Қаердадир бездиргандирман - Лукашенко ўз халқининг унга муносабати ҳақида

388
(Янгиланган 16:31 17.09.2020)
Беларус етакчиси, ўз раҳбарлиги даврида мамлакат учун амалга оширган ишларнинг қадрига етмаётган одамлардан "ранжиганини" таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко "Беларусларнинг жонига тегиб кетган бўлиши мумкинлигини" истисно этмади. Аммо шундай бўлсада. аксарият одамлар у учун овоз беришди. Лукашенко Россия телеканалларига интервьюсида шундай дея баёнот қилган, интервью матни Sputnik радиоси тасарруфига келиб тушган.

"Мен бизнинг қўлларимиз билан яратилган нарсани ҳимоя қилишим, бу нарсаларни яратган одамларни ва мана бу кўпчиликни, Маргарита (Sputnik, RT ва "Россия сегодня" ХАА бош муҳаррири Маргарита Симоньян, – таҳр.) айтганидек, мен учун овоз берган, мени ҳар куни дазмолда, телевизорда ва музлатгичда ҳам кўришни истайдиган инсонларни ҳимоя қилмоғим лозим. Эҳтимол, қаердадир улар безгандир ҳам, лекин улар мени қўллаб-қувватлади. Мен ҳозир шу билан яшаяпман", - дея таъкидлади Лукашенко.

Беларус етакчиси, шунингдек, у ўз раҳбарлиги даврида мамлакат учун амалга оширган ишларнинг қадрига етмаётган одамлардан "ранжишини" таъкидлади.

Бундан ташқари, у Беларусда рўй бераётган ҳодисалардан "ранжишини", аммо бу ҳолат у ҳамма нарсага қўл силтаганини англатмаслигини айтди. Лукашенконинг сўзларига кўра, у вазиятга фалсафий ёндашмоқда.

"Қачонлардир у (Худо, – таҳр.) мени чақириб олади", – деди у.

Беларус президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашича, у ўзи бошқараётган мамлакатдан ташқари ҳеч вақога эга эмас, Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко сингари миллиардлаб маблағлари йўқ.

"Ахир бизда ҳам шундай бурчаклар бор. Россияда ҳам, совет вақтидан қолган, оқ-қора нарсалар. Мен уларни тартибга келтирдим. Мен автоматни қўлга олганим сабабларидан бири ҳам шунда… Мен уни ҳар қандайига ҳимоя қилишни истаганим учун эмас бу. Ахир мен шундан бошқа ҳеч вақога эга эмасман. Тушуняпсизми, агар чўнтагимда бир неча миллиард бўлганида эди, эҳтимол, мен ҳам Порошенкога ўхшаб йўл тутардим. Бу муболаға, албатта, лекин мен баъзан шундай деб ўйлайман. Лекин менда бу миллиардлар йўқ. Шу боис, мен қўрқмайман", - деди Лукашенко Россия телеканалларига берган интервьюсида.

Лукашенконинг фикрича, унинг раҳбарлигида Беларуси "катастрофик тарзда ўзгарган, бу мутлақо бошқа мамлакатга айланган". Лукашенко ўзининг қишлоқ одами эканлиги, деҳқонлиги ва сунбула буржига мансублиги учун "ҳамма жойда тартиб бўлишини" ёқтиришини айтди.

Беларусдаги протест акциялари

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

388
Президент РФ Владимир Путин

Путин БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаатни бугун ёзади

302
Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин жума куни БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаат ёзади, деб хабар бермоқда РИА Новости Кремль матбуот-хизматига таяниб.

Путин БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси биринчи кунида тадбир иштирокчиларига видео орқали мурожаат қилади, деб хабар берганди бир оз аввал РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Олий даражадаги ҳафталик 22 сентябрдан 29 сентябргача бўлган кунлар оралиғида бўлиб ўтади.

Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

"Сессиянинг юбилей характерини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз делегациясига РФ президенти раҳбарлик қилади, у тадбирнинг биринчи кунида видеомурожаат қилиши кутилмоқда", - деб маълум қилган Захарова.

Путиннинг мурожаатидан сўнг РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровга делегация раҳбари вазифалари юклатилади.

302
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Индии Нарендрой Моди

Шавкат Мирзиёев Нарендра Модини 70 ёши билан табриклади

45
(Янгиланган 18:15 17.09.2020)
Президент ўз табригида Ҳиндистон бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистон gрезиденти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига 70 ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутловларини йўллади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Президент ўз мактубида Ҳиндистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганидан сўнг дастлабки сафарларидан бири Ҳиндистонга бўлган эди. 2018 йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган ташриф давомида Ўзбекистон президенти тантанали қабул қилинган, давлатлар орасида муҳим шартномалар имзоланган эди. Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон президенти Агра шаҳридаги Бобурийлар авлоди мероси бўлган Тож-Маҳал мажмуасида ҳам бўлган эди. 

Айни дамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида маданий ва иқтисодий лойиҳалар изчил ривожланмоқда. Масалан бугун Тошкентнинг Сергели туманида Ҳиндистоннинг 500 миллион долларлик сармояси ёрдамида 10 минг кишилик Minerva университети қурилишига тамал тоши қўйилди.

45
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

588
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

588