Камилов ҳамкасби Мередов билан Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифини муҳокама қилди

© МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов и Рашид Мередов
Абдулазиз Камилов и Рашид Мередов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда тўғридан-тўғри Тошкент-Ашхобод ҳаво йўлини тиклаш, икки мамлакатнинг вилоят марказлари ўртасида автобус қатновини йўлга қўйиш ва фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тартибини соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. 2019-йилнинг 16-август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

 Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон телевидениеси Бердимуҳамедов таътилни қандай ўтказаётганини намойиш этди

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон президентининг Туркманистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар.

Вазирлар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг барча долзарб масалалари бўйича икки мамлакат мавқелари яқинлиги ва мос келишини мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва фаровонликни таъминлаш, минтақанинг савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий ва илмий марказлардан бири сифатидаги тарихий ролини тиклаш бўйича вазифалар атрофида жамланганлиги таъкидланди.

Учрашувда минтақалараро ҳамкорликни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, шу жумладан тўғридан-тўғри Тошкент-Ашхобод ҳаво йўлини тиклаш, икки мамлакатнинг вилоят марказлари ўртасида автобус қатновини йўлга қўйиш ва фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тартибини соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маслаҳатлашувлар якунига кўра вазирлар Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Янгиликлар лентаси
0