Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг иқтисодий ҳолатини қаттиқ танқид қилди

524
Қашқадарё ёшлари олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича мамлакатда 13-ўринда. Бу йил 191 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси олий ўқув юртларига кира олмаган.

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати танқидий таҳлил қилди.

"Бу ерга келишимдан асосий мақсад – сизлар билан бирга ҳудуд ривожига кучли туртки бериш бўйича аниқ вазифа ва чора-тадбирларни белгилаб олиш. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти, мамлакатимизнинг кўпгина ҳудудларидан анча орқада", – деди давлат раҳбари.

Бу замин улкан имкониятларга эга. Лекин унинг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳалар аҳволи бунга мутлақо мос эмас. Охирги 10 йил ичида ялпи ички маҳсулотдаги вилоят улуши 9,4 фоиздан 7,1 фоизга, саноатдаги улуши эса 11 фоиздан 6 фоизга тушиб кетган.

"Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири. Қашқадарё эли шунга муносибми?" - дея савол қўйган Мирзиёев.

Президент ўз чиқишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда илмий асос ва инновацион ёндашув йўқлигини, вилоят иқлим шароитига мос янги навлар яратилмаганини, ўтган йили пахта ҳосилдорлиги гектарига 19 центнерни ёки мамлакатда энг қуйи кўрсаткични ташкил этганини, қишлоқ хўжалиги техникалари етишмаслиги ва маҳсулотларни қайта ишлаш даражаси ҳам пастлигини қайд этиб ўтган.

Мирзиёев ҳудуддаги ирригация ва мелиорация ҳолатини кескин танқид қилган. Нотўғри суғориш оқибатида ерларнинг 45 %и шўрланган. Айниқса, бу борада Муборак, Ғузор, Нишон ва Косонда аҳвол жуда оғир. 38 минг гектар майдон фойдаланишдан чиқиб кетган. Томчилатиб суғориш жами суғориладиган майдоннинг бор-йўғи 2,4 фоизида жорий қилинган.

Аҳолининг ичимлик суви таъминоти вилоят бўйича 50 фоизни, хусусан, Косонда 26, Деҳқонободда эса атиги 4 фоизни ташкил қилади. Қувурларнинг 60 фоизи таъмирталаб бўлиб қолган. Қарши шаҳрининг канализация тизими ҳам эскирган. Автомобиль йўлларининг 8 минг 700 километри яроқсиз ҳолга келган.

Таълим ва тиббиёт сифати масаласига тўхталиб ўтилди.

Вилоятнинг 88 мактабида "смена" кўрсаткичи юқори экани, бир нечта мактаб филиали биноси пахсадан қурилгани кўрсатиб ўтилди. Қашқадарё ёшлари олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича мамлакатда 13-ўринда. Бу йил 191 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси олий ўқув юртларига кира олмаган.

Тор соҳалар бўйича 257 та, бирламчи бўғинда 855 та шифокор етишмайди. Ҳудудда қўшимча 18 та оилавий поликлиника ва 30 та оилавий шифокорлар пунктларига талаб мавжуд. Ҳар бир оилавий поликлиникага ўртача 25-30 минг нафардан фуқаро тўғри келиши лозим бўлса-да, вилоятда бу кўрсаткич 90 мингтани ташкил этади.

Йиғилишда шу каби муаммолар, мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, Қашқадарёни комплекс ривожлантириш ва аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилашга доир устувор йўналишлар муҳокама қилинмоқда.

524
Флаги стран ОДКБ, архивное фото

ОДКБ МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ, НАТО ва ЕИ билан учрашув ташкил этиш таклифини илгари сурди

133
Музокараларда умумий хавфсизлик майдонини шакллантиришда биринчи қадам бўлиши мумкин бўлган стратегияни муҳокама қилиш таклифи билдирилган.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ, НАТО ва Европа Иттифоқининг ваколатли вакиллари қўшма йиғилишини ташкил этиш таклифини илгари сурди, деб хабар берди РИА Новости.

"Биз ҳар биримизнинг хавфсизлигимиз бошқалар хавфсизлиги билан боғлиқ, деган принципдан келиб чиқамиз. КХШТ давлатларининг бўлиниш чизиқларидан, можаролардан, таъсир доираларидан ва турли даражадаги хавфсизлик зоналаридан холи дунёни яратишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлари замирида айнан шундай бирлаштирувчи асос ётади", - дейилади КХШТ кенгаши сессияси якунида қабул қилинган қўшма баёнотда.

Музокараларда умумий хавфсизлик майдонини шакллантиришда биринчи қадам бўлиши мумкин бўлган стратегияни муҳокама қилиш таклифи билдирилган.

133

Шавкат Мирзиёев Путин билан бўлажак мулоқот кун тартибини муҳокама қилди

146
(Янгиланган 17:20 02.12.2020)
Шавкат Мирзиёев Россия президенти администрацияси вакили билан Владимир Путин билан бўлажак мулоқот кун тартибини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Шавкат Мирзиёев бугун Россия президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Дмитрий Козак Ўзбекистон президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ва Владимир Путин билан режалаштирилаётган учрашув кун тартибини муҳокама қилди. 

"Учрашувда бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирлар кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари томонлар халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Эслатиб ўтамиз, 30 норябрь куни Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан бўлган телефон мулоқотида коронавирусга қарши кураш, декабрда кутилаётган МДҲ раҳбарлари саммити, ҳамда икки томонлама ҳамкорлик ва юқори даражадаги тадбирлар масалаларини муҳокама қилган эди. 

Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации
146
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

185
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

185