Флаги Узбекистана и Казахстана

Самарқандда Қозоғистон бош консуллиги очилади

123
(Янгиланган 18:43 23.09.2020)
Самарқандда Қозоғистон бош консуллиги очилиши тўғрисидаги қарор президент Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан имзоланган.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Самарқандда Қозоғистон бош консуллиги очилиши тўғрисидаги қарор президент Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан имзоланган.

"Самарқандда (Ўзбекистон Республикаси) Қозоғистон Республикаси бош консуллигини очиш тўғрисида қарор қиламан. Қозоғистон Республикаси ҳукумати ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда зарур чораларни кўриши лозим", - дейилади ҳужжатда.

Ушбу қарор имзоланган кундан бошлаб кучга кирган ҳисобланади.

Самарқанд Ўзбекистоннинг аҳоли сони бўйича иккинчи, катталиги жиҳатдан учинчи шаҳридир. Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази саналади.

Самарқанд шаҳрида ярим миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

123

Беларусь бош вазири ўринбосари Александр Субботин делегация таркибида Тошкентга келади

36
Сафар дастуридан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларда музокаралар ўтказиш, Беларусь-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилишида қатнашиш, қўшма корхоналарга, беларуслик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилаётган ўзбек компанияларига ташрифлар ўрин олган

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Беларусь Республикаси бош вазири ўринбосари Александр Субботин бошчилигидаги беларус делегацияси 2021 йилнинг 3-5 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

Делегация Тошкентда бўлиб ўтадиган икки давлат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этади. Учрашув икки мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари - Aлександр Субботин ва Сардор Умурзоқов раислигида ўтказилади.

Сафар дастуридан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларда музокаралар ўтказиш, Беларусь-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилишида қатнашиш, қўшма корхоналарга, беларуслик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилаётган ўзбек компанияларига ташрифлар ўрин олган.

"Ташриф доирасида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари даражасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади", - дейилади ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтида.

Чет эллик меҳмонлар минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ва кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган Олмалиқ ва Самарқанд шаҳарларида бўладилар.

Делегациянинг расмий қисми саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, таълим, ташқи ишлар, транспорт ва коммуникациялар, соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат стандарти, Миллий Фанлар академияси ва бошқа бўлимларнинг раҳбарлари томонидан тақдим етилган.

Делегациянинг расмий қисми саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, таълим, ташви ишлар, транспорт ва коммуникациялар, соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари, Давлат стандарти, Миллий фанлар академияси ва бошқа идоралар раҳбарларидан ташкил топган.

Делегациянинг ишбилармонлар қисмини: беларуснинг машинасозлик, енгил, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатлари соҳалари корхоналари раҳбарлари, беларус етакчи ОТМлари ректорлари ташкил этмоқда.

Маълумот учун: 2020 йилда Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 280,1 млн долларни (2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 117,1% ошган) ташкил этган. Беларус товарлари экспорти ҳажми – 237,5 млн долларни, импорт ҳажми эса – 42,6 млн долларни ташкил қилди.

Куни кеча, транспорт дипломатияси мавзусига бағишланган доира суҳбатида ўзбек юк ташувчилари Беларус чегарасида ўз ҳуқуқлари поймол этилаётганидан арз қилишган эди. Уларнинг сўзларига кўра, агар чегара постидан кунига 50та фура ўтаётган бўлса, улардан фақат биттаси Ўзбекистонники бўлади. Ўзбекистондан келаётган юк транспортларини қўшимча кўрикдан ўтишга мажбур этишмоқда ва бу кўрик баъзан бир ҳафтага чўзилиб, ўзбекистонлик юк ташувчиларга 400 долларга тушмоқда.

Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Ўзбекистон томони бу муаммодан бохабарлигини ва айни вақтда унга ечим топиш билан шуғулланаётганини таъкидлади.

36
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов провел переговоры с российским коллегой Сергеем Лавровым.

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари мунтазам парвозларни тиклаш масаласини муҳокама қилди

859
(Янгиланган 18:43 02.03.2021)
Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киришлари билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш имконияти юзасидан фикр алмашди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда республика ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашув чоғида Камилов мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия томонини жорий йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилган мактубини топширган.

Таъкидланишича, ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа томонларни қизиқтирган соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилинган.

Илгари эришилган келишувларнинг ижро жараёни ҳамда бўлажак олий ва юқори даражалардаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

“Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида доимий авиақатновларни тиклаш масаласини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига киришлари билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш имконияти юзасидан фикр алмашдилар”, - дейилган хабарда.

Вазирлар БМТ, МДҲ, ШҲТ ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари борасида ҳам сўз юритди.

Афғонистондаги бугунги вазият, инклюзив афғонлараро музокараларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва Афғонистон иштирокида транспорт-коммуникасия лойиҳаларини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳукумат Россия махсус комиссиясига мунтазам парвозларни қайта тиклашни таклиф қилиб, мурожаат йўллаганини маълум қилган эди. У жорий йил март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлишига умид билдирилаётганини таъкидлаган эди.

859
Теглар:
авиапарвозлар, Россия, Ўзбекистон, Сергей Лавров, Абдулазиз Камилов

Россия ТИВ АҚШни олов билан ўйнашаётганидан огоҳлантирди

7
Россия ТИВ АҚШнинг Москвага қарши янги санкцияларига муносабат билдириб, уни “олов билан ўйнамасликка” чақирди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россия ТИВ АҚШнинг Москвага қарши янги санкцияларини “душманларча Россияга қарши ҳужум” деб атади ва Вашингтонни “олов билан ўйнамасликка” чақирди.

Аввалроқ АҚШ ва Европа Иттифоқи Алексей Навалний билан боғлиқ ҳодиса баҳонаси билан Россияга қарши янги санкциялар жорий этганди.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг баёнотида қайд этилишича, Алексей Навальнийнинг гўёки заҳарланиши асосида санкция киритиш Россия ички ишларига ошкора аралашишда давом этиш учун баҳона, холос.

“Бунга чидаб турмоқчи эмасмиз. Ўзаро муносбат тамойилидан келиб чиқиб,  симметрик бўлмаса ҳам бунга муносабат билдирамиз”, - деди дипломат.

Захарованинг сўзларига кўра, “Россияга санкция ёки бошқа босим йўли билан бирор бир нарсани  зўрлаб ўтказиш умидлари аввал ҳам чиппакка чиққан, ҳозир ҳам чиппакка чиқади”.

“Агар АҚШ оқилона тенг ҳуқуқли мулоқотга тайёр бўлмаса, бу уларнинг  танлови. Американинг санкция ишқобозлигидан қатъи назар, ҳар қандай тажовузкорликка қарши зарба бериб, изчил ва қатъий миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда давом этамиз. Ҳамкасбларимизни олов билан ўйнамасликка чақирамиз”, - дейилади Захарова баёнотида.

7
Теглар:
санкциялар, Мария Захарова, АҚШ, Россия