Мирзиёев: впервые выхожу с пресс-конференции с орденом

Атамбаев қўлга олингач, Мирзиёев Жээнбековга қўнғироқ қилди: гап нима ҳақда борди?

5105
(Янгиланган 08:07 09.08.2019)
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасби Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали суҳбатлашди. Президентлар иккиёқлама ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Атамбаевнинг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 август кунининг охирида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Мулоқотда Қирғизистонда тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳим экани алоҳида қайд этилди. Мирзиёев қўшни мамлакатдаги вазият амалдаги қонунчилик доирасида тез орада барқарорлашишига умид билдирилди.

Томонлар шунингдек Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалалари бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳамда Чегарада ишонч чоралари тўғрисидаги шартномага мувофиқ унинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар, кенг кўламли ҳамкорликни янада фаол ривожлантириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқладилар.

Қирғизистонда мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг қўлга олингач, мана икки кун давомида зиддий ҳолат сақланиб турмоқда. 7 август куни кечқурун республика ГНКБ спецнази собиқ президентнинг Кой-Таш посёлкасидаги қароргоҳини штурм қилишга ҳаракат қилди, аммо операция бой берилди. Атамбаевнинг тарафдорлари нафақат штурмга қаршилик кўрсата олишди, балки бир неча спецназларни асир олишга ҳам муваффақ бўлдилар.

Эртаси куни, яъни 8 август санасида Қирғизистон парламентининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди ва унда куч тузилмалари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилди, шунингдек, собиқ давлат раҳбари ва қурол ёрдамида қаршилик кўрсатган унинг тарафдорларига қарши айбловлар илгари сурилди. Қароргоҳи иккинчи марта штурм қилингач, Атамбаев ҳукуматга таслим бўлди ва айни вақтда Қирғизистон ГНКБ тергов қўмитасида сақланмоқда. Собиқ президент тарафдорлари Бишкек марказида митинг уюштиришга ҳаракат қилдилар, аммо тартибни сақлаш кучлари томонидан ушбу ноқонуний акциянинг олди олинди.

Атамбаев қароргоҳи олдида полициячилар билан юз берган тўқнашув давомида умумий ҳисобда 90 га яқин киши жабрланди. Спецназ қўшинларидан бири ўқ билан яраланиши оқибатида ҳалок бўлди.

Илгарироқ, Ўзбекистон ДХХ матбуот-хизмати ўзбек-қирғиз чегарасида ҳолат стабил эканлиги, ўтказув пунктлари ва чегара чизиғида ишлар белгиланган тартибда кетаётганини маълум қилган эди.

Мамлакатдаги мураккаб ҳолатга қарамай, Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши Чолпон-Ота шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Ушбу учрашувда иштирок этиш учун Бишкекка етиб келган РФ бош вазири Дмитрий Медведев Россия ушбу ҳолатни диққат билан кузатиб бораётганини айтган ва можаро қонуний йўл билан ҳал этилишига умид билдирган эди.

5105
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (48)

Шавкат Мирзиёев Ливан халқига чуқур таъзия билдирди

94
(Янгиланган 15:54 05.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш муносабати билан Ливан президентига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ливан президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги даҳшатли портлаш кеча юз берди. Тахминларга кўра, бадаргоҳдаги 2014 йилда кемадан мусодара қилинган 2750 тонна аммиак селитраси портлаб кетган. Портлашдан шаҳарнинг тенг ярми жабр кўрган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб тошган.

Ливан ҳукумати фожиа қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 100 ортиқ киши қурбон бўлган, тўрт мингга яқин киши жабрланган. Кўплар бедарак йўқолган.

94

Россия МСК Беларусдаги сайловларга кузатувчи юбормайди

137
(Янгиланган 15:39 05.08.2020)
Беларусда давлат раҳбари сайловлари 9-август куни бўлиб ўтади, сайлов пойгасида беш номзод, шу жумладан, амалдаги президент Александр Лукашенко ҳам қатнашмоқда. Сешанба куни республикада муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. РФ Марказий сайлов комиссияси Беларусда бўлиб ўтадиган президент сайловларини кузатмайди, чунки Минск томонидан таклифнома олмаган, шунингдек, коронавирус пандемияси туфайли РФ ўз вакилларини республикага юбориши имконияти мавжуд эмас, деб хабар қилди РИА Новостига МСК раҳбари Элла Памфилова.

Беларусда давлат раҳбари сайловлари 9-август куни бўлиб ўтади, сайлов пойгасида беш номзод, шу жумладан, амалдаги президент Александр Лукашенко ҳам қатнашмоқда. Сешанба куни республикада муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

"Россия МСК беларуслик ҳамкасблардан анъанавий расмий таклифномани олгани йўқ", - деди Памфилова.

Памфилова шунингдек, РФ кузатувчилари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва МДҲ миссиялари таркибида ҳам бормасликларини қўшимча қилган. Унинг айтишича, ДИИҲББ беларус томонидан таклифномани кеч олган, МДҲ МСК орқали эса РФ ўз вакилларини "юмшоқ қилиб айтганда, беларус раҳбариятининг коронавирус пандемиясига бўлган ўта специфик муносабати туфайли", юбориш мумкин деб ҳисобламайди.

137

Бейрутдаги кучли портлашнинг сабаби аниқланди

113
(Янгиланган 20:22 05.08.2020)
Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида ўта хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган бепарволик ҳолатлари.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бейрут портида юз берган портлаш ҳолатини дастлабки ўрганиш натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги дастлабки тергов ишлари билан таниш бўлган манбага асосан хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган ҳаракатсизлик ва бепарволик ҳолатлари.

Таъкидланишича, ушбу муаммо билан шуғулланувчи инспекция 6 ой олдин қонунбузарликларга эътибор қаратган. Қўмита ва судьялар томонидан хавфли моддаларни йўқ қилиш бўйича қарор тайёрлаш борасида “ҳеч нарса қилинмаган”.

Ливан ҳуқумати портлаш содир бўлган порт маъмуриятининг барчасини уй қамоғига олиш ҳақида топшириқ берган.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, 113 киши ҳалок бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида юз берган портлаш 3-5 миллиард доллар миқдорида зарар етказди.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

113