Визит Президента Федеративной Республики Германия Франк-Вальтера Штайнмайера

"Танлаган йўлингиздан қатъий боринг": Штайнмайер Мирзиёев сиёсатини эътироф этди

450
(Янгиланган 15:40 28.05.2019)
Германия президентининг сўзларига кўра, Мирзиёев президентлиги даврида Ўзбекистон дунёга "эшик очмоқда". Германия Ўзбекистон президенти мана шу очиқлик сиёсатини изчил давом эттиришини тилайди ва бу борада унга кўмакдош бўлишга тайёр

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 28 май куни Кўксаройда тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралардан тўлиқ мамнунлигини билдирдилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Жорий йил январь ойида Берлин шаҳрида ўтган учрашувимизнинг мантиқий давоми бўлган бугунги музокаралар натижаларидан тўла мамнунман. Икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча йўналишлари – сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларга доир масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, келгуси устувор йўналишлар ва вазифалар белгилаб олинди", - деб қайд этди Ўзбекистон президенти.

Германия президенти Штайнмайер Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда ўсиш рўй бераётганини гувоҳ бўлаётганини ва бунга Германия ҳурмат билан қарашини таъкидлади.

"Ўзбекистон ҳозирги йўлини давом эттиришини тилаймиз. Ўзгаришлар катта вақт талаб этади, улар қаршиликларга дуч келади, лекин Германия ҳозирги ислоҳотларда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёр. Германия бизнеси Ўзбекистон салоҳиятига катта қизиқиш билан қарамоқда", - деди.

Штайнмайерга кўра, Мирзиёев президентлиги даврида жамият янада эркинлашди, очиқлик муҳити шаклланди. "Ушбу йўлдан қатъият билан боришда давом этинг", - деди Мирзиёевга мурожаат қилиб Штайнмайер.

450