Тошкентдаги мустақиллик майдони архив сурат

Мирзиёев Тошкентда Каримов номидаги майдон барпо этишни таклиф қилди

845
Мирзиёев шаҳарни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилганини, унда асосий эътибор янги иш ўринлари яратиш ҳамда транспорт, уй-жой ва бизнес инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилишини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашуви чоғида шаҳар марказида мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталувчи майдон барпо этиш таклифини билдирди, деб хабар берди РИА Новости.

"Номзод бу улуғ зотнинг хотирасини абадийлаштириш, жумладан, Тошкент шаҳри марказида улкан майдон барпо этиб, Ислом Абдуғаниевичнинг улуғвор ҳайкалини ўрнатиш ҳақида кенг жамоатчиликнинг мурожаат ва таклифларини барча қўллаб-қувватлашига ишонишини билдирди", — дея иқтибос келтирмоқда РИА Новости ўзбек ОАВларига таяниб.

Мирзиёев шаҳарни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилганини, унда асосий эътибор янги иш ўринлари яратиш ҳамда транспорт, уй-жой ва бизнес инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилишини маълум қилди.

Хусусан, 2017 йилда пойтахтнинг марказий туманларидан бирида 70 гектар майдонга тадбиркор ва банклар томонидан 1 миллиард доллар маблағ ажратиладиган "Тошкент Сити" бизнес маркази қурилиши бошланади.

845
Мавзу:
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)
Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди

44
Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган тўплам ишлаб чиқишди. У ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши, қулайлиги ва арзонлиги каби устунликларга эга.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik.  Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди.

COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатди.

“SARS-CoV-2 вируси РНКсини ажратишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ушбу тўплам дунёда ишлаб чиқариладиган аналоглари билан таққосланганда сезгирлиги, ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши (1 соат), қулайлиги ва арзонлиги (камида 30% га арзонроқ) каби устунликларга эга”, - дейилган Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабарида.

У “ЭНКОР” номи билан рўйхатдан ўтказилган ва кенг кўламда ишлаб чиқариш учун рухсат берилди.

Бундан ташқари, ушбу тўплам ёрдамида гепатит В, гепатит С, одам иммун танқислиги вируси (ВИЧ) РНК/ДНКсини ажратиш мумкин.

“ЭНКОР” мамлакатга хориждан келтириладиган нархдаги тўпламларнинг ўрнини босишга имконият яратиши қўшимча қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан COVID-19 ни диагностика қилиш учун полимераз занжир реакцияси (ПЗР) усули стандарт сифатида таклиф қилинган. Маълумки, ПЗР диагностика таҳлилини амалга ошириш учун дастлаб коронавирус РНКсини ажратиб олиш талаб этилади.

44

Ўзбекистон герби қандай бўлиши мумкин эди архив суратлар

262
(Янгиланган 18:42 02.07.2020)
Янги давлат гербининг бир нечта вариантлари таклиф қилинган. Аммо охирида Бадиий академиянинг бир гуруҳ рассомлари яратган герб чизмаси маъқулланган.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik.  Герб Ўзбекистоннинг расмий давлат рамзларидан биридир. 2 июль - Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган кун.

© Sputnik / Утарбеков
Государственный герб Узбекистана

1992 йил 2 июлда "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида" ги қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида қабул қилинган.

"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, янги давлат гербининг бир нечта вариантлари таклиф қилинган.

Отвергнутые эскизы государственного герба Узбекистана

Аммо охирида Ўзбекистон Бадиий академиясининг бир гуруҳ рассомлари ва график усталари томонидан яратилган герб чизмаси маъқулланган.

Давлат герби тўғрисидаги қарор лойиҳаси ва герб чизмаси Ўзбекистон Миллий архивининг алоҳида қимматли ҳужжатлари орасида сақланмоқда.

262

Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади

32
(Янгиланган 19:34 02.07.2020)
Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистонга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Асрор Аллаяров.

Халқаро тадбир жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари "Фестиваллар шаҳри" – Шаҳрисабзда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон бош вазирининг 30 июндаги II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита мажлиси ўтказилиб, йиғилиш баёни тасдиқланди.

Унда ушбу нуфузли анжуманнинг иккинчи маротаба ўтказилишига тайёргарлик кўриш, хорижий иштирокчиларни янада кўпроқ жалб этиш ва уларга мақом санъати тўғрисида кўпроқ маълумот бериш, анжуман географиясини янада кенгайтириш зарурлиги, иштирокчиларни ўзбек бой маданий мероси, санъати, урф-одатлари билан яқиндан таништириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Анжуманни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ шакллантирилиб, тегишли ташкилотларга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз I халқаро мақом санъати анжумани 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида ўтказилган бўлиб, унда жаҳоннинг 75 мамлакатидан яккахон хонандалар, фольклор жамоалари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этганди.
,

32