Владимир Путин и Александр Лукашенко на заседании ВГС

Россия ва Беларусь бирлашиб, Катта Россия вужудга келадими?

1030
Путин ва Лукашенконинг музокаралари ғарбликлар жазавасини қўзғади

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Россия ва Беларусь президентларининг учрашуви Катта Россия пайдо бўлиши учун муҳим қадам бўлиши мумкин, қатор омиллар шунга ишора қилмоқда, дея хабар тарқатмоқда бугун дунёнинг обрўли нашрлари. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Беларусь билан ҳамкорликни қай тарзда давом эттириши борасида "Вьетнам телевидениеси"га интервью берди. 

Суверенитет муҳокама қилинмайди

Илгарироқ Сочида Владимир Путин билан ўтказган музокараларидан сўнг Александр Лукашенко мустақиллик мавзуси учрашув давомида кўтарилмаганини айтган эди.

"Биз бирлик, уринишларимизни, давлатларни ва халқларни бирлаштиришда сиз қанчалик тайёр бўлсангиз шунчалик олдинга қадам қўйишга тайёрмиз. Гапимга қулоқ солинг, биз эртагаёқ бирлашишимиз мумкин, бизда муаммо йўқ, лекин сизлар, россияликлар ва беларуслар бунга тайёрмисиз?", - дея риторик савол билан мурожаат қилган эди Беларус президенти.

Вьетнам журналистлари Россия ташқи ишлар вазиридан Беларусь етакчисининг баёнотига баҳо беришни сўрашди ҳамда Россия бу сингари қадамга тайёрлиги хусусида савол беришди.

Москва ва Минск келишиб олади

Сергей Лавровнинг фикрига кўра, ушбу мавзу атрофида ҳиссиётлар жўш урмоқда, журналистларнинг кўпи эса ўзлари кўп нарсани тўқиб, ошириб ёзмоқдалар. Россия позицияси эса оддий ва Беларус президентиникидан фарқ қилади.

"Беларусь ва Россия ўртасида Иттифоқдош давлат тузиш тўғрисида келишув мавжуд. Унда Иттифоқдош давлат асоси бўлган келишувлар баён этилган. Булар асосан иқтисод, молия, сиёсат соҳалари ва ташқи сиёсат йўналишларига алоқадор", - дея аниқлаштиради РФ ТИВ раҳбари.

Шундан сўнг у ўтган йил Россия ва Беларусь президентлари интеграция масалалари бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисида қарорни қабул қилган эдилар. Ҳозирда унинг доирасида келишувларнинг қай бири бажарилаётганини аниқлаштириш учун текширув олиб борилмоқда.

Бундан ташқари ишчи гуруҳи Россия ва Беларуснинг ҳозирги босқичдаги тараққиётини ҳисобга олган ҳолда, ушбу йўналишда яна нимани амалга ошириш мумкинлиги борасида имкониятларни ўрганмоқда.

"Бу ерда гап фақат шу ҳақда бормоқда. Шу боис биз Беларусь бунга қай даражада тайёр бўлса, шу даражада ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз", - дея аниқлик киритган Лавров.

Интервью якунида Россия ТИВ раҳбари "беларус томони ҳам худди шундан келиб чиқиб ҳаракат қилаётганини" таъкидлаган ҳамда "демак, биз нимагадир келиша оламиз. Мен бунга ишонаман", -деб қўшимча қилган.

1030