Дебаты Петра Порошенко и Владимира Зеленского на стадионе Олимпийский в Киеве

Порошенко Зеленскийнинг инаугурация маросимини бузмоқчи - ОАВ

500
Сайлов расмий натижалари 30 апрель куни эълон қилиниши, инаугурация эса 3 июнгача бўлиб ўтиши керак.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Петр Порошенко тарафдорлари Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленскийнинг инаугурация  маросимини бузмоқчи, деб хабар қилмоқда Страна.ua нашри.

Бунинг учун Порошенко жамоаси Украина Конституцион суди раҳбари Станислав Шевчукни истеъфога чиқармоқчи. Украина қонунларига мувофиқ янги сайланган президент ваколатларини инаугурация маросимида Конституцион суд раҳбари қабул қилади. Агар ушбу лавозимда ҳеч ким бўлмаса, янги раҳбар тайинлангунига қадар, инаугурацияни кечиктиришга тўғри келади.

Украина қонунларига кўра, Конституцион суд раҳбарини ҳеч ким лавозимидан бўшатиш ҳуқуқига эга эмас. У фақат судья мақомини йўқотганда ишдан кетиши мумкин.

Хабарда айтилишига кўра, Порошенко жамоаси Конституцион суд раҳбари Станислав Шевчукни судья мақомидан маҳрум қилиш учун муҳокама ва овоз беришни 25 апрелга мўлжаллаган.  Лекин бунинг учун Шевчук бир неча баробар қўпол қоидабузарликлар амалга оширгани ва ўз мажбуриятларини доимий равишда бажармаган  бўлиши керак.  

Нашр ёзишича, Шевчук ҳақида таалуқли ҳужжат аллақачон тайёрланган. Уни судьялик мақомидан маҳрум қилиш учун Конституцион суднинг 18 аъзосидан 12 нафари овоз бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни бўлиб ўтган Украина президент сайловида актёр Владимир Зеленский Порошенкодан салкам 3 баравар кўп овоз тўплади – 73 %. Сайлов расмий натижалари 30 апрель куни эълон қилиниши, инаугурация эса 3 июнгача бўлиб ўтиши керак.

500

Беларусдаги норозиликлар Ғарб томонидан ташкиллаштирилган - РФ ФК

411
(Янгиланган 12:34 11.08.2020)
"Минск ва бошқа беларус шаҳарларида давом этаётган норозилик акциялари Беларусдаги вазиятни издан чиқариш учун ғарб давлатлари томонидан ташкиллаштирилган, деди РИА Новостига сенатор Олег Мельниченко.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Федерация кенгашида Беларусдаги норозиликлар Ғарб томонидан ташкиллаштирилганлигини айтишди. РИА Новости хабари асосида.

"Минск ва бошқа беларус шаҳарларида давом этаётган норозилик акциялари Беларусдаги вазиятни издан чиқариш учун ғарб давлатлари томонидан ташкиллаштирилган, деди РИА Новостига сенатор Олег Мельниченко.

У душанба куни Минскдан қайтган, Мельниченко у ерда МДҲ ПАА гуруҳи координатори сифатида Беларусдаги президент сайловлари боришини кузатган эди.

"Минскдаги бу тартибсизликларнинг барчаси хорижий ҳамкасбларимиз томонидан Беларусдаги ички сиёсий ҳолатни издан чиқариш мақсадида фойдаланиладиган технологиялар туфайли юзага келган. Бу ерда, АҚШсиз ҳам кечмаган, албатта", - деди Мельниченко.

Якшанба куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтди. МСК тақдим маълумотларга кўра, Лукашенко 80,08% овоз олган, иккинчи ўринда 10,09% овоз билан Светлана Тихановская келмоқда.

Якшанба ва душанба кунлари Беларуснинг қатор шаҳарларида оммавий санкцияланмаган норозилик акциялари бўлиб ўтди. Митинг қатнашчилари Минск марказида ахлат бакларидан баррикадалар ташкил қилдилар. Милиция уларга қарши кўз ёш келтирувчи газ, водомет ва ёруғлик гранаталарини қўллади.

411
Александр Лукашенко и Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Лукашенкога телефон қилди: етакчилар нимага келишди?

110
(Янгиланган 11:47 11.08.2020)
Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги анъанавий яқин ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

Суҳбат аввалида Мирзиёев Александр Лукашенкони бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга Беларуснинг барқарор тараққиёти ва равнақини таъминлаш йўлида янги зафарлар тилади.

Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги анъанавий яқин ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали алоқалар, аввало савдо-иқтисодий соҳадаги амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Олий даражадаги келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперацияси бўйича истиқболли лойиҳаларни илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш мақсадида ўзаро мулоқотни, шу жумладан қўшма Ҳукуматлараро комиссия доирасида фаоллаштиришга келишиб олинди.

110
Граждане Узбекистана идут на посадку в терминале аэропорта Внуково

Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади

0
Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси вакиллари йиғилиш ўтказиб, унда террорчиларнинг Россияга меҳнат мигрантлари сифатида кириб келишига қарши кураш чораларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Москвада Россия ФХХ директори А.В. Бортников бошчилигида Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда террорчиларнинг Россияга кириб келишига тўсқинлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

2019 йил бошидан бери террорчилик ва экстремистик фаолиятда гумон қилинган 820 дан ортиқ шахснинг Россияга кириб келишига йўл қўйилмаган.

Шунингдек, Бортников халқаро террорчилик ташкилотларнинг миграция оқимидан фойдаланишига йўл қўйилмаслик кераклигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида томонлар радикал ҳаракат тарқалишининг олдини олиш учун миграция муҳитида профилактика тадбирларини кучайтириш чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ўртасида терроризмнинг олдини олиш бўйича хизматлар ва идораларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

0