Каримов Авазжон Кудратиллаевич назначен заместителем министра физической культуры и спорта

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

136
Шавкат Мирзиёев қарори билан Авазжон Каримов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Авазжон Каримов  жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Каримов  1983 йил 19 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раисининг ўринбосари сифатида бошлаган. 2007-2011 йилларда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси, 2011 йилдан Ўзбекистон бадминтон федерацияси раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

2014-2015 йилларда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори ўринбосари, сўнгра от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори, Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017-2019 йилларда Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернати директори, 2019 йил 6 сентябрдан ҳозирга қадар Республика олимпия захиралари коллежи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

136
Узбекистан и Турция подписали соглашение о развитии военного и военно-технического сотрудничества

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзолади

82
Битимни Туркия мудофаа вазири генерал Ҳулуси Акар ва Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов имзолади.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди.

Битимни мамлакатга ташриф буюрган Туркия мудофаа вазири генерал Ҳулуси Акар ва Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов имзолади.

Музокара давомида мудофаа вазирлари давлат раҳбарларининг Ўзбекистонга ва Туркияга амалий ташрифлари давомида эришилган натижаларга, шунингдек, ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

“Музокаралардан сўнг икки давлат Мудофаа вазирлиги раҳбарлари Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни имзоладилар”, - дейилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири, армия генерали Ҳулуси Акарни қабул қилгани хабар қилинган эди.

82

Қатор давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади - президент фармони

134
Президент фармонига кўра, 32 та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари трансформация қилинади. 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан:

- Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати;

- Корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;

- Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг манзилли дастурлари орқали оммавий савдоларга чиқариладиган давлат активлари рўйхати;

- Давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар рўйхати;

Хусусий секторга сотиладиган давлат кўчмас мулки объектлари рўйхати тасдиқланди.

Фармонга кўра, 32 та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари трансформация қилинади. 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади.

Шунингдек, фармон билан 274 та давлат улушлари бор корхона; 109 та газета, нашриёт ва журналлар; 26 та ахборот технологиялари корхоналари ва компьютер хизматлари кўрсатиш марказлари; 27 та хусусий сектор ривожланган соҳадаги тиббиёт муассасалари; 12 та ёғ-мой саноати корхоналари; 31 та виночилик тармоғи ва шароб савдо корхоналари тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилиши белгиланди.

Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.

134
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

21
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

21