Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев

Қозоғистон президенти Токаев Остона номини Нурсултонга ўзгартиришни таклиф этди

338
Президент лавозимига киришиши билан Токаев Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри номини Нурсултонга ўзгартириш таклифини киритди

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри Нурсултонга ўзгартирилиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон президенти вазифасини бажарувчи Токаев қасамёд маросимидан кейин баёнот қилди.

Токаев Қозоғистон президенти сифатида ўзининг илк нутқини сўзлаган.

"Елбасининг халқимиз олдида хизматлари шу қадар буюкки, биз бу исмни абадийлаштиришимиз лозим. Бу олий даражада адолатдан бўлади", - деган Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев.

У Қозоғистон, Нурсултон Назарбоев туфайли бутун бошли социалистик майдонда, хусусан Марказий Европада ҳам етакчи мамлакат мақомига эришганини қўшимча қилди.

"Бизнинг пойтахтимиз президентимиз номини олиши ва Нурсултон, дея аталиши керак. Бундай таклиф парламентарийлар томонидан 2016 йилда, Қозоғистон мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан айтилган эди", - деди Токаев.

Унинг таклифини парламентарийлар гулдурос қарсаклар билан қарши олишди.

Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон президенти қасамёдини келтирди. Конституцияга биноан у Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддати якунига қадар давлат раҳбари вазифасини тўлақонли бажаради.

338
Мавзу:
Нурсултон Назарбоев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди (21)