озод этилган эди.

Унинг ўрнига Мирзачўл туманига ҳоким этиб, 2016 йилдан буён “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Аҳмедов тайинланди.

Халқ депутатлари Зафаробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Иброҳим Қаршибоев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинди. 

Сессияда депутатлар Нодирбек Раджаповни туман ҳокими этиб тасдиқлади. 

Нодирбек Ражапов бунгача Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Абдивали Мустанов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинди. 

Икром Матиев номзоди депутатлар томонидан Фориш туман ҳокими лавозимига маъқулланди.

У бунга қадар Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

81
Теглар:
тайинлов, ҳоким ўзгариши, Жиззах