Россия собиқ президентлари бир умрлик сенатор мақомини олиши мумкин

552
Конституцияга таклиф қилинаётган янги қўшимчалар давлат раҳбарлари ваколатлари якунланганидан сўнг бир умрлик сенатор мақомини олишни назарда тутган.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россиянинг собиқ президентлари ваколати тугуганидан сўнг бир умрлик Федерация Кенгаши аъзоси мақомини олади. Бу ҳақида Россия Конституциясининг 5-моддасига қўшимча киритиш таклиф қилинди.   

Ушбу қўшимчани таклиф қилган ишчи гуруҳ хулосасига кўра, собиқ давлат раҳбари улкан тажриба ва билимларга эга бўлган ҳолда Федерация Кенгашига “фойдали бўлиши аниқ”.

Президентлар ўз ваколатлари якунланганидан сўнг ёки муддатидан олдин бекор қилинганидан сўнг бир умрлик сенатор мақомига эга бўлишлари мумкин. Шунингдек собиқ президентлар сенатор мақомидан воз кечиш ҳуқуқига ҳам эга.

Шу билан бирга, Конституцияга яна бир қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра давлат раҳбарининг Федерация Кенгаши аъзоларини тайинлаш  ҳуқуқини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Айни дамда президент 17та сенаторни тайинлаши мумкин. Янги нормага кўра ушбу ваколат 30 кишига кенгайтирилиши мумкин. Шу билан бирга, ана шундай сенаторлардан 7 нафари “бир умрлик” мақомига эга бўлиши мумкин.

552