ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Жорий йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтади.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир кун тартибидан Ўзбекистон-Ҳиндистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши оқибатларини енгиб ўтишда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа тармоқларда кооперацияни кучайтириш ҳамда ҳудудлараро мулоқотлар, таълим ва гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга қаратилган устувор дастур ва лойиҳаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, учрашув чоғида икки давлат етакчилари жаҳон ва Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашадилар, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши самарали курашиш чора-тадбирларини муҳокама қиладилар.
Олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилиниб, иқтисодиёт ва инновациялар, молиявий-техник кўмак, божхона иши ва савдони техник тартибга солиш, кадрлар тайёрлаш ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишга доир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланади.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров ўзининг биринчи хоридий ташрифини Россияга амалга оширди. Расмий қабул 24 феврал куни Кремль саройида бўлиб ўтди.
Учрашув бошида Қирғизистон президенти Владимир Путинга Россияга таклифи учун миннатдорлик билдирди ва икки давлат орасидаги муносабатларнинг юқори даражада эканини қайд этди.
“Қирғизистон президенти сифатида менинг биринчи хорижий ташрифим Россияга амалга оширилиши – шубҳасиз, давлатларимиз орасида муносабатлар юқори даражада эканини тасдиқлайди. Биз стратегик ҳамкорликни ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этамиз”, - деди Жапаров.
Шунингдек Қирғизистон президенти республикада сиёсий инқирозни бартараф этишда Россиянинг ёрдами учун миннатдорлик биллдирди.
“Биз ЕОИИ, МДҲ, КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорликни давом эттирамиз. Бу республикамизнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий ривожланиш йўлида - устувор йўналиш бўлиб қолади. Пандемия каби мураккаб даврда бизга кўрсатган ёрдамингиз учун сизга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз. Россия вакцинасининг юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган. Биз ҳам яқин орада аҳолини оммавий вакцинация қилиш кампаниясини бошлашдан умидвормиз”, - деди Қирғизистон президенти.
Учрашув давомида Қирғизистон президенти Владимир Путинни унга қулай бўлган вақтда Қирғизистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Россия президенти Садир Жапаровни президентлик лавозимига расман киришиши билан табриклади ва коронавирус билан боғлиқ чекловлар туфайли ушбу учрашувни ташкил қилиш осон бўлмаганини таъкидлади.
Шунингдек Путин, Россия ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасида эканини ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия Қирзиғистоннинг биринчи рақамли ҳамкори эканини алоҳида қайд этиб ўтди.
Ундан ташқари Россия президенти, коронавирусга қарши кураш борасида Қирғизистонда олиб борилаётган ишлар самарали эканини ва бу борада Россия билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасида билдирилаётган қўшимча таклифлар борасида Россия Қирғизистонни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Шу билан бирга, Владимир Путин Садир Жапаровга Қирғизистонда рус тилининг давлат тили мақомида сақлаб қолинаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдириб ўтди.
"Мен, икки томонлама муносабатларимизнинг яна бир ўта муҳим жиҳатини қайд этмоқчиман - бу Сиз томондан (Қирғизистонда-таҳр.) рус тилининг давлат мақомини сақлаб қолганингиз. Бу биз учун жуда муҳим...", - деди Путин.
"Биз учун ҳам муҳим", - деб қўшимча қилди Жапаров.
Владимир Путин рус тили қирғизистон фуқароларига Россияда ишлаши учун қулай имкониятлар яратишини ва келажакда ҳам ушбу самарали ҳамкорлик сақланиб қолишини қайд этди ва Қирғизистонда рус тилини ўрганиш учун шароит яратишда ёрдам беришини билдирди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат ТИВ матбуот хизматига асосан хабар қилди.
22 феврал куни бўлиб ўтган онлайн музокарада Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниёзалиев ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бўлажак ташрифни муҳокама қилдилар.
"Томонлар Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифини тайёрлаш, мазмуни ва ўтказилишига алоҳида эътибор беришди", - дейилган хабарда.
Ҳозирча расмий ташриф санаси ҳақида маълум берилмади.
Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комиловнинг Қирғизистонга амалий ташрифи кутилаётганини таъкидлади.
Россиянинг Ейск шаҳрида яшовчи 77 ёшли Екатерина Горбунева қисқа вақт ичида Интернет юлдузига айланди.
"Супербуся" ник остида TikTokда пайдо бўлган буви ўз видеолавҳаларида ёшларга тамаки чекмаслик алкогол ичмаслик ва бошқа насиҳатларни шеърлар тарзда айтиб боради.
Энг қизиғи, бувининг бундай ҳазиломуз насиҳатлари кўпчилликка маъқул келган ва қисқа вақт ичида унинг подписчиклари сони 500 мингга яқинлашган.
Видеолавҳаларни суратга олишда ва ижтимоий тармоқларда жойлаштиришда Горбуневага унинг набираси Алина ёрдам беради.
"Супербуся"нинг навбатдаги мақсади - Азов денгизида TikTok House очиш.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.