Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов лавозимига тикланди

281
(Янгиланган 11:59 21.12.2020)
Ижтимоий тармоқлар орқали президентга мурожаат қилган Жасур Фозилов Бухоро шаҳар прокурори сифатида 20 декабрдан иш фаолиятини бошлади.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Жасур Фозилов Бухоро шаҳар прокурори сифатида 20 декабрдан иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ЎзА Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддиновга таянган ҳолда хабар қилди.

Хабарга оид тўлиқ тафсилотлар ҳали маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро шаҳар прокурори сифатида фаолият юритаётган Жасур Фозилов бундан бири неча кун олдин ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаатлар билан чиқиш қилган эди. Унда Фозилов турли қонунбузарликларни тилга олган эди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай, Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилаётгани ҳақидаги баёноти эълон қилинди.

Шундан сўнг Бухоро шаҳар прокурори Фозиловнинг мурожаати юзасидан Республика идоралараро комиссияси тузилган эди.

281
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, Жасур Фозилов, Бухоро
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

55
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

55
Президент США Джо Байден во время 59-й инаугурации президента в Вашингтоне

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги президентини табриклади

108
(Янгиланган 15:08 21.01.2021)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байденга табрик йўллади.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байденга табрик йўллади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади”, - дейилган давлат раҳбари хабарида.

Конгресс Жо Байденнинг АҚШ президенти этиб сайланганлигини тасдиқлади

2020 йил ноябрида бўлиб ўтган АҚШ президенти сайловларида Жо Байден ғалаба қозонган эди. 2021 йил 20 январь куни у қасамёд қилди ва АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришди. 78 ёшда бўлган демократ Байден АҚШнинг қирқ олтинчи ва сайланган энг ёши катта президент бўлди.

108
Теглар:
табрик, Жо Байден, Шавкат Мирзиёев