Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда

778
Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олишга қаратилган махсус амалиёт ўтказилди, бироқ бу муваффақиятсизлик билан якунланди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Ўзбекистон чегара хизмати Қирғизистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда ва қўшни давлатдаги ҳамкасблар билан тезкор ахборот алмашиб турибди. Бу ҳақда РИА Новости Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари вакилига таяниб хабар қилди.

“Ҳозирда чегарани қўриқлашни белгиланган тартибда, қўшимча куч ва воситаларни жалб этмай ушлаб туриш схемаси амал қилмоқда”, - деди хизмат вакили.

Унинг сўзларига кўра, чегарадан ташқари ҳудудларда рўй берадиган фавқулодда вазиятларда бундай чоралар чегара постларида техник алоқалар ва ахборот йиғиш кучайтирилиши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 август куни Қирғизистон махсус топшириқли бўлинмалари ҳарбийлари собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг Чуй вилоятидаги Кой-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳига бостириб кирди. Собиқ президентни қўлга олишга уриниб, махсус амалиёт ўтказишди.

Атамбаевнинг уйи ҳужумдан сўнг илк дақиқаларда – видео

Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида жами 45 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Спецназлардан бири олган жароҳати ҳалок бўлган.

778
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (49)
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев

Исматулла Иргашев Россия элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

100
Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бугун, 27 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

Суҳбат давомида Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

100

Байден ўз президентлигининг биринчи 100 куни ҳақида гапирди

211
Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байденнинг ғалаба қозонганини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. АҚШ президентлигида ўзининг ғалабаси ҳақида эълон қилган Жо Байден, ўз президентлигининг биринчи юз кунини миграцияга оид ислоҳотлар ва коронавирусга қарши курашга бағишлашини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Мен сенатга иммигрантлар ҳақидаги қонунни йўллайман, бу ҳужжат 11 миллион нафар рўйхатдан ўтказилмаган инсонларга фуқароликни олишга йўл очади", - деб айтган Байден NBC телеканалига берган интервьюсида.

Сиёсатчи, шунингдек, амалдаги президент Дональд Трампнинг айрим қарорларини бекор қилиш ниятида эканлигини қўшимча қилган. Байденнинг фикрича, ушбу қарорлар иқлим ва инсонлар саломатлигига зиён етказган.

Байден, шунингдек, Трампга нисбатан суриштирув ўтказиш ташаббусини илгари сурмаслигини, ва жамики ҳаракатларини америка жамиятига ўзига нисбатан ишончни қайтаришга йўналтиришини маълум қилган.

Шу билан бирга, сиёсатчи, у ҳукмронлик қиладиган йиллар Барак Обаманинг "учинчи муддатига" айланмаслигини айтган. Байден Обама даврида саккиз йил давомида вице-президент лавозимини эгаллаган.

"Биз мутлақо бошқа дунёга рўбаро бўлдик. Президент Трамп ландшафтни ўзгартириб юборди. Энди бу "Ёлғиз Америка", - деб қўшимча қилган Байден.

АҚШ президентлигига сайловлар 3 ноябр куни бўлиб ўтган, аммо унинг якунлари ҳозирча эълон қилингани йўқ. Америка ОАВ маълумотларига кўра, демократлар партиясидан бўлган номзод ғалаба учун сайловчиларнинг етарлича овозига эга бўлган. Дунёнинг айрим етакчилари Байденни давлат раҳбари лавозимига сайлангани билан муборакбод этишга улгурдилар.

Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байден ғалаба қозонганини тасдиқлади.

Трамп ўз рақибларини "сайловни ўғирлаш"га ҳаракат қилганликда айбламоқда. Президент адвокати Руди Жулиани сайловлар давомида бўлган қонунбузарликлар тизимли характерга эга бўлганини тасдиқлади. Шу билан бирга Оқ уйнинг амалдаги хўжайини Байденга ҳукуматни топширишга тайёргарлик кўриш буйруғини берган.

АҚШнинг навбатдаги раҳбари 2021 йилнинг 20 январида қасамёд қилиши кутилмоқда.

211

Ўзбекистонда коронавирус: 28 ноябрь асосий хабарлари

295
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда пандемия бошланганидан буён айни вақтгача 61 миллиондан ортиқ инсонларда коронавирус қайд этилган. Қурбонлар сони бир ярим миллион нафарга етган.

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. 28 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 718 (+71) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, мамлакатда 69 980 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонда 2130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган инсонлар сони 608 нафарга етган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда пандемия бошланганидан буён айни вақтгача 61 миллион коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Қурбонлар сони бир ярим миллион нафарга етган.

295
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси