Хокимият Ташкентской области

Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин

456
(Янгиланган 11:31 03.06.2019)
Тошкент вилояти ҳокимлигида видеоселектор йиғилиш кескин танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Ҳокимлик хабарига кўра, йиғилишда президент Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкинлиги ҳақида маълум қилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана.

Йиғилиш кескин танқидий руҳда бошланган. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда.

Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлаган.

“Қани илм, қани ташаббус, қани янгилик”, - деган давлат раҳбари.

Йиғилишда Навоий вилояти 100 фоиз кластерга ўтгани мисол қилиб келтирилиб, Тошкент вилоятда қишлоқ хўжалиги жуда танг аҳволдалиги қайд этилган.

456