Сотрудники полиции пускают слезоточивый газ во время протестов в Гонконге

Хитой АҚШга Гонгконгга қарши санкциялар "киритиб кўришни" таклиф этди

430
(Янгиланган 13:37 01.07.2020)
Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг доимий қўмитаси 30 июнь куни Гонгконг бўйича қабул қилинган қонунни маъқуллади ва ҳужжат шу кундан эътиборан кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. АҚШ миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун туфайли Гонгконгга санкция киритишга ҳаракат қилиши ва киритиши мумкин, бу Хитой учун ўзни ҳимоя қилишга бўлган қатъиятни намойиш этиш ва жавоб зарбасини бериш учун имконият бўлади, деб баёнот қилди чоршанба куни ХХРнинг Гонгконг ва Макао масалалари бўйича девонхона Чжао Сяомин.

"Агар улар ўз мамлакатидаги тартибсизликлар етарли эмас деб ҳисобласалар, агар улар санкция киритилаётган давлатлардан кўра кўпроқ йўқотишдан қайғурмасалар, агар улар бу ишни бошқаларни ўзларида юз бераётган инқироздан чалғитиш мақсадида амалга оширишни истасалар, улар бунга уриниб кўришлари мумкин. Бу биз учун ўз қатъиятимизни намоён қилиш ва ўзимизни ҳимоя қилиш ва жавоб зарбасини амалга ошириш учун имкониятдир", - деди брифингда Чжан Сяомин.

Сяоминнинг эслатишича, АҚШ сўнгги кунларда чеклов чоралари ҳақида эълон қилган, бунга жавобан Хитой ҳукумати Гонгконг ишларига аралашаётган америкалик шахсларга нисбатан виза чекловларини киритиш қарорини қабул қилган.

"Биз, хитойликлар ўзаро ҳурматни қадрлаймиз. Агар АҚШ чораларни қабул қилса, Хитой ҳукумати ва Гонгконг ҳукумати ҳам жавоб чораларини қўллайди. Контрчоралар ҳолатга қараб қабул қилинади", - деди амалдор.

Сўнгги вақтларда АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ХХР махсус маъмурий тумани - Гонгкон миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун туфайли анча ўткир тус олди. Вашингтон фикрича, ушбу қонун Гонгконгнинг юқори автономиясини йўқ қилишга қаратилган. Сал олдин АҚШ "Гонгконг автономиясига путур етказишга жавобгар бўлган" ХКП мансабдор шахсларига нисбатан виза чекловларини киритган эди.

Бундан ташқари, Гонгконгга мудофаа технологиялари ва иккиламчи маҳсулотлар экспорти тўхтатилади. Бу ҳудуд учун амал қилган имтиёзлар ҳам йўқ қилинади.

Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг доимий қўмитаси 30 июнь куни қонунни маъқуллади ва ҳужжат шу кундан эътиборан кучга кирди. Ҳужжат Гонгконгда содир этиладиган тўрт турдаги: миллий хавфсизликни хавф остига қўядиган бузғунчилик ва сепаратистик фаолият, давлат ҳукуматини ағдаришга уриниш, террористик фаолият, хориждаги давлатлар ёки кучлар билан тил бириктириш сингари жиноятларнинг олдини олиш, содир этилишига йўл қўймаслик ва жазолашни назарда тутади.

430
Президент РФ Владимир Путин

Путин БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаатни бугун ёзади

247
Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин жума куни БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаат ёзади, деб хабар бермоқда РИА Новости Кремль матбуот-хизматига таяниб.

Путин БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси биринчи кунида тадбир иштирокчиларига видео орқали мурожаат қилади, деб хабар берганди бир оз аввал РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Олий даражадаги ҳафталик 22 сентябрдан 29 сентябргача бўлган кунлар оралиғида бўлиб ўтади.

Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

"Сессиянинг юбилей характерини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз делегациясига РФ президенти раҳбарлик қилади, у тадбирнинг биринчи кунида видеомурожаат қилиши кутилмоқда", - деб маълум қилган Захарова.

Путиннинг мурожаатидан сўнг РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровга делегация раҳбари вазифалари юклатилади.

247
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Индии Нарендрой Моди

Шавкат Мирзиёев Нарендра Модини 70 ёши билан табриклади

45
(Янгиланган 18:15 17.09.2020)
Президент ўз табригида Ҳиндистон бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистон gрезиденти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига 70 ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутловларини йўллади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Президент ўз мактубида Ҳиндистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганидан сўнг дастлабки сафарларидан бири Ҳиндистонга бўлган эди. 2018 йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган ташриф давомида Ўзбекистон президенти тантанали қабул қилинган, давлатлар орасида муҳим шартномалар имзоланган эди. Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон президенти Агра шаҳридаги Бобурийлар авлоди мероси бўлган Тож-Маҳал мажмуасида ҳам бўлган эди. 

Айни дамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида маданий ва иқтисодий лойиҳалар изчил ривожланмоқда. Масалан бугун Тошкентнинг Сергели туманида Ҳиндистоннинг 500 миллион долларлик сармояси ёрдамида 10 минг кишилик Minerva университети қурилишига тамал тоши қўйилди.

45
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

186
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

186