ШҲТ йиғилиши: бош вазирлар қандай ҳужжатларни имзолашди

750
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви якунига кўра қатор халқаро ҳужжатлар имзоланди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви якунига кўра қатор халқаро ҳужжатлар имзоланди.

Йиғилиш якуни бўйича бош вазирлар қуйидаги ҳужжатларни имзолашди:

- ШҲТ Котибиятининг ШҲТнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;

- ШҲТнинг 2018 йилги бюджети ижроси тўғрисидаги молиявий ҳисоботи тўғрисида;

- ШҲТнинг 2020 йил учун бюджети тўғрисида;

-ШҲТга аъзо давлатлар ташқи аудиторлари комиссиясининг ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи органларининг молиявий-хўжалик фаолияти ташқи аудитини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;

- ШҲТнинг доимий тузилмалари фаолиятини таржимонлик билан таъминлаш тўғрисида;

- Аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастурининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини амалга ошириш режасини тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТ давлатлари темир йўл маъмуриятлари ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида узоқ ва қишлоқларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепциясини ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тайёрлаш тўғрисида;

- ШҲТнинг иқтисодий таҳлил марказлари консорциуми регламентини тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 18-чи йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике;

- ШҲТ давлатлари ҳукуматлари ўртасида транспорт ташувларини бошқаришнинг интеграцион тизимини шакллантириш бўйича битим;

- ШҲТ давлатлари божхона хизматлари ўртасида миллий транзит тизимларининг ўзаро интеграцияси тўғрисида меморандум;

- ШҲТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида англашув меморандуми;

- ШҲТ Котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси ўртасида англашув меморандуми.

ШҲТ - Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари томонидан 2001 йилда ташкил этилган.

2017 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлди. Ҳозирги вақтда ШҲТда кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар - Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.

Ташкилотнинг котибияти Пекинда, минтақавий аксилтеррорчилик тузилма Тошкентда ташкил этилган.

750

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

694
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

694

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

917
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

917
Футбольный мяч

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 5 июндан қайта бошланади

8
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари баҳслари давом эттирилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ўйинлар томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

“Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди”, - дейилган махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб ўтамиз,  15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг мамлакатда бошқа спорт турлари қатори футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

8