Папка с документами

Парламент сайловларида қатнашишга номзод бешта партия ҳужжатларини тақдим этди

523
(Янгиланган 15:47 10.10.2019)
Жорий йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар кенгашига депутатлар сайлови бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонда расмий фаолият юритаётган сиёсий партиялар Марказий сайлов комиссиясига барча зарур ҳужжатлар ва имзо варақаларини тақдим этди. Эндиликда улар экспертлар томонидан текширилади, дейилади Марказий сайлов комиссияси расмий сайтида.

Республикада навбатдаги парламент сайловлари 22 декабрда бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигига кўра, депутатликка номзодлар сиёсий партиялар томонидан илгари сурилади. Номзодларнинг рўйхатдан ўтказилиши сайловгача 35 кун қолганда якунланади.

Ўзбекистонда расман бешта партия – Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси рўйхатдан ўтган.

Партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари беш кун ичида Марказий сайлов комиссияси томонидан текширилиб, партияларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқи рад этилган-этилмаганлиги аниқланади.

Сайловларда қатнашиш учун ҳар бир партия 40 000 дан кам бўлмаган сонда имзоларни жамлаши талаб қилинган эди. Маъмурий-ҳудудий бирликларда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент) тўпланган имзолар сони талаб қилинган 8% дан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Сайлов кодексига мувофиқ, сайловчилар бир ёки бир неча партияни қўллаб имзо қўйиш ҳуқуқига эга.

523
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

726
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

726

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

927
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

927

Карантиндан сўнг россияликлар аввалги ҳаёт тарзига қайтмоқда - фото

0
Россия COVID-19 тарқалиши туфайли мамлакатда жорий қилинган чекловларни босқичма-босқич юмшатишга киришди.

Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг сўзларига кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият аста-секинлик билан барқарорлашмоқда, аммо эҳтиёткорлик билан иш тутиш керак.

Россиянинг қатор минтақаларида карантин чоралари енгишлаштирилмоқда. Жумладан, Москвада 1 июндан қатор чекловлар олиб ташланади ва барча дўконлар ўз ишини бошлайди. Фуқароларга жадвал бўйича кўчаларда ва боғларда сайр қилишга рухсат берилади. Шунингдек, спорт билан очиқ ҳавода шуғулланиш мумкин.

Шу билан бирга, ижтимойи масофа ва бошқа хавфсизлик чораларига риоя қилиш талаб этилади.

0
  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    Новосибирскдаги боғда гимнастика билан шуғулланаётганлар.

  • © Sputnik / Pavel Lisitsyn

    Екатеринбургда байдаркаларда сузаётган спортчилар.

  • © Sputnik / Alexei Danichev

    "Усадьба Марьино"га ташриф буюрганлар. Ленинград вилояти.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Спорт машқларини бажараётган йигит. Қозон шаҳри.

  • © Sputnik / Maks Vetrov

    Кекса аёллар Алушта соҳили бўйлаб сайр қилмоқда. Қрим.

  • © Sputnik / Maks Vetrov

    Қримда ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзи бекор қилингандан сўнг балиқ овига чиққан балиқчи.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    "Ашан" гипермаркетига ташриф буюрган мижозлар. Қрим.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    "Ашан" гипермаркетига ташриф буюрган мижозлар. Қрим

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    "Ашан" гипермаркетига ташриф буюрган мижозлар. Қрим

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    "Ашан" гипермаркетига ташриф буюрган мижозлар. Қрим

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    Гул сотувчи. Новосибирск.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Москвада "Мои документы" давлат хизматлари марказига ташриф буюрган аёл. 25 майдан ушбу марказлар фаолиятига рухсат берилди.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Спорт билан шуғулланаётганлар. Қозон шаҳри.

  • © Sputnik / Maks Vetrov

    Алушта соҳилидаги мусиқачи. Қрим.