Камилов ва Казакбаев ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

142
(Янгиланган 12:04 05.11.2020)
Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган қирғизистонлик ҳамкасби Руслан Казакбаев билан учрашди. Учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашди.

“Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, сув хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишчиа, вазирлар кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибини муҳокама қилдилар. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатини сақлаб қолишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди.

5 ноября 2020 года состоялась встреча Министра иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиза Камилова и Министра иностранных дел Кыргызской Республики Руслана Казакбаева
МИД Узбекистана
5 ноября 2020 года состоялась встреча Министра иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиза Камилова и Министра иностранных дел Кыргызской Республики Руслана Казакбаева

Томонлар, шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларга таъсирини минималлаштириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида фикр алмашдилар.

ТИВ раҳбарлари икки томонлама тадбирларни давом эттириш, шу жумладан, Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлараро комиссиясининг ва икки мамлакат чегараолди вилоятлари ҳокимлари (ваколатли вакиллари) Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 5-6 ноябрь кунлари кунлари Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши хабар қилинган эди.

142
Теглар:
ҳамкорлик, Руслан Казакбаев, Абдулазиз Камилов, Қирғизистон, Ўзбекистон
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев

Исматулла Иргашев Россия элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

103
Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бугун, 27 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

Суҳбат давомида Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

103

Байден ўз президентлигининг биринчи 100 куни ҳақида гапирди

212
Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байденнинг ғалаба қозонганини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. АҚШ президентлигида ўзининг ғалабаси ҳақида эълон қилган Жо Байден, ўз президентлигининг биринчи юз кунини миграцияга оид ислоҳотлар ва коронавирусга қарши курашга бағишлашини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Мен сенатга иммигрантлар ҳақидаги қонунни йўллайман, бу ҳужжат 11 миллион нафар рўйхатдан ўтказилмаган инсонларга фуқароликни олишга йўл очади", - деб айтган Байден NBC телеканалига берган интервьюсида.

Сиёсатчи, шунингдек, амалдаги президент Дональд Трампнинг айрим қарорларини бекор қилиш ниятида эканлигини қўшимча қилган. Байденнинг фикрича, ушбу қарорлар иқлим ва инсонлар саломатлигига зиён етказган.

Байден, шунингдек, Трампга нисбатан суриштирув ўтказиш ташаббусини илгари сурмаслигини, ва жамики ҳаракатларини америка жамиятига ўзига нисбатан ишончни қайтаришга йўналтиришини маълум қилган.

Шу билан бирга, сиёсатчи, у ҳукмронлик қиладиган йиллар Барак Обаманинг "учинчи муддатига" айланмаслигини айтган. Байден Обама даврида саккиз йил давомида вице-президент лавозимини эгаллаган.

"Биз мутлақо бошқа дунёга рўбаро бўлдик. Президент Трамп ландшафтни ўзгартириб юборди. Энди бу "Ёлғиз Америка", - деб қўшимча қилган Байден.

АҚШ президентлигига сайловлар 3 ноябр куни бўлиб ўтган, аммо унинг якунлари ҳозирча эълон қилингани йўқ. Америка ОАВ маълумотларига кўра, демократлар партиясидан бўлган номзод ғалаба учун сайловчиларнинг етарлича овозига эга бўлган. Дунёнинг айрим етакчилари Байденни давлат раҳбари лавозимига сайлангани билан муборакбод этишга улгурдилар.

Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байден ғалаба қозонганини тасдиқлади.

Трамп ўз рақибларини "сайловни ўғирлаш"га ҳаракат қилганликда айбламоқда. Президент адвокати Руди Жулиани сайловлар давомида бўлган қонунбузарликлар тизимли характерга эга бўлганини тасдиқлади. Шу билан бирга Оқ уйнинг амалдаги хўжайини Байденга ҳукуматни топширишга тайёргарлик кўриш буйруғини берган.

АҚШнинг навбатдаги раҳбари 2021 йилнинг 20 январида қасамёд қилиши кутилмоқда.

212
Джо Байден во время выступления в Уилмингтоне, США

Байден йиқилиб, оёғини синдириб олди

26
(Янгиланган 12:44 30.11.2020)
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден тойиб кетиш оқибатида оёғини шикастлади. Томография унинг оёғи икки жойидан дарз кетганини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жо Байден тойиб кетиш оқибатида оёғини шикастлади.

Компьютер томографияси Жо Байденнинг оёғи икки жойидан дарз кетганини кўрсатди. Эҳтимол демократ бир неча ҳафта давомида махсус оёқ кийимда юришга тўғри келади.

Ўтган шанба куни Жо Байден ити Мейжор билан ўйнаётганда тойиб кетди, шундан сўнг шифокор кўригидан ўтишга тўғри келди.  

Дастлаб ортопед суяк синганини  аниқламаганди, фақат мушакларнинг чўзилиши ташхисини қўйди, аммо сиёсатчини қўшимча кўрикдан ўтиш учун юборилди. Қайта кўрикда унинг оёқ панжаси қисмида синиш жароҳатлари борлиги аниқланди.

АҚШда президент сайлови 3 ноябр куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, Байден зарур бўлган 270 овоздан 306 та сайлашга вакил қилинган кишининг овозини олди. Амалдаги президент Дональд Трамп ҳали мағлубиятини тан олгани йўқ ва баъзи штатларда судлашмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’да ўз рақибига тезроқ соғайиб кетишни тилади.

26