Шавкат Мирзиёев принял Премьер-министра Казахстана

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

264
Бугун илк бор ҳукумат раҳбарлари даражасида ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия мажлиси савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм ва бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришнинг самарали механизми экани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. 21 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Қозоғистон бош вазири Асқар Маминни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Бугун илк бор ҳукумат раҳбарлари даражасида ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия мажлиси савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм ва бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришнинг самарали механизми экани қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев принял Премьер-министра Казахстана
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев принял Премьер-министра Казахстана

“Учрашувда қардош мамлакатларимиз раҳбарлари даражасидаги мунтазам учрашувлар ва ишончга асосланган мулоқот икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга хизмат қилиб, уларни аниқ амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди”, - дейилган хабарда.

Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасидаги қўшма тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва олий даражада эришилган келишувларни сўзсиз рўёбга чиқариш борасидаги интилиши қатъий эканини таъкидлади.

264
Открытие памятника князю Владимиру на Боровицкой площади

Москва МДҲ давлатлари етакчиларига Ғалаба парадига таклифномаларни янгилайди

304
(Янгиланган 17:33 27.05.2020)
Ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон, Молдова ва Абхазия президентлари Владимир Путиннинг Парадга таклифномасини қабул қилганлиги маълум

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Москвада 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклифномалар МДҲ давлатлари етакчилари учун янгиланади, деб хабар қилди журналистларга РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

"Ҳозирча МДҲ давлатлари раҳбарларига Ғалаба Парадига таклифномалар янгиланади, деган критерий тарафдоримиз", - деб айтган Песков чет эл етакчиларидан кимлар 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Парадга таклиф этилган, деган саволга жавоб берар экан.

Украина МДҲдан чиқдими, деган саволга жавобан Кремль вакили: "Агар бу сиз учун тушунарсиз бўлса, бизга қандай тушунарли бўлиши мумкин?", - дея айтган.

Ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон, Молдова ва Абхазия президентлари Владимир Путиннинг Парадга таклифномасини қабул қилганлиги маълум.

304
Олимжон Умаров

Олимжон Умаров бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

129
Олимжон Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Ушбу лавозим президентнинг 2020 йил 12 май ПҚ-4710-сонли қарорига асосан жорий қилинган эди.

Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

129
Заседание Совета безопасности ООН. Архивное фото

Хитой Гонконгдаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишдан бош тортди

0
Россия делегацияси ҳам "Гонконгдаги вазият Хитойнинг ички иши ва бу масала БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатига кирмаслиги" ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Хитой Гонгконг атрофидаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишни рад этди, бу АҚШнинг ушбу ташкилотдаги доимий ваколатхонаси берган изоҳидан маълум бўлди.

Ўз навбатида, ХҲРнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюн твиттерда "Хитой АҚШнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказиш ҳақидаги асоссиз сўровини қатъиян рад этади" деб ёзди. Унинг сўзларига кўра, Гонконгнинг миллий хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни фақат Хитойга тааллуқли ички иши.

"Бу Хавфсизлик Кенгашининг фаолияти доирасига алоқаси йўқ", - дея таъкидлади дипломат.

Хитой доимий вакилининг сўзларига кўра, "далиллар АҚШ дунёдаги муаммолар манбаи эканлигини кўп бора исботлайди". "Хитой АҚШни зўравонлик сиёсати ва таҳқирлаш амалиётини дарҳол тўхтатишга чақирмоқда", - дея қўшимча қилди у.

РИА Новости агентлигига БМТдаги манбанинг сўзларига кўра, Россия делегацияси Пекиннинг Гонконгдаги вазият Хитойнинг ички иши ва бу масала БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатига кирмаслиги бўйича позициясини қўллаб-қувватлади.

Гонконгнинг ҳукуматга қарши кучлари ва бир қатор Ғарб расмийларининг норозилиги Бутун Хитой Халқ Конгресси (Хитойнинг асосий қонун чиқарувчи органи) томонидан "Гонконг махсус маъмурий ҳудудида миллий хавфсизликни таъминлаш учун ҳуқуқий тизим ва ижро механизмларини яратиш ва такомиллаштириш тўғрисида қарор" кўриб чиқилганлиги сабабли юзага келди. Мухторият учун махсус ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида марказий ҳукуматни ағдаришга қаратилган террорчилик, ташқи аралашув ва сепаратистик фаолиятга қарши курашувчи, шунингдек ҳар қандай қўзғаш шакллари тақиқланиши керак.

Аввалроқ, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О`Брайен, агар Пекин Гонконгни миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси орқали "ишғол қилса", Хитойга қарши санкциялар киритиш билан таҳдид қилган эди.

Чоршанба куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Конгрессга Гонконгнинг ХҲРдан мухторияти йўқлиги тўғрисида хабар берди, 1997 йилда бу ҳудуд Буюк Британиядан Хитой ҳукуматига берилганида бундай мухторият кўзда тутилган эди.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Гонконгга нисбатан хатти-ҳаракатлари учун Хитой ҳукуматига қарши санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқаётганлигини маълум қилган эди. Кейинроқ, Хитой АҚШ расмийларининг Гонконг миллий хавфсизлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича баёнотлари туфайли АҚШга жавоб тақдим этди ва агар АҚШ ХҲР манфаатларига зид ҳаракат қилса, қарши чоралар ҳақида огоҳлантирди.

0