Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь

Лукашенко: “Биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатни бутунлай ўзгартириб юбордик”

244
(Янгиланган 16:31 01.08.2019)
Давлат раҳбарлари учинчи мамлакатлар бозорларини ўзлаштириш мақсадида кооперацияни кучайтириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, беларуслик шериклар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамкорлигидаги истиқболлар кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёев 1 август куни эрталаб Минск шаҳридаги Мустақиллик саройига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бу ерда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко тор доирада музокара ўтказди. 

Беларусь Президенти Ўзбекистон раҳбарини мазкур ташриф билан қутлаб, ушбу воқеа муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

- Охирги икки йилда Сиз билан биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни бутунлай ўзгартириб юбордик, моҳиятан, уларни янгидан йўлга қўйдик. Шу вақт ичида амалга оширган ишларимиз ўтган 25 йил давомида қилинганидан ҳам ортиқ бўлди. Давлатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳозирги кун талабларига жавоб бермайди, уни изчил ошириб бориш лозим. Сизнинг ҳудудларни ҳамкорлик билан ўзаро боғлаш борасидаги ташаббусингиз – ушбу ташрифнинг ўзига хос жиҳати. Ҳудудлар раҳбарларининг ўзаро ташрифлари бўлиб ўтди, кўргазмалар ва маданият кунлари ташкил этилди. Буларнинг барчаси Беларусга ташрифингиз аҳамиятини янада оширади. Энг асосийси, маҳаллий маъмуриятлар бошлиқлари ҳамкорликка доир кўплаб шартномалар имзолади. Бизнинг ишимиз – йўлни очиб бериш, ва биз бунинг уддасидан чиқдик, – деди Александр Лукашенко.

  • Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
    Пресс-служба президента Узбекистана
1 / 7
Пресс-служба президента Узбекистана
Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь

Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, таклиф ва кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Беларусь билан шериклик муносабатларини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратишини қайд этди. 

- Сизнинг Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифингиздан, музокараларимиздан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда янги ва аниқ мазмун билан бойиди, ва бу ўз меваларини бермоқда. Давлатларимиз ҳудудлари ўртасида сермаҳсул алоқалар йўлга қўйилгани бунга ёрқин мисолдир. Биз ўзаро алмашинувлар учун яхши пойдевор яратдик. Барча даражаларда ҳамкорлик қилишга истак бор. Бугун биз эришилган натижаларни таҳлил қилишимиз, шунингдек, истиқболда муваффақиятли ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган ўсиш нуқталарини биргаликда белгилаб олишимиз муҳим, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари кейинги йилларда анча жонланди. Давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқоти бунга муҳим асос бўлди. Тошкентда ва турли халқаро саммитлар доирасида ўтказилган олий даражадаги учрашувларда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинган эди.

Беларусь Ўзбекистонга нима таклиф қилиши мумкин

Мазкур ташриф икки томонлама алоқалар тарихида Ўзбекистон президентининг Беларусь Республикасига илк расмий ташрифи экани алоҳида таъкидланди. 

Музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

Давлат раҳбарлари учинчи мамлакатлар бозорларини ўзлаштириш мақсадида кооперацияни кучайтириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, беларуслик шериклар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамкорлигидаги истиқболлар кўриб чиқилди.

Мирзиёев келишидан олдин Минскда қандай шартномалар тайёрлаб қўйилди?

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

244

Шубҳасиз ва қонуний. Памфилова овоз бериш натижаларига шарҳ берди

21
"Овоз бериш маълумотлари ишончли ва овоз бериш натижаларининг қонунийлиги шубҳасиздир", - деди Памфилова МСК йиғилишида.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Марказий Сайлов Комиссияси раҳбари Элла Памфилова РФ Конституциясига киритилган ўзгартишлар бўйича овоз беришнинг қонунийлиги ва унинг ишончлилиги ҳақида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"Овоз бериш маълумотлари ишончли ва овоз бериш натижаларининг қонунийлиги шубҳасиздир", - деди Памфилова МСК йиғилишида.

Россияда мамлакатнинг асосий қонунига киритилажак ўзгартиришлар бўйича овоз бериш 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтди. Протоколларни 100% қайта ишланиши натижаларига кўра, россияликларнинг 77,92% ўзгартиришлар тарафдори, 21,27% эса қарши овоз берди. МСК Ахборот марказида берилган маълумотларга кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 67,97 фоизи иштирок этди.

Аввалроқ Sputnik радиоси, Кремлда Россия президенти Владимир Путин қачон Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида фармонни қачон имзолаши ҳақида хабар берган эди.

Ғарбнинг ўзгартиришларга танқиди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда, Кремл Ғарбнинг конституцияга киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги хавотирлари ҳақидаги баёнотларини эътиборга олишга тайёр эмаслигини ва Россия ўз суверенитетига содиқ қолишини маълум қилди.

“Ҳа, биз улар билан танишмиз, лекин биз уларни ҳисобга олишга тайёр эмасмиз. Россия, шубҳасиз, халқаро ҳуқуқнинг асослари ва меъёрларига, халқаро ҳуқуқнинг руҳи ва негизига содиқ қолган, қолмоқда ва бундан кейин ҳам содиқ қолади. Лекин шу билан бирга, авваламбор ўз суверенитетига содиқ қолади”, - деб жавоб берди Песков, Кремл, хорижий ҳамкорларининг ўзгартиришлар қабул қилингандан кейин Владимир Путин 2036 йилгача ҳокимиятда қолишидан ҳавотирда эканлигидан ҳабари борми деган саволга.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳеч қандай тарзда халқаро ҳуқуққа зид келмайди. “Бундан ташқари, бу каби қоидалар бир қатор давлатларда ҳам қўлланилади. Яна бир бор такрорлайман, биз бу каби ҳавотирларга тайёр эмасмиз ва уларни ҳисобга олмаймиз”, - дея хулоса қилди Песков.

21
Кунашир

Токио Россия билан тинчлик шартномаси бўйича музокараларни давом эттиради

205
Россия ва Япония ўртасидаги муносабатларга узоқ йиллар давомида тинчлик шартномаси йўқлиги ўз соясини ташлаб турибди.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Япония ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузиш учун Россия билан музокараларни давом эттиради. Япония ташқи ишлар вазири Тосимитсу Мотэги журналист томонидан берилган РФ конституциясига Россия ҳудудларини бегоналаштиришни таъқиқловчи ўзгартиришлар киритилиши ва Жанубий-Курильскда ўзгартишнинг тегишли матни туширилган тош плитаси ўрнатилишига Токио муносабати ҳақидаги саволга шу тарзда жавоб берди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

"Биз турли ҳаракатлардан хабардормиз. Аммо тинчлик шартномаси бўйича музокаралар - бу (икки мамлакат) ҳукуматлар ўртасидаги музокаралардир. Биз етакчилар - Бош вазир Абэ ва Президент Путин эришган келишувлар асосида қатъий музокаралар олиб бориш ва асосий йўналиш - ҳудудий муаммо ва тинчлик шартномасини тузиш асосида ечимга эришиш ниятидамиз. Ҳозирча бор гап шу”, - деди вазир матбуот анжуманида.

Россия ва Япония ўртасидаги муносабатларга узоқ йиллар давомида тинчлик шартномаси йўқлиги ўз соясини ташлаб турибди. 1956 йилда СССР ва Япония Қўшма декларация имзолаган, унга мувофиқ Москва тинчлик шартномаси тузилгандан кейин Курил оролларидан Хабомаи ва Шикотан оролларини Японияга топшириш эҳтимолини кўриб чиқишга рози бўлган, Кунашир ва Итурупнинг тақдири бўйича эса ҳеч қандай аниқлик киритилмаган. СССР Қўшма декларация низога чек қўйишига умид қилган, Япония эса ушбу ҳужжатни барча оролларга даъво қилишдан бош тортмасдан муаммони ҳал қилишнинг бир қисми деб ҳисоблаган.

Кейинги музокаралар ҳеч қандай натижа бермади, тинчлик шартномаси имзоланмай қолиб кетди. Шундай фикр ҳам мавжудки, АҚШ томонидан жиддий қаршиликлар пайдо бўлди, чунки Япония тўрт оролдан фақат иккитасини ўзига қайтарилишига рози бўлган тақдирда, бу Окинавани Япония суверенитетига қайтариш жараёнига таъсир қилади (Окинавани Японияга қайтариш тўғрисидаги битим 1972 йилда кучга кирган). Москванинг позицияси шундан иборатки, ороллар Иккинчи Жаҳон урушидан кейин СССР таркибига кирди ва уларнинг устидан РФнинг суверенитети шубҳасиздир.

2018 йилда, Сингапурда, Россия Президенти Владимир Путин ва Япония Бош вазири Синдзо Абэ ўртасидаги юқори мартабали учрашувдан сўнг, бош вазир Абэ томонлар 1956 йилдаги Совет-Япония қўшма декларацияси асосида тинчлик шартномаси бўйича музокаралар жараёнини тезлаштиришга келишиб олдилар, деб баёнот берди. Бу Япония томонидан жиддий ён босиш бўлди, чунки ҳозирги кунгача унинг расмий позицияси тўрт оролнинг ҳаммасини қайтариш талаби ва шундан кейингина тинчлик шартномасини тузиш бўлиб келган.

205