Вид на Ростов-на-Дону через колокольню кафедрального собора Рождества Пресвятой Богородицы

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги бош консули тайинланди

56
(Янгиланган 18:17 26.06.2019)
Р.Курганбаев бунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Рустам Курганбаев Ўзбекистон Республикасининг Ростов-на-Дону шаҳридаги (Россия Федерацияси) Бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Р.Курганбаев бунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхона консуллик округига Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан вилояти, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) киради.

Ушбу ҳудудларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарурат туғилган ҳолатларда қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-863-285-50-57.

Аввалроқ Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилгани хабар қилинган эди.

56