Тошкентдаги Абу-Сахий бозори. Архив сурат

Тошкентдаги "Абу Сахий" бозорида текширув ишлари бошланди

7124
(Янгиланган 14:15 10.09.2016)
Текширувлар валюта ва божхона қонунчилигини бузганлик факти юзасидан амалга оширилмоқда ва бу ҳолат ҳозирча бозор фаолиятига таъсир кўрсатгани йўқ.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Солиқ органлари Тошкентнинг энг йирик "Абу Сахий" бозорида ўтказилаётган молия-хўжалик текшируви доирасида ҳужжатларни мусодара қила бошлади, дея хабар қилди Спутник мухбирига куч органларидаги манба.

Манбага кўра, текширув ишлари сўнгги бир неча йиллар давомида келиб тушган агентура маълумотлари асносида ташкиллаштирилган. Аниқроқ қилиб айтганда, "бозорда валюта қонунчилигининг бузилиши, товарларнинг Ўзбекистонга божхона қонунчилигини бузган ҳолда олиб кирилиши ва солиқ йиғимлари тўланмаган ҳолда сотилиши" текширув ишлари бошланишига сабаб бўлган.

"Қизиғи шундаки, юқоридаги қонунбузарликлар тошкентликлар учун сир эмасди. Бозор ишлари, шунингдек, хорижий маиший техника ва бу ерда сотиладиган бошқа товарлар импорти билан шуғулланадиган бошқарув компанияси, Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаевани турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев томонидан назорат қилинарди. Манбага кўра, айнан шу туфайли компания раҳбарияти ва назорат органлари ўртасида узоқ йиллар давомида ҳеч қандай муаммолар юзага келмаган.

Суҳбатдош, ҳозирги текширувларга ўхшаш воқеа "Абу Сахий"да 2013 йилда Ислом Каримовнинг икки қизи — Лола ва Гулнора Каримовалар ўртасида иқтисодий манфаатлар туфайли юзага келган можаро вақтида ҳам юз берганини эслатиб ўтди. Айтилишича, ўшанда бу иш тинчлик битимининг тузилиши билан якунланган ва, натижада, "Абу Сахий" бошқарув компаниясининг бир қисми Гулноранинг қўлига ўтган.

Манбанинг Спутникка берган хабарига кўра, "қора" схемалардан фойдаланганлик туфайли "Абу Сахий"да бошқа бозорларга нисбатан товарлар чиндан ҳам бирмунча арзон бўлган. Хусусан, божхонани "айланиб ўтган" ҳолда Хитойдан техника, кийим-кечак, пойабзалларни олиб кириш орқали бундай натижага эришилган. Табиийки, божхона тўловлари тўланмагани боис, товарларнинг қиймати расман олиб кирилган аналогларига нисбатан анча паст эди.

Хабарга кўра, бугунги кунда теширувлар оддий истеъмолчилар ва сотувчиларга таъсир этгани йўқ. Бозор одатий тартибда фаолият юритмоқда — "Абу Сахий" ўз мижозларини километрларга чўзилган тирбандликлар билан қарши олмоқда.

Спутник томонидан сўроққа тутилган экспертлар, бу ҳодисага Ислом Каримов вафотидан кейин мулкни қайта тақсимлаш сифатида қарамасликка чақиришмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, текширувлар шундан далолат бериши мумкин-ки, гар Тимур Тиллаев бунгача маълум имтиёзлардан фойдаланган ва шу туфайли назорат органлари босимидан сақланиб келган бўлса, эндиликда эса у "кўпчиликка келган тўй" дея сабр қилишига тўғри келади.

7124

Ҳокимларни халқ сайлаши керак - президент

19
(Янгиланган 10:37 25.09.2020)
Тадбиркорлик ривожланиши қониқарсиз деб топилган туманларга истаган киши раҳбарликка даъво қилиши мумкин. Бунинг учун у ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, халқ вакилларини ишонтириши керак.

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 24 сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишда Республика туман ва шаҳарларидаги тадбиркорлик муҳити муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистонда илк бор туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Таҳлиллар асосида ҳар бир туманга тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” деб бҳо берилди. Якуний ҳисоботга кўра, 48 та туманда ва шаҳарда тадбиркорлик ҳолати “яхши”, 119 тасида - “ўрта” ҳамда 33 тасида - “қониқарсиз”, деб баҳоланди.

Тадбиркорлик кўрсаткичлари бўйича энг салбий натижа Нукус, Балиқчи, Бекобод, Ховос, Бахмал, Мирзачўл, Янгиқўрғон, Шовот, Касби, Қумқўрғон, Учтепа каби туманларда аниқланган.

Президент ушбу туманлар раҳбарларини кескин танқид қилиб, келажакда туман ҳокимларини халқ сайлаши тартиби жорий этилишини айтиб ўтди. 

"Одамларимиз турмушини яхшилашга ҳаракат қилмаган раҳбар бир кун ҳам ишламайди <...> Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз, – дея таъкидлади Президент.

“Қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилиши белгиланди. Яъни, уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади.

Ушбу туманларда муҳандислик коммуникацияларини яхшилаб, кичик саноат зонаси ташкил этиш, яйловларда чорвачилик, қоракўлчилик, йилқичиликни ривожлантириш, чегараолди савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.  

Яхши кўрсаткичларга эришган туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари маошига 30 % устама тайинланиб, аҳвол қониқарсиз бўлган ҳудудлар раҳбарларига жарима қўлланиши айтиб ўтилди.

 

19

РФда таҳсил олиш учун квота: ўринлар кўпроқ бўлади, тизимнинг ўзи эса ислоҳ этилди

152
(Янгиланган 20:46 24.09.2020)
Россия университетларида қўшни давлатлар ва Болтиқбўйи давлатлари абитуриентларига бепул жойларни тақдим этиш формати ислоҳ қилиниши зарур, деб ҳисоблайди Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков.

РФ Давлат думаси депутати Евгений Примаков шу йилнинг июн ойи охирида Россотрудничество раҳбари этиб тайинланди. У дарҳол Россия агентлиги фаолиятида катта ўзгаришларни ваъда қилди. Россотрудничествонинг янги раҳбари оғриқли мавзулардан бири сифатида Россия университетларида чет эл фуқаролари учун таълим олиш учун квоталар ажратиш тизимини белгилади.

“Квоталар сони кўпаяди - президент (РФ етакчиси Владимир Путин - таҳр.) уларнинг сони ошишини айтганди. 2023 йилга келиб квоталар сони икки баравар кўпайиши керак. Аммо Дума ва Таълим ва фан вазирлигидаги ҳамкасблар билан муҳокама қилмоқдамиз, квоталар билан боғлиқ ҳолат жуда ҳам самарали эмас”, - деди Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков Sputnik мухбирига.

У мисол тариқасида Беларусни келтирди, республика учун университетларда кўп бюджет ўринлари ажратилган, аммо Россияга "Польша билан рақобатлашиш мушкул".

“Польшаликлар нафақат ўқишга имконият беради, балки талабалар учун стипендиялар, грантлар ажратилади. Агар биз ўсмирларга фақат келиб, ўқишни таклиф қилсак, рақобатлашиш қийин. Биз бу квоталарнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмида гранд ва стипендиялар пайдо бўлиши учун тизимни такомиллаштиришимиз керак. Келинглар ва ўқинглар эмас, балки - мана учиш учун чипта, бу уй ёки ётоқхона учун тўлаш имконияти", - деди Примаков.

Россотрудничество Россияга келганда чет эллик талабалар, улар ўқиётган соҳада юқори малакали мутахассис бўлиб етишидан манфаатдор. Таҳсил олгандан сўнг, улар уйларига қайтиб, ўзлари учун муҳим бўлган лавозимларни эгаллайдилар, яхши иш топадилар, деб таъкидлади агентлик раҳбари. Бироқ, амалдаги тизимга биноан кўп ҳоларда бу режалар рўёбга чиқмай қолади.

"Россияга келган йигитлар, оғир аҳволга тушиб қолишади, улар дворник, такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш учун чиқишади. Бу бюджет маблағларимиз бу йигитларнинг ўқитишга сарфланиши нуқтаи назаридан ҳам нотўғри", - деб тушунтирди Россотрудничество раҳбари.

Ҳозирча квоталарни ажратиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ режалар йўқ, деб қўшимча қилди, “режалар - аниқ ёки равшанроқ тузилган”, муаммо фақат муҳокама қилинмоқда. Бироқ, ислоҳотсиз иложиси йўқ, деб ишонади Евгений Примаков.

2020 йил бошида Давлат Думасида хорижлик талабалар учун квоталарни 15 мингдан 30 минггача бюджет жойларини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинганди. Ўшанда Думанинг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси Леонид Калашников 15 минг Россиянинг халқаро роли ва гуманитар кучига мос эмас, деб айтди. Шунингдек, у Польша ва Руминияни мисол сифатида кўрсатди, Польша Беларусь фуқаролари учун 10 минг бюджет жойини ажратади, Руминия эса ҳар йили Молдованинг 5 минг фуқаросини бепул ўқитади. Шу билан бирга, Россияда ўқиш учун чет элликларнинг мурожаатлари сони 100 мингга яқинлашди. Натижада, Таълим ва фан вазирлиги чет эллик талабалар учун квоталар сонини 30 минг кишига этказишни режалаштирмоқда. Шу вақтда Россияда ўқиш учун чет элликларнинг мурожаатларининг сони 100 мингга яқинлашди. Натижада Таълим ва фан вазирлиги квоталар сонини 30 минг кишига етказиш режалаштирмоқда.

152