ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг кейинги йиғилиши Ҳиндистонда ўтказилади - Арипов

168
(Янгиланган 11:26 02.11.2019)
Тошкентда ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг кейинги йиғилиши Ҳиндистонда ўтказилишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг кейинги йиғилиши Ҳиндистонда ўтказилади, деб хабар қилди РИА Новости.

“Биз ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг кейинги йиғилиши Ҳиндистонда ўтказилишига келишдик, у ташкилотимиз ҳукумат раҳбарлари кенгашида илк бор раислик қилади”, - деди Арипов Тошкентдаги ШҲТ ҳукумат раҳбарлари йиғилишида.

Ўзбекистон бош вазири ҳиндистонлик ҳамкорларни “бу масъулиятли миссия” билан табриклади.

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Дастлаб ташкилотга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган. 2017 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлди.

Ҳозирги вақтда ШҲТда кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар - Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.

Ташкилотнинг котибияти Пекинда, минтақавий аксилтеррорчилик тузилма Тошкентда ташкил этилган.

168

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

702
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

702

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

921
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

921
Каратин

Китоб тумани карантинга олинди

1
Маълум қилинишича, туманда бир киши коронавирус юқтириб олганлиги гумон қилинмоқда. У эса кўплаб фуқаролар билан мулоқот қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, туманда бир киши коронавирус юқтириб олганлиги гумон қилинмоқда.

“... кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан эҳтиёт чораси сифатида туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тўсилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олинган.

Барча фуқаролардан карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ҳамда уйда қолиш талаб этилган.

1