Флаги стран-участниц ШОС

ШҲТ Бош котиби Жээнбековга миллий мотам куни муносабати билан ҳамдардлик йўллади

116
(Янгиланган 11:08 30.07.2020)
Қирғизистонда 30 июль коронавирус қурбонлари хотирасига миллий мотам куни сифатида эълон қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 1 347 бемор ушбу инфекция қурбонига айланган

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Владимир Норов Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековга коронавирус пандемияси қурбонларига хотирасига эълон қилинган миллий мотам куни муносабати билан ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Қардош Қирғизистон халқининг ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотиши қайғусига шерик бўлиб, ушбу касаллик билан курашаётганларнинг барчаси тўлиқ соғайишига умид қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, ўз касбий бурчига содиқ қолган ҳолда, ўзини дадил тутиб, руҳ тетиклигини сақлаган ҳолда ўз соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўйиб касалларни даволашда давом этаётган шифокорлар, тиббиёт ходимларининг фидойилигини эътироф этмоқчи эдим", дейилади ШҲТ Бош котиби йўллаган телеграммада.

Владимир Норов Қирғизистон марказий ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатлари, шунингдек, фуқаролик жамияти, кўнгиллиларнинг фаол ҳаракати ҳамда халқаро ҳамжамият, шу қаторда, ШҲТга аъзо давлатларнинг қўллаб-қувватлаши мамлакатда эпидемия тарқалишини тўхтатишига ишонч билдирган.

Қирғизистонда 30 июль коронавирус қурбонлари хотирасига миллий мотам куни сифатида эълон қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 1 347 бемор ушбу инфекция қурбонига айланган.

116
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1050)
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Афганистана Мухаммад Ашраф Гани.

Мирзиёев Ашраф Ғани билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилди

370
(Янгиланган 15:04 02.08.2020)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муқаддас Қурбон ҳайит айёми муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тиладилар.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик, аввало, иқтисодиёт, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги амалий шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Минтақавий аҳамиятга молик энг муҳим масалалар юзасидан ҳам батафсил фикр алмашилди.

Давлат раҳбарлари иккала мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва эпидемиологик вазиятни назорат қилиш борасида кўрилаётган қатъий чора-тадбирларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Пандемиянинг салбий оқибатларини камайтириш ҳамда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар суръатини сақлаб қолиш муҳимлиги қайд этилди.

Президентлар Афғонистоннинг барқарор тараққиётига, минтақавий иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этишига хизмат қиладиган устувор инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга муҳим эътибор қаратдилар.

Булар чегараолди ҳудудларда замонавий савдо-логистика инфратузилмасини яратиш, “Сурхон – Пули Хумри” электр узатиш линиясини барпо этишдек йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Афғонистон ҳудудида самарали транспорт йўлакларини ташкил этиш, жумладан, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар имкониятларини фаол жалб қилишни назарда тутади.

Таълим ва маданий-гуманитар алмашинув бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш давом эттирилади. Ўзбекистон ва Афғонистон раҳбарлари афғон муаммосини тинч йўл билан ечиш масалаларини кўриб чиқдилар ҳамда афғонлар ўртасида ўзаро музокараларни тез фурсатда бошлаш бўйича олиб борилаётган ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Ашраф Ғани 2018 йил март ойида бўлиб ўтган ҳамда натижалари афғон инқирозини сиёсий йўл билан ҳал этишда салмоқли силжишга эришиш имконини берган Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясининг тарихий ролини алоҳида қайд этди.

Мулоқот якунида давлат раҳбарлари икки мамлакат ва бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатлари йўлида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар.

370

Мирзиёев Ерниязов ҳақида: кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди"

751
(Янгиланган 16:46 01.08.2020)
Мирзиёев Ерниязов дафн этилган қабристон Қорақалпоғистонга келганлар эҳтиром билан зиёрат қиладиган масканга айлантирилишини таъкидлади. "Шундай ватанпарвар инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, халқимизга, ёшларимизга намуна бўлади", - деди президент.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни Нукусга ташриф буюриб, Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов 2020 йил 31 июль куни вафот этди. Марҳум Нукус шаҳридаги "Шорша баба" қабристонига дафн этилди.

"Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди. Қорақалпоғистонни ривожлантириш, одамларнинг бирини икки қилиш бўйича кўп ишларни бошлаган эдик. Энди бу ишларни, режаларимизни дўстлари билан бирга албатта давом эттирамиз", - деди давлат раҳбари.

Пресс-служба президента РУз
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил могилу Мусы Ерниязова

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов дафн этилган қабристон обод қилинишини таъкидлади.

Пресс-служба президента РУз
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил могилу Мусы Ерниязова

"Бу ерни Қорақалпоғистонга келганлар эҳтиром билан зиёрат қиладиган масканга айлантирамиз. Шундай ватанпарвар инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, халқимизга, ёшларимизга намуна бўлади", - деди президент.

Пресс-служба президента РУз
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил могилу Мусы Ерниязова
751
Лист бумаги в руке

“Темир дафтар” нима ва у қандай шакллантирилади вазирлик изоҳи

9
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари “темир дафтар” борасида тушунча берди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева “темир дафтар” борасидаги саволга жавоб берди.

“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати”, - деди у АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда.

“Темир дафтар” ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

Уни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;

- ногиронлиги бўлган;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

- якка-ёлғиз кексалар;

- доимий ишсиз фуқаролар;

- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Шунингдек, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан “Темир дафтар”идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

9