Шавкат Мирзиёев для ознакомления с социально-экономическими проектами отбыл в Хорезмскую область

Мирзиёев янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида Наманганга жўнаб кетди

162
Ташриф доирасида янги саноат корхоналари, энергетика ва туризм объектлари билан танишиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Наманган вилоятига жўнаб кетди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида Наманганга жўнаб кетди. 

Шунингдек, ташриф доирасида янги саноат корхоналари, энергетика ва туризм объектлари билан танишиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Ховос ва Мирзаобод туманлари, Янгиер ва Гулистон шаҳарларига бориш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишларни кўздан кечириш кечириб, асосий вазифаларни белгилаб берган эди.

162