Вид на один из кварталов Тегерана

Эрон Сулаймоний ўлими учун Трампни судга чақиришни режалаштирмоқда

529
(Янгиланган 21:00 13.01.2020)
Шу билан бирга, Раисий, Эрон ҳукумати айнан қайси инстанцияга мурожаат этишни режалаштирганлигига аниқлик киритмаган.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Эрон Олий суди раҳбари Иброҳим Раисий Теҳрон судда АҚШ президенти Дональд Трампни генерал Касем Сулаймоний қотиллигида айблашини маълум қилди.

"Биз уни тинч қўймаймиз, у халқаро трибунал қаршисида туриши керак", - деб келтиради Раисий сўзларини Fars ахборот агентлиги.

Олий суд раиси таъкидлаганидек, бу иш билан инсон ҳуқуқлари бўйича Эрон кенгаши ташқи сиёсий маҳкама билан биргаликда шуғулланмоқда.

Шу билан бирга, Раисий, Эрон ҳукумати айнан қайси инстанцияга мурожаат этишни режалаштирганлигига аниқлик киритмаган.

Яқин Шарқдаги зиддият

Америка қўшинлари декабрь ойи охирида Сурия ва Ироқдаги шияларга қарашли "Катаиб Хезмоллаҳ" объектлари бўйлаб зарба беришгач, Яқин Шарқдаги вазият ўта кескин тус олди. Шундан сўнг ҳаракат тарафдорлари Бағдоддаги америка дипмиссиясини штурм қилишга киришдилар, сўнгра Вашингтон томонидан ўтказилган махсус операцияда эронлик генерал Касем Сулеймоний ва Ироқ шия кўнгилли қўшинлари раҳбари ўринбосари Абу Махди ал-Муҳандис ҳалок бўлдилар. АҚШ уларни элчихонага уюштирилган штурмга алоқадор, деб ҳисобламоқда.

Шундан сўнг, Теҳрон ва Вашингтон бир-бирларининг ҳарбий объектларига зарба бериш билан таҳдид қилдилар. Эрон парламенти америка армияси ва Пентагонни террористик ташкилот, деб тан олди.

Чоршанбага ўтар кечаси Эрон Американинг Ироқдаги ҳарбий базалари бўйлаб ракета зарбаларини амалга оширди. Эрон ОАВ хабарига кўра, 80 киши шу зарбалар қурбонига айланди.

АҚШ бу баёнотларни рад этмоқда. Трампнинг ўзи ҳужумдан сўнг "ҳаммаси жойида"лигини маълум қилди. Теҳрон америка базалари бўйлаб зарбаларни Сулаймоний ўлими учун қасос, деб татади.

529
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (36)

Шавкат Мирзиёев Ливан халқига чуқур таъзия билдирди

91
(Янгиланган 15:54 05.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш муносабати билан Ливан президентига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ливан президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги даҳшатли портлаш кеча юз берди. Тахминларга кўра, бадаргоҳдаги 2014 йилда кемадан мусодара қилинган 2750 тонна аммиак селитраси портлаб кетган. Портлашдан шаҳарнинг тенг ярми жабр кўрган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб тошган.

Ливан ҳукумати фожиа қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 100 ортиқ киши қурбон бўлган, тўрт мингга яқин киши жабрланган. Кўплар бедарак йўқолган.

91

Россия МСК Беларусдаги сайловларга кузатувчи юбормайди

133
(Янгиланган 15:39 05.08.2020)
Беларусда давлат раҳбари сайловлари 9-август куни бўлиб ўтади, сайлов пойгасида беш номзод, шу жумладан, амалдаги президент Александр Лукашенко ҳам қатнашмоқда. Сешанба куни республикада муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. РФ Марказий сайлов комиссияси Беларусда бўлиб ўтадиган президент сайловларини кузатмайди, чунки Минск томонидан таклифнома олмаган, шунингдек, коронавирус пандемияси туфайли РФ ўз вакилларини республикага юбориши имконияти мавжуд эмас, деб хабар қилди РИА Новостига МСК раҳбари Элла Памфилова.

Беларусда давлат раҳбари сайловлари 9-август куни бўлиб ўтади, сайлов пойгасида беш номзод, шу жумладан, амалдаги президент Александр Лукашенко ҳам қатнашмоқда. Сешанба куни республикада муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

"Россия МСК беларуслик ҳамкасблардан анъанавий расмий таклифномани олгани йўқ", - деди Памфилова.

Памфилова шунингдек, РФ кузатувчилари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва МДҲ миссиялари таркибида ҳам бормасликларини қўшимча қилган. Унинг айтишича, ДИИҲББ беларус томонидан таклифномани кеч олган, МДҲ МСК орқали эса РФ ўз вакилларини "юмшоқ қилиб айтганда, беларус раҳбариятининг коронавирус пандемиясига бўлган ўта специфик муносабати туфайли", юбориш мумкин деб ҳисобламайди.

133

Бейрутдаги кучли портлашнинг сабаби аниқланди

51
(Янгиланган 20:22 05.08.2020)
Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида ўта хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган бепарволик ҳолатлари.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бейрут портида юз берган портлаш ҳолатини дастлабки ўрганиш натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги дастлабки тергов ишлари билан таниш бўлган манбага асосан хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган ҳаракатсизлик ва бепарволик ҳолатлари.

Таъкидланишича, ушбу муаммо билан шуғулланувчи инспекция 6 ой олдин қонунбузарликларга эътибор қаратган. Қўмита ва судьялар томонидан хавфли моддаларни йўқ қилиш бўйича қарор тайёрлаш борасида “ҳеч нарса қилинмаган”.

Ливан ҳуқумати портлаш содир бўлган порт маъмуриятининг барчасини уй қамоғига олиш ҳақида топшириқ берган.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, 113 киши ҳалок бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида юз берган портлаш 3-5 миллиард доллар миқдорида зарар етказди.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

51