Олимхон Рустамов назначен заместителем министра инвестиций и внешней торговли Узбекистана

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

108
Тайинловга қадар Олимхон Рустамов Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Олимхон Рустамов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни тегишли фармонга имзо чекди.

Тайинловга қадар Рустамов Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Ундан олдин Ҳисоб палатаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ҳамда бошқа идора ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

Олимхон Рустамов янги лавозимида инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилишнинг самарали мониторингини олиб бориш, ривожланиш давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда Республика вилоятлари ва эркин иқтисодий зоналарини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлади.

Шунингдек, унинг вазифаларига ижтимоий соҳа, туризм ва қурилиш материаллари тармоғининг соҳавий ривожланишини мувофиқлаштириш масалалари киради.

108
Открытие филиала МГИМО в Ташкенте

ТИВ Камиловнинг Россияга ташрифи тафсилотларини очиқлади

627
(Янгиланган 10:40 28.02.2021)
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 1-2 март кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади. Музокаралар чоғида Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. 2021 йилнинг 1-2 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россияга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, музокаралар чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Томонлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россияга келиши ва россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашишини маълум қилган эди.

627
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Қирғизистон президенти билан учрашди

268
(Янгиланган 14:00 27.02.2021)
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ҳақида фикр алмашдилар.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Бугун, 27-феврал куни Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровга йўллаган мактубини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ҳақида фикр алмашдилар.

Марказий Осиёда сўнгги йилларда шаклланган хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, бугун денгиз портларига ва янги ташқи бозорларга энг қисқа йўл очадиган транспорт йўлаклари тизимини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқдаки, бу, ўз навбатида, минтақалараро савдо-сотиқнинг жадаллашуви, транзит юк ташувларини орттириш, хом-ашё, асбоб-ускуналар ва тайёр маҳсулотларни ташиш нархининг пасайишига хизмат қилади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

268
Ситуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище

Россиялик мутахассислар Сардоба сув омборини тиклашда ёрдам беради

14
(Янгиланган 15:41 01.03.2021)
Сув омборини тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари москвалик мутахассислар билан келишилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқишган.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Сардоба сув омборини қайта тиклаш лойиҳасига Москва давлат қурилиш универститети мутахассисларини жалб қилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Сардоба сув омборини қайта тиклаш бўйича жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этяпти.

Объектнинг амалдаги ҳолати дастлабки лойиҳа ечимларига қанчалик мувофиқлиги ҳам текширилмоқда. Бу ўрганишлар эртага шундай нохуш ҳолат яна такрорланмаслиги ва шу каби фалокатларнинг олдини олиш учун қилинмоқда.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда сув омборида 230 млн м3 сув тўпланган. У тез орада 350 млн м3 га етказилади ва шу билан ўтган йилги тўпланган сув ҳажмига етади.

“Жумладан, сув омборининг ҳолати ҳамда юзага келган техноген офатнинг сабабларини ўрганиш юзасидан, унинг келиб чиқиш ҳолатлари қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида хорижий мутахассислар (Москва давлат Қурилиш универститети) жалб қилиниб, техник ечимлар тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда”, - дейилган Қурилиш вазирлиги хабарида.

Муҳандислик-қидирув ишлари бўйича эса “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК ташкилоти томонидан Россиянинг мутахассислари билан бирга ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари москвалик мутахассислар билан келишилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқишган. Бу лойиҳа юзасидан давлат экспертизаси томонидан 12 февраль 2021 йил 4-Э-сонли эксперт хулосаси берилган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган эди. Ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган. Шунингдек, 4 нафар фуқаро табиий офат оқибатида ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган эди.

14
Теглар:
Сардоба
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши