Ўзбекистон ТИВ Қирғизистондаги воқеалар юзасидан ташвиш билдирди

230
(Янгиланган 09:41 07.10.2020)
Ўзбекистонда кўп асрлик тарихий ва қариндошлик ришталари, умумий маданий ҳамда маънавий қадриятлар билан мустаҳкам боғланган биродар Қирғизистон халқига ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирган

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Қирғизистон Республикасида юзага келган вазият ва воқеалар ривожидан ташвиш билдирди.

"Қирғиз Республикасида юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистондаги вазиятнинг мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез орада барқарорлашувига умид қилади. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини яна-да ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қатъий содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз", - дейилади ТИВ баёнотида.

Қирғизистоннинг барқарорлиги ва мустаҳкам ривожланиши бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлиги ва фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади.

"Ҳозирги мураккаб вазиятда биз Ўзбекистонда кўп асрлик тарихий ва қариндошлик ришталари, умумий маданий ҳамда маънавий қадриятлар билан мустаҳкам боғланган биродар Қирғизистон халқига ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрмиз", - деб қўшимча қилинган хабарда.

230
Узбекистан и Турция подписали соглашение о развитии военного и военно-технического сотрудничества

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзолади

82
Битимни Туркия мудофаа вазири генерал Ҳулуси Акар ва Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов имзолади.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди.

Битимни мамлакатга ташриф буюрган Туркия мудофаа вазири генерал Ҳулуси Акар ва Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов имзолади.

Музокара давомида мудофаа вазирлари давлат раҳбарларининг Ўзбекистонга ва Туркияга амалий ташрифлари давомида эришилган натижаларга, шунингдек, ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

“Музокаралардан сўнг икки давлат Мудофаа вазирлиги раҳбарлари Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни имзоладилар”, - дейилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири, армия генерали Ҳулуси Акарни қабул қилгани хабар қилинган эди.

82

Қатор давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади - президент фармони

136
Президент фармонига кўра, 32 та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари трансформация қилинади. 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан:

- Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати;

- Корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;

- Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг манзилли дастурлари орқали оммавий савдоларга чиқариладиган давлат активлари рўйхати;

- Давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар рўйхати;

Хусусий секторга сотиладиган давлат кўчмас мулки объектлари рўйхати тасдиқланди.

Фармонга кўра, 32 та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари трансформация қилинади. 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади.

Шунингдек, фармон билан 274 та давлат улушлари бор корхона; 109 та газета, нашриёт ва журналлар; 26 та ахборот технологиялари корхоналари ва компьютер хизматлари кўрсатиш марказлари; 27 та хусусий сектор ривожланган соҳадаги тиббиёт муассасалари; 12 та ёғ-мой саноати корхоналари; 31 та виночилик тармоғи ва шароб савдо корхоналари тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилиши белгиланди.

Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.

136
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига кирди

12
“Gallup” Халқаро тадқиқот институти рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Gallup” Халқаро тадқиқот институти “Глобал қонун ва тартиб” бўйича йиллик бутунжаҳон рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилган. Мамлакат 100 дан 92 балл тўплаган.

Всемирный индекс закона и порядка

Исландия, Қувайт, Норвегия, Aвстрия, Швейцария ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳам кучли ўнликка кирган.

Биринчи ўринни 97 балл билан Сингапур эгаллаган бўлса, Туркманистон (97) иккинчи, Хитой эса (94) учинчи поғонадан ўрин олган. Сўнгги ўринни 43 балл билан Афғонистон банд қилган.

Таъкидланишича, Сингапур бир неча йиллардан бери ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда. Афғонистон эса кетма-кет иккинчи йил охирги ўринда қайд этилмоқда.

12