видеоконференция в ЦИК РУ

Парламент сайловларида хорижий кузатувчиларнинг қатнашишига доир

198
Халқаро кузатувчиларнинг мақоми ва ваколатлари, одоб-аҳлоқ қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида округ сайлов комиссияси аъзолари иштирокида кузатувчиларнинг сайлов жараёнида тутган ўрни юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази хабар қилади.

Видеалоқа шаклида бўлиб ўтган машғулот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури вакили халқаро эксперт Георгий Бараташвили иштирокида олиб борилди.

Тадбирда таъкидланишича, Марказий сайлов комиссияси сайлов кампаниясини эълон қилиши билан халқаро ташкилотларга, бир қатор хорижий мамлакатларга сайловни кузатишда иштирок этиш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали таклифнома юборган. Уларнинг қаторида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЕХҲТ парламент ассамблеяси, Мустаққил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси ва Парламентлараро ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси,  шунингдек 26 та хорижий мамлакатлар сайлов органлари, чет давлатлар парламенти аъзолари, илмий-тадқиқиқот институтлари вакиллари кабилар қайд этилган.

Қатнашчиларга Ўзбекистон Сайлов кодексининг 33-моддасига мувофиқ, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда хорижий кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги эслатиб ўтилди.

Таъкидлаш жоиз, Марказий сайлов комиссиясининг янги қарори билан “Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисида” Низом қабул қилиниб, республика сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар фаолияти тартиби белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар тегишли ҳужжатларни овоз бериш кунидан камида 15 кун олдин ТИВга тақдим этиши лозим бўлиб, вазирлик кузатувчиларнинг ҳужжатларини илова қилган ҳолда МСКга тақдимнома киритади. МСК ўз навбатида 5 кунлик муддатда халқаро кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

198
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)

Лавров ядровий зиддият хатарлари ошгани ҳақида гапирди

85
Россия ТИВ раҳбари АҚШ қурол-аслаҳалар назорати архитектурасини тубдан вайрон қилаётганига урғу берди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Сўнгги вақтларда ядровий қарама-қаршилик хавфлари жиддий ортди, АҚШ стратегик барқарорлик атамасидан воз кечмоқда, дея баёнот берди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Сўнгги вақтларда ядровий хавфлар сезиларли даражада ошгани, хавфсизлик ва халқаро стратегик барқарорлик соҳасидаги вазият очиқчасига ёмонлашаётганига қўшиламан. Бунинг сабаблари барчага аён: АҚШ глобал доминантликни қайтаришга ҳаракат қилмоқда ва улар катта кучлар рақобати дея атайдиган нарсада ғалабага эришишни истамоқда, у стратегик барқарорлик атамасидан воз кечиб, эндиликда уни стратегик рақобат дея атамоқда. АҚШ ғалаба қозонишни истаяпти", - деди Лавров "Примаков сабоқлари" онлайн-сессияси давомида.

Россия ТИВ раҳбари АҚШ қурол-аслаҳалар назорати архитектурасини тубдан вайрон қилаётганига урғу берди.

85
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проводит совещание по цифровизации экономики

Шавкат Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилотига таклиф билан чиқди

366
Ўзбекистон президенти пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ шафелигида пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

“Дунё” АА хабарига кўра, давлат раҳбари 8 июль куни Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг COVID-19 даврида Меҳнат муносабатлари бўйича глобал саммити иштирокчиларига мурожаат йўллаган.

“Давлатимиз раҳбари БМТ шафелигида Пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди”, - дейилган хабарда.

Мирзиёевнинг фикрича, ушбу кодексда давлатларнинг ўз фуқаролари ва халқаро шериклари олдидаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар ва инсон ҳуқуқлари соҳаларидаги энг кам шартлари ва мажбуриятлари белгилаб қўйилиши керак.

Хусусан, биринчидан, чеклов чоралари фақат вақтинча, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига мажбурий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак. Бундай чоралар халқаро савдога, айниқса тиббий маҳсулотларга, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга тўсқинлик қилмаслик бўйича хавфларга мутаносиб бўлиши шарт.

Таклиф қилинаётган кодексга прогноз қилиш, тарқалишнинг эрта босқичларини аниқлаш, эпидемияга қарши туриш ва унинг оқибатларини камайтириш чоралари киритилади.

Мирзиёев пандемия меҳнат хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигини кўрсатди деб ҳисоблайди. Бу тўғридан-тўғри янги касалликка қарши курашнинг бошида турган, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатган тиббиёт ходимларига тегишли.

366
Теглар:
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон
Военнослужащие ВВС США

АҚШ ҳарбийлари Ўзбекистонда заҳарли моддаларга дуч келган бўлиши мумкин

0
(Янгиланган 15:20 10.07.2020)
Гап Ўзбекистон жанубидаги АҚШ ҳарбийлари томонидан террорчилик ташкилотларга қарши кампания вақтида фойдаланилган "Қарши-Хонобод" авиабазаси ҳақида бормоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Америка ҳарбий хизматчилари 2000-йилларда Ўзбекистондаги ҳарбий базада жойлашган вақтларида заҳарли моддалар таъсирига учраган бўлишлари мумкин. Бу ҳақда Пентагоннинг махфийликдан чиқарилган ҳужжатларига таянган ҳолда CNN хабар бермоқда.  

Бу ерда гап Ўзбекистон жанубидаги, америкалик ҳарбийлар томонидан 2001 йил 11 сентябрда юз берган террактлардан сўнг "Ал қоида" террористик ташкилоти ва "Толибон"* радикал ҳаракатига қарши кампанияда фойдаланилган "Қарши-Хонобод" авиабазаси ҳақида бормоқда.

Республикачилар қўмитаси аъзоси Марк Гриннинг айтишича, махфийликдан чиқарилган ҳужжатлар К2 авиабазасида (Қарши-Хонобод) хизмат қилган қўшинлар юқори токсик кимёвий моддалар ва радиоактив материаллар таъсирига дуч келганликлари ҳақида далиллар сонини оширмоқда.

“К2 фахрийлари ўртасида саратон касаллиги бошқа жойларда хизмат қилганларга нисбатан беш баравар юқори ва уларнинг кўплари касалликлар хизмат билан бевосита боғлиқлигига қарамай, нафақа олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Конгресс кутиши мумкин эмас. Ушбу ҳужжатлар жамоатчиликка ошкор этилиши - Пентагон ва Фахрийлар ишлари бўйича вазирликни жавобгарликка тортиш ва мамлакатимиз учун жонини фидо қилган жасур фахрийлар учун адолатга эришиш йўлидаги катта қадамдир”, - деди Грин.

2001 йилдаги маълумотларга кўра, база атрофидаги тупроқ авиа-ёқилғи билан тўйинган, ердан чиққан буғлар инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. 2004 йилда авиабазадаги ҳарбийлар ҳар куни радиацияга дуч бўлган бўлиши мумкин эди.

XX асрнинг ўрталарида “Хонобод” авиабазаси ва ҳарбий аэродром қурилган. Улардан Афғонистонда амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар давомида 1980-1989 йилларда фаол фойдаланган. 11 сентябрь терактларидан кейин АҚШ террорчиликка қарши кураш халқаро коалициясини ташкил қилиб, Афғонистонда амалиётни бошлаганди.

Вашингтон ўз қўшинларини қўллаб-қувватлаш учун “Хонобод” базасини йилига 10 миллион долларга Ўзбекистондан ижарага олганди. Жанговар вертолётлар ва ҳарбий-юк самолётлари, шунингдек, 1500 нафаргача ҳарбий хизматчи аэропортда жойлашганди.

2005 йил Андижон воқеалари ва Вашингтоннинг уларга реакцияси туфайли Тошкент америкаликлардан Қарши яқинидаги авиабазани тарк этишини талаб қилди. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг сўнгги самолёти ўша йилнинг ноябр ойида аэродромни тарк этди. Америкаликлар Қирғизистондаги “Манас” аэродромига кўчиб ўтдилар.

Кейинчалик республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов бир неча бор “бундан буён Ўзбекистон ҳудудида бирон бир хорижий база бўлмайди”, деб таъкидлаган эди.

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) ва “Толибон” – Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлар.

0