Сурия аҳолиси америка аскарларини тошбўрон қилди - видео

820
(Янгиланган 11:01 13.02.2020)
Сал олдин Қамишли шаҳри яқинидаги блокпостларнинг бирида Сурия ҳукумат қўшинлари бўлинмалари кетаётган маршрутидан ажралиб қолган америка ҳарбийлари колоннасини тўхтатгани ҳақида хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. RT Arabic ва Kurdistan24 телеканаллари ва SANA агентлиги томониданамерика аскарлари ва Сурия шарқий қисмидаги Қамишли шаҳри яқинида яшовчи аҳоли ўртасида юз берган можаро видеоси оммага эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Қамишли шаҳри яқинидаги блокпостларнинг бирида ҳукумат қўшинлари бўлинмалари кетаётган маршрутидан ажралиб қолган америка ҳарбийлари колоннасини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг АҚШ ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий аҳоли ўртасида можаро юз берган, натижада америка аскарлари аҳолига қарата ўт очган. Ҳодиса оқибатида 14 ёшли ўсмир бола ҳалок бўлган, яна бир фуқаро жароҳатлар олган. Ушбу тўқнашув россиялик ҳарбийлар аралашуви туфайли тўхтатишга муваффақ бўлинган.

Kurdistan24 телеканали эълон қилган видеода ҳодиса жойини тарк этаётган америка аскарлари колоннаси маҳаллий аҳоли тошбўрон қилинаётгани акс этган.

Тасвирда броневиклардан бири Молотов коктейли билан зарарлангани излари акс этган. Шунингдек, кадрларда, иссиқлик қопқонларини  ўққа тутаётган АҚШ ҲҲКга тегишлилиги тахмин қилинаётган самолётни кўриш мумкин.

SANA агентлиги эълон қилган видеода эса қўлида америка байроғини ғижимлаб олган маҳаллий аҳоли ва уч нафар америка аскари ўртасида рўй берган оғзаки жанжал акс эттирилган.

Яна бир роликда ҳодиса жойига етиб келган бир нечта россия ҳарбийларига тегишли зирҳланган автомобилларни кўриш мумкин.

820
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником

Мирзиёев ички ишлар ходимларини табриклади

203
(Янгиланган 16:10 25.10.2020)
Шунингдек, президент 43 нафар ички ишлар органлари ходимларини орден ва медаль билан мукофотлаган. Улар орасида марҳум ходимлар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ички ишлар тизими ходимларини 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан муборакбод этди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мустақиллик йилларида бутун мамлакат қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди.

Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, айниқса уларнинг бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларини халқ яхши англайди ва муносиб қадрлайди/

Президент шиддат билан ўзгараётган бугунги мураккаб замонда дунёнинг турли минтақаларида ҳукм сураётган нотинч вазиятлар, қуролли тўқнашувлар ҳар биримизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундашини қайд этган. Бундай шароитда уюшган трансмиллий жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, наркобизнес, коррупция каби таҳдидларга қарши самарали курашиш, уларга кескин зарба бериш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

“Ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган ана шундай ўткир, кечиктириб бўлмас талаблардан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим:

биринчидан, ички ишлар органлари учун интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савияси юқори бўлган кадрлар тайёрлаш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш;

иккинчидан, ички ишлар органларини, айниқса, профилактика, жиноят қидирув, тергов, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ҳамда эксперт-криминалистика бўлинмаларини замонавий техника, ахборот коммуникация тизимлари ва махсус воситалар билан таъминлашни янада кучайтириш;

учинчидан, ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, амалий фаолиятга янгича иш услублари ва механизмларини, хусусан, рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш;

тўртинчидан, ходимлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини, жумладан, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, хизмат ва дам олиш шароитларини янада яхшилаш, уй-жой ва моддий таъминотини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш;

бешинчидан, мамлакатимиз ички ишлар органларининг шонли тарихини асраб-авайлаш, соҳа ходимлари ва фахрийларининг келгуси авлодларга намуна бўладиган жасоратини, кўрсатган ибрат намуналарини оммалаштириш, Ватанимиз мустақиллиги ва эл-юртимиз осойишталиги йўлида азиз жонларини фидо қилган ходимларнинг хотирасини эъзозлаш ва абадийлаштириш.

Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади”, - дейилган Мирзиёев табригида.

Шунингдек, президент 43 нафар ички ишлар органлари ходимларини орден ва медаль билан мукофотлаган. Жумладан, улар орасида марҳум ходимлар ҳам бор.

203
Подпись документов

Марказий Осиё халқаро институтига директор тайинланди

106
Шавкат Мирзиёев фармойиши билан Анвар Насиров Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Анвар Насиров Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тегишли фармойишга имзо чекди.

Насиров бунга қадар Ўзбекистон президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ташқи сиёсат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.

Бундан аввал эса Ташқи ишлар вазирлиги тизимида масъул лавозимларда, хусусан вазир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган; Ўзбекистоннинг Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги доимий вакили, ШҲТ бош котиби ўринбосари бўлган.

Марказий Осиё халқаро институти 2020 йил августида президент қарори асосида ташкил этилган. Институт қўшни давлатларнинг ташқи сиёсат концепция ва мақсадларини таҳлилий ёндашувлар асосида пухта ўрганади, минтақавий аҳамиятга эга турли лойиҳаларни батафсил таҳлил қилади ва бўлиб ўтадиган минтақавий халқаро илмий анжуман ва тадбирларда бу мавзуларни муҳокама қилади.

106

Спутник V вакцинаси 85 % одамларда енгил қабул қилинмоқда - Гинцбург

22
(Янгиланган 18:16 26.10.2020)
Спутник V - вакцинасини тахминан 15% одамларда тана ҳарорати ошиши, бош оғриғи ва мушакллар оғриши қайд этилган. Қолганларда - ҳеч қандай салбий таъсир сезилгани йўқ.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. "Спутник V" вакцинаси 85 % одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз қабул қилинмоқда, деди Гамалея номидаги НИЦЭМ директори Александр Гинцбург "Россия 24" телеканали эфирида. 

"Вакцинация қилинаётган кишиларнинг тахминан 15%ида вакцинанинг қўшимча салбий таъсири сезилмоқда. Қолган 85% - одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз ва қўшимча ноқулайликларсиз қабул қилинмоқда", - деди Гинцбург.

"Спутник V" вакцинасининг салбий таъсири сифатида тана ҳарорати 38 градусга ошиши, бош оғриғи, мушаклар оғриши, укол қилинган жойининг қизариши кузатилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" - коронавирусга қарши дунёда биринчи яратилган вакцина бўлиб, у 11 август куни Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтган эди. Вакцина одам аденовируси асосида яратилган бўлиб, икки босқичда инсон танасига киритилади. Вакцина яратувчилари уни коронавирусга қарши 100% самарали деб таърифлашмоқда. Вакцина болалар ва 65 ёшдан катталар, шунингдек аллергияси бор, сурункали касаллиги бор кишиларга тавсия этилмайди. 

22