ОК табиий ҳодисалар ҳақидаги иловани ишга туширди, архив сурат

Одноклассники табиий ҳодисалар ҳақида огоҳлантириш иловасини ишга туширди

544
(Янгиланган 19:27 03.11.2016)
Одноклассники фавқулоддаги вазият ҳақида хабар олиш ва яқин инсонларининг ҳавфсизликда эканлигига ишонч ҳосил қилишга ёрдам берувчи янги веб ва мобил иловалари созланмасини тақдим этди. “Мен ҳавфсизликдаман” лойиҳаси 2016 йилнинг 2 ноябр куни Mail.Ru Group ва Россия ФВВ ўртасида тузилган келишув доирасида амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik.."“Мен ҳавфсизликдаман" лойиҳаси 2016 йилнинг 2 ноябр куни Mail.Ru Group ва Россия ФВВ ўртасида тузилган келишув доирасида амалга оширилди, деб хабар қилмоқда тармоқ матбуот-хизмати.

Одноклассники ижтимоий тармоғи ва Россия Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги янги, табиий офатлар ва ҳалокатлар пайтида фойдаланувчиларга ёрдам беришни кўзда тутувчи хизматни ишга туширилиши ҳақида эълон қилдилар. "Мен хавфсизликдаман" лойиҳаси унинг профилида кўрсатилган вилоят ва турган жойни автоматик тарзда аниқлайди ва тегишли хабарни юборади. У билан бирга фойдаланувчилар фойдали ахборот, фавқулодда хизматларнинг шошилинч рақамлари ва юзага келган ҳолатда қандай ҳаракат қилиш ҳақида қўлланмани оладилар.

ОК запустили приложение для оповещения о стихийных бедствиях
Пресс-служба "Одноклассники"
"ОК" табиий ҳодисалар ҳақида огоҳлантириш иловасини ишга туширди

Бундан ташқари, янги созланма "Мен хавфсизликдаман" статусини ўрнатиш ва тезкорлик билан дўстларингизнинг қай бири офат юз берган худудда эканлигини билиш имконини беради. Бунинг учун "Хавфсизликда" махсус иловасини устига босиш керак, агар уларнинг аҳволи ҳақида ҳабар бўлмаса "Уларга ёзинг" иловаси орқали билиш мумкин бўлади.

Келажакда илова нафақат Россия аҳолисини, балки ижтимоий тармоқнинг бошқа мамлакатларидаги фойдаланувчиларини ҳам огоҳлантириш имконини беради.

"Тест хабар тарқатуви, лойиҳанинг самарадорлиги кутилган натижани берганлигини кўрсатди. Фавқулодда вазият худудидаги фойдаланувчилар тезкорлик билан дўстлар статусларини билиш имконини берувчи янги, қулай хизмат билан ҳайратда қолишди. Ҳамда қутқарувчилар ёрдамга муҳтож инсонни ижтимоий тармоқ орқали топиш имкони ўзини ҳавфсизликда сезиш ҳиссини кучайтиради. Энг асосийси эса ушбу лойиҳа аҳолини фавқулотда вазяитларда огоҳлантириш масаласида олдинга босилган катта қадамдир. Ушбу илова билан биз буни аввалгидан тезроқ ва самаралироқ амалга ошириш имконига эга бўламиз" — деди Россия Федерацияси ФВВсининг интернет ресурслари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Мостинский Павел.

ОК запустили приложение для оповещения о стихийных бедствиях
Пресс-служба "Одноклассники"
"ОК" табиий ҳодисалар ҳақидаги иловани ишга туширди

"Фавқулодда вазиятда жавобнинг тезлиги, ишончли маълумотлар ва катта қамров муҳим омилларга айланади. Одноклассники — бу дунё бўйлаб ҳар ой кайд этилган 73 миллион фойдаланувчи демакдир. Бу технологиялар хаётни асраб қолиши ва ижтимоий тармоқлар эса инсонга ёрдам бериши мумкинлигига мисол бўла олади" — деб ушбу ҳабарни Одноклассникининг маркетинг ва бизнес лойиҳани ривожлантириш бўйича директори Арсен Исрапилов шарҳлади.

Тўлақонли хизматни ишга туширгунга қадар Одноклассники Туркиядаги вазият, Ниццадаги терактлар, Волгоград вилоятидаги сув тошқини пайтида Россия ФВВси билан бирга, Мюнхен ва Брюсселдаги терактлар ва Италиядаги ер силкинишлари пайтида қисқа хабарлар тарқатган эди. 2015 йилдаги Париждаги терактлар фойдаланувчиларни огоҳлантиришга оид илк мисол бўлади.

Айнан шу воқеа, фойдаланувчилар билан алоқа ўрнатилгани ушбу лойиҳа яратилишадаги илк қадам эди. Огоҳлантиришлар ижтимоий тармоқнинг расмй гуруҳи OK.Operatively ва Россия ФВВнинг гуруҳидан келар эди.

544

Ўзбекистонда коронавирус: 8 июль асосий хабарлари

0
Бугуннинг ўзида 198 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6 888 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 395 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 982 нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 198 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 6 888 нафарга етди.

Айни пайтда 4052 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 24 бемор оғир аҳволда, 13 ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолати

Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак киши) 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

2 июль куни ундан "COVID-19" инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган.

Реанимацион муолажаларга карамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Республикада карантин яна кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли карантин чоралари кескин кучайтирилади. Автотранспорт ҳаракати ва йирик жамоат объектлари фаолияти чекланади. Бу ҳақда тўлиқ.

Шифохоналарда ётоқ ўринлари қолмади

Ўзбекистонда шифохоналарда COVID-19 билан касалланган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Ҳабибулла Оқилов АОКАдаги брифингда маълум қилди.

“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди. Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик”, - деди у.

Оқилов бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статистика йўқлигини айтди.

“Агар ҳар куни 1000 та коронавирус касаллиги аниқланса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ўлади”, - деб қўшимча қилди Оқилов.

Чартер жадвали ўзгарди

Чартер рейслари жадвали Республика махсус комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди.

6 – 19 июль кунларига режалаштирилган 19 та парвоздан 13 таси амалга ошириш белгиланди, жумладан Россиядан 9 та парвоздан 5 таси амалга ошириш режалаштирилган. Москвага 6 тадан 3 та, Санкт-Петербургга 2 тадан 1 та парвоз амалга ошириш кўзда тутилди. Владивостокка махсус рейс сақлаб қолинди. Дубайдан эса парвоз бекор қилинган. Янги парвозлар жавдали.

Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтириш чоралари кўрилади.

Чегарадаги фуқаролар

Ташқи ишлар вазирлиги Россия-Қозоғистон чегарасидаги “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида ва Оренбург вилояти Бузулук шаҳрида ватандошлар тўпланиши юзасидан баёнот берди.

Россия ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан чеклов чораларига тўғри баҳо беришларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва ўзларининг ва атрофдагиларнинг соғлиғини хавф остига қўймасликларини яна сўралган.

Ўзбекистон фуқаролари чартер рейсларини ташкил этиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан ҳамда мунтазам “сариқ” ва “яшил” рейслар қайта ташкил этилишига кўра ватанга қайтадилар.

Шунингдек, ТИВ Қозоғистон билан чегарадаги “Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пункти яқинида тўпланган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди. Қайд этилишича, техник сабабларга кўра сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилган.

“Жибек жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади.

Тест онлайн бўлмайди

Турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 11,8 миллиондан ошди, 544 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,9 млн), Бразилияда (1,6 млн), Ҳиндистонда (742 минг).

0
м

ТИВ: фуқароларнинг Ўзбекистонга кириши билан боғлиқ муаммо тез муддатда ҳал қилинади

43
Қайд этилишича, техник сабабларга кўра сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон билан чегарадаги “Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пункти яқинида тўпланган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

Қайд этилишича, техник сабабларга кўра сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилган.

“Жибек жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади”, - дейилган хабарда.

Хабарда ёзилишича, бош консулхона ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб туришибди, ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган. Диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда ва вазият умумий назоратга олинган.

ТИВ 1 июлдан буён 2700 дан ошиқ ватандошлар, асосан касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўплангани хабар қилинган эди.

43
Теглар:
мигрантлар, чегара, Қозоғистон, Ўзбекистон