7 мая 2018. Избранный президент РФ Владимир Путин во время церемонии инаугурации в Кремле

Путин: Россия мен кетгандан кейин ҳам яхши томонга ўзгаришда давом этади

1327
Россия президенти Владимир Путин президентликдан кетгач мамлакат келажаги қандай кечиши ҳақидаги саволга жавоб берди

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин президентликдан кетгач мамлакат келажаги қандай кечиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Мен сизга шуни айтишим мумкин: Россия ҳозир ўзини дадил ҳис қилмоқда, лекин у бизнинг барча шерикларимиз билан ҳамкорликка очиқ, шу жумладан, Қўшма Штатлар билан ҳам. Умид қиламанки, масалалар ва муаммоларни биргаликда ечиш кераклиги зарурати қачонлардир пайдо бўлади, ва бу нарса бизни ҳамкорликдаги самарали ишларга ундайди. Россия қачон ривожланиши кераклиги борасида эса боя минбарда туриб ҳам айтиб ўтган эдим, биз қатор миллий лойиҳаларга эгамиз, умид қиламанки, улар озми-кўпми ҳаётга татбиқ этилади, лекин бу кенг кўламли, ўта катта масала, агар биз унинг ечими бўйича дадил ҳаракат қилсак, у ҳолда мамлакат яхши томонга ўзгаради", - деди Путин "Россия чақирмоқда!" форумида чиқиши вақтида.

Владимир Путин у президентликдан кетгач, Россия келажаги қандай кечиши ҳақидаги саволга шу тарзда жавоб қайтарди.

1327