Рус дунёси ва рус маданияти ҳамкорликка очиқ, деб баёнот қилди Путин

473
Давлат раҳбари Россия ҳамда чет эллик шериклар ўртасидаги ҳамкорлик ривожига қўшган ҳиссаси учун ватандошлар, россияликлар ва хорижлик дўстларга миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Рус дунёси ва рус маданияти ҳамиша ҳамкорликка очиқ, дея баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин Кремльда Россия ва чет эл фуқароларига мукофотларни топшириш маросимида.

"Бугун сўзга чиққанларнинг аксарияти, деярли барча, рус тили, рус маданияти ва рус дунёси ҳақида гапиришди... аввал бошдан рус маданияти ва рус давлатчилиги кўпмиллатли ва кўпконфессияли сифатида қад кўтарган. Рус дунёси ички дунёси шундай, бу унинг ташқи жиҳатида ҳам ўз аксини топган. Рус дунёси, рус маданияти ҳамкорликка, умумий равнақга ҳамиша очиқ", - деди Путин тақдирлаш маросими якунида.

Давлат раҳбари Россия ҳамда чет эллик шериклар ўртасидаги ҳамкорлик ривожига қўшган ҳиссаси учун ватандошлар, россияликлар ва хорижлик дўстларга миннатдорлик билдирди.

"Яна бир марта барчани байрам - Халқ бирдамлиги куни билан табриклайман!", - деб якунлади ўз чиқишини Владимир Путин.

473

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

694
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

694

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

917
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

917

Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 400 мингтадан ошиб кетди

0
Россияда аниқланган коронавирус ҳолатининг умумий сони 405 843 тага етди. Шулардан 171,8 мингдан зиёди тузалиб кетган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россияда сўнгги сутка давомида коронавирус билан боғлиқ 9268 та янги ҳолат аниқланди. Аниқланган ҳолатларнинг умумий сони 405 843 тага етди. Бу ҳақда мамлакат тезкор штаби маълумотлари дарак бермоқда.

Энг кўп ҳолат Москвада (+2595) аниқланган. Москвада коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 180 791 нафарга етган.

Россияда коронавирусдан 171,8 мингдан зиёд киши тузалиб кетган. 4693 та ўлим ҳолати қайд этилган. Дунёда Россия коронавирус бўйча АҚШ ва Бразилиядан кейинги ўринда қайд этилган.

0
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси