ШҲТ давлатлари шаҳарларнинг экологик фаровонлиги дастурини имзолашди

261
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Россиянинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган шаҳарларнинг экологик фаровонлигини ошириш дастурини имзолашди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Россиянинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган шаҳарларнинг экологик фаровонлигини ошириш дастурини имзолашди, деб хабар қилди РИА Новости.  

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси якунлари бўйича "ШҲТ шаҳарларининг экологик фаровонлигини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" қарор қабул қилинди, унда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, шунингдек, ушбу соҳадаги иш тамойиллари белгиланди.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари ушбу соҳадаги ишларнинг асосий йўналишлари ва тамойилларини белгилаб берувчи "Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ соҳасида ҳамкорлик тўғрисида" қарорни имзоладилар.

Шунингдек, ШҲТ иқтисодий таҳлил марказлари консорциум регламенти тасдиқланди. Ушбу ҳужжат бундай марказларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди. Таъкидланишича, ташкилотнинг ҳар бир мамлакатида бундай ҳамкорлик учун битта марказ белгиланади.

261

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

695
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

695

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

918
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

918

Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 400 мингтадан ошиб кетди

3
Россияда аниқланган коронавирус ҳолатининг умумий сони 405 843 тага етди. Шулардан 171,8 мингдан зиёди тузалиб кетган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россияда сўнгги сутка давомида коронавирус билан боғлиқ 9268 та янги ҳолат аниқланди. Аниқланган ҳолатларнинг умумий сони 405 843 тага етди. Бу ҳақда мамлакат тезкор штаби маълумотлари дарак бермоқда.

Энг кўп ҳолат Москвада (+2595) аниқланган. Москвада коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 180 791 нафарга етган.

Россияда коронавирусдан 171,8 мингдан зиёд киши тузалиб кетган. 4693 та ўлим ҳолати қайд этилган. Дунёда Россия коронавирус бўйча АҚШ ва Бразилиядан кейинги ўринда қайд этилган.

3
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси