Бывший федеральный канцлер ФРГ Герхард Шредер.

Шредер Қримнинг Россияга қўшиб олинишини қонунан тўғри, деб ҳисоблайди

1009
(Янгиланган 10:35 15.06.2019)
Собиқ канцлер Қримнинг Россия ҳудудига қўшиб олиниши ҳуқуқий нуқтаи назардан мутлақ тўғри амалга оширилганини айтган ва яриморол аҳолиси иродасига тўлиқ мос тушади, дея қўшимча қилган. Бу ҳолатни Россия томонидан "тажовуз" сифатида қабул қилиш мутлақо нотўғри, дейди у.

ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредер Қрим Россияга мутлақо қонуний тарзда қўшиб олингани ҳақида айтди, деб ёзади Bild нашри.

Шредерга кўра, "Қрим - азалдан руслар ҳудуди ҳисобланган". Канцлер Хрущев томонидан яриморолнинг Украина ССРга топширилиши - бу советларнинг мамлакатни бошқаришдаги ўзига хос хусусияти билан боғлиқ бўлганини эслатиб ўтган.

"Совет иттифоқи даврида Қрим ҳудуди қаерга қўшиб қўйилиши аҳамиятга эга бўлмаган. Аммо ҳозир ундай эмас", - деган Шредер.

Лавров Ғарб нега Қримни тан олмаётганини тушунтирди >>>

Собиқ канцлер Қримнинг Россия ҳудудига қўшиб олиниши ҳуқуқий нуқтаи назардан мутлақ тўғри амалга оширилгани ва яриморол аҳолиси иродасига тўлиқ мос тушганини қўшимча қилган. Бу ҳолатни Россия томонидан қилинган "тажовуз" сифатида қабул қилиш мутлақо нотўғри, деб қўшимча қилган у.

Бундан ташқари, Шредер, Украинани Донбассда жанговар ҳаракатларни олиб боришдан тўхташга, Минск келишувини амалга оширишга чақирган ва Россияга қарши санкцияларга қаршилигини билдирган.

АҚШ Қримни Россияники деб тан олмайди >>>

Эслатиб ўтамиз, Қрим яримороли ва Севастополда референдум Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг, 2014 йилнинг февралида ўтказилган. 2014 йил 16 март куни бўлиб ўтган референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% севастопол аҳолиси овоз берган эди. Украина ҳанузга қадар Қрим яриморолини вақтинча оккупация қилинган ўзига қарашли ҳудуд, деб ҳисоблаб келади. Шунингдек, Қрим яримороли аҳолиси хоҳиши Ғарб мамлакатлари томонидан ҳам тан олинмади, улар ўз норозилигини Россияга ва Қрим регионига санкциялар киритиш орқали намойиш қилдилар.

1009