Василий Небензя

Россия ва АҚШ ДСНВ шартномасини бир йилга узайтиришга яқинлашди - Небензя

222
СНВ-3 - Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни чеклаш тўғрисидаги амалдаги ягона битим ҳисобланади. Ҳужжат муддати 2021 йилнинг 5 февралида тугайди. Агар шартнома узайтирилмаса, дунёда йирик ядровий державалар арсеналларини чекловчи бошқа биронта ҳужжат қолмайди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Россия ва АҚШ амалда стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномани бир йилга узайтиришга яқинлашди, Россия Федерацияси Вашингтоннинг янги қўшимча шартларини қабул қилмаслигини ва америкаликларнинг жавобини кутаётганини таъкидлади, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя РИА Новостига берган интервьюсида.

Москва аввалига СНВ-3ни шартномада назарда тутилгани каби 5 йил муддатга узайтириш тарафдори эди. АҚШ эса музокаралар бошида эски шартномани узайтириш ўрнига, янгисини тузиш ҳақида сўз қотди. Натижада, Вашингтон бир қатор шартларни илгари сурган ҳолда СНВ-3ни бир йил муддатга узайтириш истагини билдирди. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Стивен Биган Москва ва Вашингтон ДСНВ-3 музокараларида маълум барьерга етишганини айтган эди. Шу билан бирга, у, АҚШ ва Россия қурол-аслаҳалар устидан назорат тарафдори эканликларини, СНВ бўйича шартномани узайтиришни исташларини, аммо гап шартларда эканлигини маълум қилган эди.

"Биз (Дональд Трамп - таҳр.) маъмурияти билан бу узайтиришга яқин келган эдик. Аммо беш йил эмас, бир йил муддатга. Бу мавзу якун топгани йўқ. Аммо биз узоқдан бошлаганмиз. Уларнинг шартномани узайтирмаслик борасидаги хоҳишидан бошланган эди ҳаммаси. Аммо биз бир йилга бўлса ҳам узайтиришга жуда яқин қолган эдик, бу бизга вақт захирасини берарди", - деди Небензя.

У АҚШ турли шартларни илгари сураётганини эслатиб ўтди. "Биз уларга битимни бир йилга узайтиришга тайёр эканлигимизни айтдик. Биз улар таклиф қилган нарсаларга қисман рози бўлган эдик, шу билан бирга бошқа қўшимча шартларни қабул қилмаслигимизни айтгандик. Биз бу таклифга америкаликларнинг жавобини кутаяпмиз", деб таъкидлади Россия доимий вакили.

Небензянинг сўзларига кўра, ДСНВ-3нинг 5 йил эмас, бир йилга узайтирилиши АҚШ томонидан илгари сурилган ягона шарт бўлмаган. "Биз айрим нарсаларга рози бўлдик, аммо бу охирги ён босишимиз эканлигини айтдик. Копток ҳозир уларда. Улар буни ҳанузга қадар қаердадир муҳокама қилишмоқда, жавоб ҳалигача йўқ", - деди у.

Россия президенти Владимир Путин 16 октябр куни амалдаги ДСНВ шартномасини ҳеч қандай шартларсиз бир йилга узайтиришни таклиф қилган эди. РФ ТИВ 20 октябрь куни Москва ДСНВни бир йилга узайтиришни таклиф этаётганини, шу билан бирга АҚШ билан биргаликда томонларда мавжуд ядровий боезарядларни ўзаро музлатиш бўйича сиёсий мажбуриятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирган эди. Шу билан бирга агар ўзаро музлатиш қарори қабул қилинган тақдирда, бу қарор бўйича АҚШ томонидан ҳеч қандай қўшимча талаблар билдирилмаслиги лозим эди.

Россия ва АҚШ ўртасидаги СНВ-3 шартномаси 2011 йилнинг 5 февралида кучга кирган. Ҳужжатда назарда тутилишича, ҳар бир томоннинг ядровий арсеналлари шундай камайтирилиши керакки, етти йил ичида ва ундан кейин ҳам қуролларнинг умумий сони 700 минтақалараро баллистик ракеталар, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончи самолётларда жойлашган баллистик ракеталар, шунингдек, 1550 боеголовкалар ва 800 та жойлаштирилган ва жойлаштирилмайдиган ракеталардан ошмаслиги керак.

Бугунги кунда СНВ-3 - Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни чеклаш тўғрисидаги амалдаги ягона битим ҳисобланади. Ҳужжат муддати 2021 йилнинг 5 февралида тугайди. Агар шартнома узайтирилмаса, дунёда йирик ядровий державалар арсеналларини чекловчи бошқа биронта ҳужжат қолмайди.

222

Мирзиёев ва Путин МДҲ саммитини муҳокама қилишди

105
(Янгиланган 10:51 01.12.2020)
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали коронавирус оқибатлари ҳамда МДҲ саммитини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан 30 ноябр куни телефон орқали мулоқот қилишди.

Суҳбатда, жумладан яқин кунларда видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу йил ушбу мажлисда Ўзбекистон раислик қилади. 

Шунингдек президентлар коронавирус пандемиясининг тарқалиши оқибатида келиб чиққан глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Бу борада ўзаро ташрифлар, ҳукуматлараро ҳамкорлик механизмлари унумли ишлаётгани, ўзаро савдо ҳажмлари ортиб бораётгани ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси дастурлари давом этаётгани қайд этилди. 

Ундан ташқари Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар, бўлажак олий даражадаги тадбирларни ҳам муҳокама қилишди. "Суҳбат ҳар доимгидек самимий, дўстона ва конструктив руҳда ўтди", - дейилган хабарда.

105
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев

Исматулла Иргашев Россия элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

103
Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бугун, 27 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

Суҳбат давомида Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

103
Строительство жилых домов

Қозонда ўзбекистонлик иккинчи қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди

12
37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Татаристон пойтахти Қозонда ўзбекистонлик фожиали вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 27 ноябрь куни 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушган. Бунинг натижасида вафот этган.

Таъкидланишича, Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Фуқаронинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

12
Теглар:
бахтсиз ҳодиса, қурилиш, Қозон