Выборы в Узбекистане

Расман: президент сайловлари октябрь ойида ўтказилади

109
(Янгиланган 10:50 09.02.2021)
Ўзбекистонда президент, парламент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ўзгартиришга кўра, президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида  эди).

Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат ўн иккинчи ялпи мажлисида президент сайловлари санасини октябрга кўчиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллаган эди.

109
Открытие филиала МГИМО в Ташкенте

ТИВ Камиловнинг Россияга ташрифи тафсилотларини очиқлади

627
(Янгиланган 10:40 28.02.2021)
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 1-2 март кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади. Музокаралар чоғида Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. 2021 йилнинг 1-2 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россияга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, музокаралар чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Томонлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россияга келиши ва россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашишини маълум қилган эди.

627
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Қирғизистон президенти билан учрашди

268
(Янгиланган 14:00 27.02.2021)
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ҳақида фикр алмашдилар.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Бугун, 27-феврал куни Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровга йўллаган мактубини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ҳақида фикр алмашдилар.

Марказий Осиёда сўнгги йилларда шаклланган хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, бугун денгиз портларига ва янги ташқи бозорларга энг қисқа йўл очадиган транспорт йўлаклари тизимини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқдаки, бу, ўз навбатида, минтақалараро савдо-сотиқнинг жадаллашуви, транзит юк ташувларини орттириш, хом-ашё, асбоб-ускуналар ва тайёр маҳсулотларни ташиш нархининг пасайишига хизмат қилади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

268

Феврал - энг ёрқин суратлар

0
(Янгиланган 14:27 01.03.2021)
Sputnik халқаро ахборот агентлиги томонидан февраль ойи давомида тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik жамланмасида.

0
  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    Хонанда Дэя Москванинг Vegas City Hall да бўлиб ўтган "ЖАРА KIDS FEST" биринчи халқаро мусиқа фестивалида иштирок этмоқда.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москва, февраль ойида ёққан қор.

  • © Sputnik / Jordi Boychareu

    Испанияда норозилик намойиши.

  • © Sputnik / Alexei Danichev

    Санкт-Петербург, музлаб қолган Фонтанка дарёси

  • © Sputnik / Stringer

    Киевда "Наш" телеканалини ёпилиши талаб қилаётган миллатчи намоийшчилар

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Фатима Дудиева ва Татьяна Алексеева - "Бокс оқшоми"да

  • © Sputnik / Vladimir Vyatkin

    Олтой ўлкасидаги табиат комплекси ҳудудида жойлашган кўлда оққушлар.

  • © Sputnik / Alexei Druzhinin

    РФ президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко.

  • © Sputnik / Miguel Candela

    Гонконг, Севишганлар кунида Виктория дарёси олдида суратга тушган қиз

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Красноярск ўлкасидаги Бородино кўмир кони

  • © Sputnik / Jordy Boixareu

    Барселона, кўчаларидан бирида рэпер Пабло Аселни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишида скутерлар ёнмоқда.

  • © Sputnik / Asatur Yesayants

    Ереван, Арманистон мухолифат фаоллари намойиши.

  • © Sputnik / Evgeny Biyatov

    Москвада кучли қор ёғиши.

  • © Sputnik / Varvara Gert'e

    Мактаб ўқувчиси Андрей Маслов томонидан Рубик кубикларидан космонавт Юрий Гагарин тасвири

  • © Sputnik / Alexey Kudenko

    КХЛ "Динамо" (Москва) – "Йокерит" ўйинида жамоаларни қўллаб-қувватлаш гуруҳи аъзолари.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    "Москва-Сити" халқаро бизнес маркази кўриниши.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Татаристонда улкан блинни пишириш жараёни.

  • © Sputnik / Kirill Braga

    Волгоград вилоятидаги Жанубий ҳарбий округнинг "Прудбой" полигонида ҳарбий разведка зобитлари томонидан кўргазмали чиқиши.

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Красноярск сув омборидаги "Адмирал" яхт-клубида қуёш ботиши

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    "Сибир кучи - 2021" пойгада иштирок этган кучук

  • © Sputnik / Maksim Bogodviv

    "SUNNYФЕСТ" фестивали иштирокчилари

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    Дина Аверина Гран-при Москва 2021 финалида чиқиши.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москвадаги Третяков галереясида "Константин Кузнецов. Париж. Бретан. Нормандия" кўргазмаси

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Беларусь, Молотковичи қишлоғидаги қоракузанлар фермаси

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    А.Ф.Муров номидаги Новосибирск мусиқа коллежида

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Москва Митино тумани. ой кўриниши

  • © Sputnik / Magda Gibelli

    Венесуэла, Каракас шаҳридаги касалхонада тиббиёт ходими Sputnik V вакцинаси билан эмланмоқда

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Маҳаллий аҳоли Красноярск сув омборининг музида "музли мушак" уюштирмоқда

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    "Сибир кучи - 2021" пойгада иштирок этган кучук

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Ватан ҳимоячиси куни муносабати билан мушакбозлик, Москва.

  • © Sputnik / Zhanna Manukyan

    Тибетда миллий кийимдаги қизлар

  • © Sputnik / Alexey Filippov

    Мона Брорссон аёллар ўртасида биатлон бўйича мусобақада

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Танзания, Дар-эс-Салам шаҳрида эркак велосипедда ҳаракатланмоқда.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Балиқ кишки акцияси иштирокчилари томонидан музлаган дарёда очилган тешикларда қамиш. Татаристон.

Теглар:
ижтимоий тармоқ, интернет, қизиқарли суратлар, ҳафта суратлари