ресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков

Песков: Путин ҳақидаги миш-мишларни ким тарқатаётганини биз биламиз

559
(Янгиланган 10:27 08.12.2020)
Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков ОАВда Владимир Путинга қарши қаратилган миш-мишларга изоҳ берди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва унинг яқинларига қарши миш-мишларни ким тарқатаётганини Кремль билади, деди давлат раҳбари матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Унинг сўзларига кўра, бу сингари миш-мишлар айрим ОАВларда чоп этилишда давом этади.

Журналистларнинг "Важные истории" нашри томонидан гўёки президентнинг собиқ куёви "Сибур" компанияси раҳбари директорлар кенгаши аъзоси Кирилл Шамалов ҳақида ўтказилган суриштируви ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, Песков, бу сингари "вброс"лар ўз мақсадига етмаслигини таъкидлади.

"Худди шу сингари ахборот машқлари давом этаверади, биз бу ҳақда яхши хабардормиз ва аввал ҳам хабардор бўлганмиз. Буларнинг барчаси, қоидага кўра, баъзан моҳирона, баъзан йўқ, турли миш-мишларни бир-бирига қовуштирган ва асл ҳолатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган уйдирмалардан иборат", - деб қайд этди Песков.

Шу билан бирга, Песков ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларнинг тарқатилиши ортида ким турганлигига аниқлик киритиб ўтирмади.

"Биз у ёки бу даражада ушбу фаолият ташкилотчилиги ортида ким турганлигини биламиз. <...> Биз учун уларнинг кимлигини билишнинг ўзи етарли", - деб таъкидлади Путиннинг матбуот-котиби.

Сал аввал президент матбуот-котиби ОАВда тарқалган Путиннинг "таниши" ва унинг яхтаси ҳақидаги хабарларни "туфта" дея атаган эди.

559
Государственный секретарь США Майк Помпео

Помпео COVID-19 келиб чиқишини хитой лабораторияларига боғлади

150
Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ Ухань вирусология институтининг бир неча нафар тадқиқотчилари 2019 йилнинг ёзида - ҳали COVID-19 биринчи ҳолати қайд этилгунга қадар касалланишган, дейиш учун барча асосларга эга.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео коронавирус пандемияси ХХР лабораторияларида юзага келган бўлиши мумкин мазмунида тарқалган тахминларни тасдиқловчи маълумотни эълон қилди.

Помпео ўз баёнотини ушбу ҳафтада коронавирус пандемияси сабабларини ўрганиш ва бу борада суриштирув ўтказиш учун Хитойга етиб борган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инспекторларига йўллади.

"АҚШ ҳукумати бугун 2019 йилда Хитой давлат лабораториялари фаолияти ичида юз берган янги маълумотлар ҳақида хабар беришмоқда", - дейилади Помпеонинг ёзма баёнотида. Жумладан, унинг сўзларига кўра, АҚШ Ухань вирусология институтининг бир неча нафар тадқиқотчилари 2019 йилнинг ёзида - ҳали COVID-19 биринчи ҳолати қайд этилгунга қадар касалланишган, дейиш учун барча асосларга эга.

Бундан ташқари, институтда камида 2016 йилдан бошлаб COVID-19 билан 96% га ўхшаш бўлган RaTG13 кўршапалакларида коронавирус ўрганилган. Унинг сўзларига кўра, институт вируснинг эҳтимолий "юқумлилиги ёки ўлим ҳолатларини ошириши бўйича ўтказилган тажрибалар" борасида ҳисобот тақдим этмаган.

Вирусология институти ҳарбий тадқиқотлар билан боғлиқ, дея таъкидлаган яна Помпео. "Узань вирусология институти фуқаролик институти сифатида тақдим этилишига қарамай, у Хитой ҳарбийлари билан материаллар чоп этишда ва махфий лойиҳаларда ҳамкорлик қилган", - дейилади Помпео баёнотида.

"COVID-19 пандемияси олдини олиш мумкин эди. Ҳар қандай масъулиятли давлат инфекция авж олганидан бир неча кун ўтгач Уханьга соғлиқни сақлаш соҳасида жаҳон экспертларини таклиф қилган бўлар эди", - деган Помпео.

COVID-19 лабораториядан назоратсиз чиқиб кетган бўлиши мумкин - Британия разведкачилари >>>

У яна бир карра БССТ экспертларига барча объектларга, лаборатория маълумотларига, ходимларга, гувоҳларга ва шикоятчиларга йўл очиб беришга чақириб қолган.

АҚШ бундан олдин ҳам коронавирус хитой лабораторияларида пайдо бўлган бўлиши мумкин, деган тахминларни билдириб келган, аммо шу вақтгача ўз сўзларига далилларни келтирмаган эди.

Помпеонинг ҳозирги таъкидлари ҳам ҳужжатлар билан далилланмаган. Хитой бу айбловларни рад этмоқда.

150
Теглар:
коронавирус пандемияси, Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

АҚШ МДҲ давлатларидан очиқ ва рақобатбардош сайловларни ўрганса бўлади - Володин

268
Бугунги кунда ОДКБ ва МДҲга кирувчи собиқ Совет Иттифоқи давлатларида сайловлар стандартлари ўта юқори, деб ҳисоблайди РФ Давлат думаси спикери.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. РФ Давлат думаси раиси Вячеслав Володин МДҲ давлаларида сайловларни ўтказиш тажрибасини АҚШ билан бўлишишни таклиф этди.

"Россия 24" телеканалига берган интервьюсида Давлат демаси спикери Қозоғистон ва Қирғизистонда сайловлар ўта юқори даражада ўтказилганини қайд этди. Володиннинг айтишича, КХШТ (ОДКБ) ва МДҲ Парламент ассамблеяси доирасида бу давлатларда кузатувчи сифатида бўлган Давлат думаси депутатлари шундай хулосани берганлар.

Шу билан бирга, АҚШдаги сайлов кампаниясига доир саволлар кўплаб йиғилиб қолган, дейди Володин.

"Шу боис, бошқа мамлакатлардаги сайловлар ҳақида гапирганимизда, ҳозир маълум бир тажрибани ёки қандайдир таклифларни таҳлил қилиб, умумлаштириб, сўнгра Америка Қўшма Штатларидаги ҳамкасбларимизга йўлласак, тўғри бўлар эди", - деди РФ Давлат думаси раиси.

"Биз тавсияларни йўллаймиз. Бундан ташқари, бу сингари масалалар чиндан ҳам анча самаралироқ ҳал этилаётган кўплаб мамлакатлар тажрибаси билан танишиб чиқишни тавсия этамиз. Лекин, бунда энг асосийси, бу ҳақда олдин ҳам айтганмиз, яна такрорлаб ўтамиз, суверен давлатлар ишларига аралашманг, ўз муаммоларингизни ҳал этинг, биз эса ўзимизни муаммоларимизни ўзимиз ҳал этиб оламиз. Агар ёрдам керак бўлса, марҳамат", - дея хотима қилди сиёсатчи.

РФ Федерация кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачев илгарироқ, АҚШ ўз сайлов тизимида рўй берган "сбой"дан сўнг бошқа давлатлардаги сайловларга "баҳо" қўйиш имкониятидан маҳрум бўлганини айтган эди.

268
Теглар:
сайлов, сайловлар, Россия, АҚШнинг янги президенти, АҚШ президенти, АҚШ
Руки в наручниках.

АҚШда "ИД"га ёрдам берган ўзбекистонлик 12,5 йилга қамалди

19
Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Федерал Бруклин суди ўзбекистонликни "Ислом давлати" террористик уюшмасига кўмак кўрсатгани учун 12,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда New York Post.

Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган.

Суд жараёни давомида 2015 йилда Рахматов ИД сафига янги қўшилган Ахрор Саидахметовга у ИШИД сафига қўшилиш учун Сурияга етиб олиши ва қурол сотиб олиши учун 400 АҚШ доллари бергани маълум бўлган.

Саидахметов, ўз навбатида ИДга содиқ экани, аммо агарда жиҳод учун Сурияга етиб бора олмаса, бор ҳалокатли уринишларини АҚШдаги полициячилар ва ФБР агентларига қаратишга қасамёд қилган.

Ёвуз ният билан у Жон Кеннеди номидаги аэропортдан Истанбулга (Туркияга) қараб учган. Аммо Сурия билан чегарадан ўтмоқчи бўлганида ҳукумат томонидан қўлга олинган. 2017 йилда у 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Прокуратура баёнотига мувофиқ, иккала жиноятчи ҳам жазони ўтиб бўлганидан сўнг ватанга депортация қилинади.

19