Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев: "Бизнинг душманларимиз жуда кўп"

3053
(Янгиланган 13:11 15.04.2018)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарёга сафари вақтида мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилаётган кўзбўямачилик ҳолатларига тўхталди ва мана шундай ишлар орқали "душманларнинг тегирмонига сув қуйилаётгани"ни таъкидлаб ўтди

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. "Мен юрадиган йўлдаги нарсаларни бўяб қўйганларинг билан одамлар "раҳмат" демайди. Нима учун мен Сирдарёнинг марказида мажлис ўтказмаяпман? Нима учун мен шунча узоққа — Сайхунободга келдим? Чунки вазиятни биламан. Мен сафарларга қарсак эшитиш ёки мақтовлар айтиш учун эмас, балки вазиятни яхшилаш учун чиқаман", — деди Сирдарёда ўтказган видеоселектор йиғилиши давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Президент йиғилиш давомида вилоятларга амалга оширадиган ташрифлари хусусида тўхталди ва ўз атрофидаги мансабдор шахсларга ҳар доим "кўп тайёргарлик қилишмасин", дея топшириқлар беришини таъкидлади.

"Лекин кўп жойларда жуда кўп кўзбўямачилик (бўлаяпти). Очиқ бир пайтлар ўзим шунга жуда қаттиқ қаршилик кўрсатганман. Бугун ана шундай кўзбўямачилик қилиш (давом этмоқда). Одамларни, айниқса ижтимоий соҳа вакилларини мактабдаги ўқувчи ва талабаларни мажбурлаб ободонлаштириш ишларига олиб чиқиш — бу сиёсатга хиёнат қилаяпсилар сизлар. Фақат менга эмас, сиёсатга хиёнат қилаяпсилар. Кимга керак? Мен деворнинг орқасида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча шипирилган, қайси дарахт йиқилиб ётганини жуда яхши биламан", — деди Ўзбекистон президенти.

Ўзбекистон раҳбари шунингдек, ўзи юрадиган йўлдаги нарсалар бўяб қўйилгани билан одамлар "раҳмат" айтмаслигини қўшимча қилди.

"Нима учун мен Сирдарёнинг марказида мажлис ўтказмаяпман? Нима учун мен шунча узоққа Сайхунободга келдим? Мен вазиятни биламан, бизнинг дўстларимизам кўп, душманларимизам жуда кўп. Силар ана шу ишларинг билан душманларнинг тегирмонига сув қўяяпсилар", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқи давомида "энг муҳим" жиҳатларга рус тилида икки оғиз изоҳ бериб ўтди.

"Мен вилоятларга сафар олдидан 2-3 кун олдин қайсидир вилоятга боришим ҳақида эълон қилинади. Бирон бир вилоятга кўринмас одамдек келиб-кета олмайман. Мен шароити оғир туманларни танлашга ҳаракат қиламан. Мана Самарқандда бир ўқитувчи вафот этди. Президент ташрифигача 3 кун олдин рўй берган бу, лекин менинг юрагимда бу мен туфайли бўлгандек қолди", — деди президент.

"Ҳаммамиз келишиб олайлик. Барча раҳбарларни огоҳлантирмоқчиман. Агар бундан буён биронта ҳудудда ташриф олдидан ўқитувчи, шифокор ёки талабалар ободонлаштиришга жалб этилса, жазо жуда қаттиқ бўлади. Ишдан олиш билан бирга ўша раҳбар қонун олдида жавобгар бўлади", — деди Мирзиёев.

"Мен бу нарсани айтишга мажбурман, чунки бундай "медвежья услуга"лар, (рус тилидан ўгирганда кўнгилсизлик келтириб чиқарадиган нўноқ хизматлар") давом этаяпти". Менинг юрагимда жуда катта армон, азоб бор. Халқимизнинг қандай аҳволда турганини мендан яхши ҳеч ким билмайди. Мен ўзим кулиб юрсам ҳам, ичимда дардим жуда кўп. Ана шуни ҳаммаларинг, илтимос, билишларинг керак. Дўст бўлсаларинг, қилманглар бу ишларни.

Душманларимиз жуда қарсак чалиб "мана кўчада у бўлаяпти, кўчада бу бўлаяпти", деган гапларни айтди.

Марказдан 200 метр кирсак, аҳвол қандайлигини жуда яхши биламан", — дея давом этди президент.

"Шунча йил ҳеч бало қилмаганимиз, 1,5 йилда қилиб бўлмаслигини ҳам биламан. Ишсиз, норизо, қарши юрган одамларни ҳам жуда яхши биламан. Мана шуни ҳаммаларинг билинглар", деди президент ҳамда видеоселектор йиғилишларида одамларни тайёрламасликка, уларда қандай савол бўлса, президентга бериш имкониятини беришни таъкидлади.

"Мен вазиятни яхшилашга келганман, баландпарвоз гаплар, қарсак эшитишга ёки мақташга келганим йўқ", — деди Мирзиёев.

3053
Теглар:
кўча супуриш, ободонлаштириш ишлари, Диана Еникеева, ҳашар, Шавкат Мирзиёев, Самарқанд
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Қирғизистон президенти билан учрашди

128
(Янгиланган 14:00 27.02.2021)
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ҳақида фикр алмашдилар.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Бугун, 27-феврал куни Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровга йўллаган мактубини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ҳақида фикр алмашдилар.

Марказий Осиёда сўнгги йилларда шаклланган хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, бугун денгиз портларига ва янги ташқи бозорларга энг қисқа йўл очадиган транспорт йўлаклари тизимини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқдаки, бу, ўз навбатида, минтақалараро савдо-сотиқнинг жадаллашуви, транзит юк ташувларини орттириш, хом-ашё, асбоб-ускуналар ва тайёр маҳсулотларни ташиш нархининг пасайишига хизмат қилади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

128
Представитель Узбекистана при ЕАЭС Шухрат Шукуров (слева) и председатель Коллегии ЕЭК Михаил Мясникович

Мясникович ЕОИИдаги Ўзбекистон вакилига муваффақиятлар тилади

379
(Янгиланган 19:28 26.02.2021)
Бугун Шуҳрат Шукуровни Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъат раиси Михаил Мясниковичга таништирди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов республиканинг ЕОИИдаги вакили Шуҳрат Шукуровни Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъат раиси Михаил Мясниковичга таништирди. "Дунё" АА хабарига асосан.

Учрашув жума куни ЕИК биносида бўлиб ўтди.

"ЕИК ҳайъат раисига Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповдан комиссия таркибига Ўзбекистон Республикасининг вакилини тайинлаш тўғрисида мактуб тақдим этилди", - дейилган хабарда.

Мясникович Шуҳрат Шукуровга янги масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади.

Бундан ташқари, Шукуров ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепнев билан таништирилди.

2020 йил 11 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи-давлат мақомини олди.

Куни кеча, Шуҳрат Шукуров Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб тайинлангани маълум бўлди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасида 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга.

379
Теглар:
ЕОИИ, Ўзбекистон, Россия
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари
Мавзу бўйича
ЕОИИ: Қирғизистон мигрантлар учун чегараларни очишни таклиф қилди
Малкина: Ўзбекистон ва ЕОИИ "йўл харитаси"ни июль ойига қадар имзолайди, деб умид қиламиз
ЕОИИ Ғарб санкцияларига биргаликда жавоб беради
Экспертлар Ўзбекистон қай тарзда ЖСТга аъзо бўлишини айтишди — бунда ЕОИИ ёрдам беради

Латвияда совет жангчиларига қўйилган яна бир ёдгорлик таҳқирланди

0
Совет аскарлари хотираси устидан навбатдаги даҳшатли таҳқирлаш ҳолати Латвиянинг Екабпилс шаҳрида юз берди. Тунда маҳаллий мемориал жойидан пушка ғойиб бўлди.

Кимдир пушкани жойидан қисмларга ажратиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Видеокузатув камералари тракторни суратга олган. Кадрларда трактор ковшида ўша пушка олиб кетилаётгани акс этган.

Совет жангчиларига мемориални ким таҳқирлади? Миллатчилар бу хабарни қандай қарши олди? Латвиядаги вандалларни кимдир тўхтата оладими? Бу саволларга ҳамон ҳеч қандай жавоб йўқ. Маҳаллий аҳоли ўз тахминларини билдирмоқда - кадрларни томоша қилинг.

0