Флаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)

Илҳом Неъматов: ЕОИИга кириш бизга фойдали, музокаралар давом этмоқда

762
(Янгиланган 13:54 26.12.2019)
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг сўзларига қараганда, музокаралар якунланиш босқичида. Унинг шахсий тахминига кўра, ташкилотга кириш Ўзбекистон учун фойдали бўлган бўлар эди.

ТОШКЕНТ, 26 дек - Sputnik. Ўзбекистонга ЕОИИга кириш фойдалироқ бўлган бўларди, ҳозир бу масала фаол муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди.

“Ҳозир бу масала жуда синчковлик билан ўрганилмоқда. Ўрганишлар кейин тарозига солиб кўрилади ва, табиий, қарор қабул қилинади”, - деди Илҳом Неъматов.

“Ўзбекистоннинг иқтисодиёти, саноати, қишлоқ хўжалиги ўсмоқда. Экспорт ҳажми ошмоқда. Бизга бозор, майдон керак. Бу майдон қаерда? Бу майдон Қозоғистон, Россия, Қирғизистонда ва улар ЕОИИ аъозларидир. Шунинг учун тўғрисини айтаман – мен иштирок этиш тарафдориман. Фақатгина иқтисодий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда... Яна бир аҳамиятга эга бўлган омил – демография. Аҳоли ўсмоқда, йилига 700 минг кишига кўпаймоқда. Табиий, биз 700 мингни пропорционал иш билан таъминлай олмаймиз. Бу нимага олиб келади? Миграцияга. Халқимиз қаерга миграция қилади? Россияга, Қозоғистонга. Ушбу омил ҳам Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан яқин алоқаларни сақлашини белгилайди.  У ерда аъзолар (мамлакатлар) учун, мигрантлар учун бошқа шароитлар. Шу боис мен ушбу шароитлардан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилишимиз лозим деб ҳисоблайман”, - дея қайд этди у.

Неъматовнинг тахминларига кўра, бу борадаги музокаралар яқин кунларда якунланиши мумкин.

“Ҳозир, фикримча, (масала) тезлаштирилмоқда. Яқинда, декбрь бошида Силуанов жамоаси (Россия молия вазири Антон Силуанов – таҳр.) Самарқандда бўлган эди. Демак, музокаралар олиб борилмоқда. Эҳтимол, тез орада якунланади. Ўйлайманки, яқин кунларда якунлашади”, - деди Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат агар фойдали бўлса, ЕОИИга қўшилишини маълум қилган эди.

762
Теглар:
Ўзбекистон, ЕОИИ
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (51)
м

Ўзбекистон Арманистон ва Озарбайжонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

132
(Янгиланган 23:32 27.09.2020)
Ўзбекистон ТИВ баёнотида қайд этилишича, ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Озарбайжон ва Aрманистон муносабатларидаги кескинликнинг ошиши Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда.

Ўзбекистон ТИВ баёнотида қайд этилишича, ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин. 

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилаётган давлат сифатида МДҲ ҳудудида дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий мос равишда тинч йўл билан ҳал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

“Озарбайжон Республикаси ва Aрманистон Республикасини ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз”, - дейилган баёнотда.

Тоғли Қорабоғдаги кескинлик

Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғидаги вазият якшанба, 27 сентябрь куни эрталаб кескинлашди. Тан олинмаган республика Озарбайжон ҳарбийлари унинг ҳудудини, жумладан, пойтахт Степанакертани ўққа тутганини маълум қилди. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Боку ва Ереван вазиятни кескинлаштиришда бир-бирини айламоқда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томони ўт очгани, озарбайжон томони эса ҳужумга қарши амалиётни бошлаганини таъкидламоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ Озарбайжон томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учраганини маълум қилмоқда.

Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбарияти ҳам шундай қарор қабул қилган.

Озарбайжон Миллий Мажлиси (парламенти) Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашгани туфайли қатор шаҳарлар ва ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Боку ва Ереванни зудлик билан ўт очишни бас қилишга ва музокаралар ўтказишга чақирган эди.

132

Мирзиёев ва Назарбоев учрашуви бўлиб ўтди

311
Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг амалий учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Учрашув Қозоғистон томонининг таклифига биноан Туркистон вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудидаги Сариағаш шаҳрида ўтказилди.

Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Коронавирус инфекцияси глобал миқёсда тарқалишининг оқибатларини тез фурсатда енгиб ўтиш мақсадида ҳукуматлар даражасида яқиндан мувофиқлашув ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва товар айирбошлашнинг ўзаро келишилган кўрсаткичларига эришиш учун қулай шароитлар шакллантиришни давом эттириш, қабул қилинган қўшма "Йўл харитаси" доирасида саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида кооперация бўйича устувор лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, минтақавий шерикликни, жумладан, 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви якунида эришилган келишувлар асосида илгари суриш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасида яхши қўшничилик ришталари ва ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлашда доимо қатъий эканликларини яна бир бор таъкидладилар.

Учрашув ҳар доимгидек очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

311