Тошкент шаҳри, архив сурат

4-декабр учун об-ҳаво маълумотлари

1862
Тошкент шаҳрида 4 декабрь куни эрталаб ёмғир ёғади, ҳарорат 13-15 даража илиқ бўлади

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Декабрь ойи бошида синоптиклар мамлакатнинг барча вилоятларида ҳаво исиб кетишини айтишган эди. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан, ҳаво-ҳарорати 15-20 даража илиқ.

Тошкентда бугун ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кузатилмайди. 3 декабрь куни ҳам шундай ҳарорат сақланиб қолса-да, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 4 декабрь куни эрталаб ёмғир ёғади, ҳарорат 13-15 даража илиқ бўлади, деб хабар қилмоқда Гидрометеорология хизмати маркази.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бугун ҳарорат 15-20 даража илиқ ва ўзгарувчан. 3-4 декабрь кунлари ёмғир ёғиши кузатилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида эса 4 декабрь куни ёғингарчилик кутилмайди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 3 декабрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади. 4 декабрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати +13+18 даражага кўтарилиши кутилмоқда.

Фарғона ва Андижон вилоятларида 4 декабрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ўртача ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бугун +10+15 даража. 3 декабрь куни ёмғир ёғади. 4-декабр куни эса ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат 8-13 даража илиқ бўлади.

3-4 декабр кунлари республиканинг тоғолди ҳудудларида кўчки бўлиш эҳтимоли борлиги айтилмоқда.

1862
Теглар:
илиқ, шамол, ёмғир, 4-декабр, об-ҳаво, Ўзбекистон

Ҳаммаси шаффоф: Булунғурда ёрдам пуллари тарқатилишини сектор аъзолари кузатмоқда

41
Булунғур тумандаги етти мингга яқин кишига 1,5 миллиарддан ошиқ маблағ ажратилган бўлиб, бу пулларни жорий йил 15 августига қадар тўлиқ тарқатиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида шаффофликни таъминлаш ва чалкашликларга йўл қўймаслик мақсадида коронавирус пандемияси вақтида давлат томонидан ажратилган пул маблағлари тарқатилиши сектор аъзолари томонидан кузатиб борилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига туман матбуот-хизмати раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, пандемия шароитида доимий даромадидан айрилган, ишсиз, кам таъминлаган ва эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика ҳукумати томонидан қатор чоралар кўрилмоқда. Жумладан, президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ана шундай эзгу ташаббуслардан биридир.

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ҳар бир туманда эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мураккаб ижтимоий вазиятидан чиқиб кетишида кўмаклашишнинг аниқ механизми ишлаб чиқилди.

Коронавирус бўйича тўловлардан шикоят қилмоқчимисиз - манзиллар рўйхати >>>

Жумладан, ҳар бир оилага 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, имтиёзли кредит ажратиб, тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилди, ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратиб, ҳайдалиб ва экилиб берилди, кооперациялар ташкил этилиб, субсидия ҳисобидан жўжа, қўён, асалари тарқатилди, помидор, картошка, ловия уруғлари етказиб берилди.

Шунингдек, пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилган.

Ушбу ажратилган ёрдам пуллари "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида рўйхати шакллантирилган оилаларга тарқатилмоқда. Хусусан, яқинда 1 миллион сўмдан ёрдам қилинган 25 та оиланинг 91 та аъзоси учун ҳам 20 миллион сўм, туман миқёсида жами 1 503 та оиланинг 6 935 нафар оила аъзосига моддий ёрдам пули тарқатилмоқда.

Тошкентда ёрдам пули нега барча қийналганларга тарқатилмади - Маҳмуджўжаев изоҳи >>>

Маълумот учун Булунғур тумандаги 6 935 кишига 1 млрд. 525 млн. 700 минг сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб, ушбу пул маблағларини жорий йил 15 августига қадар тўлиқ тарқатиш режалаштирилган.

41
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Ўзбекистон қайси давлат вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

128
Айни кунларда Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов маълум қилди.

“Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди”, - деди у.

Шунингдек, Икромов бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражаси ҳукуматга маълум қилишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга вакцина харид қилиш ва мамлакат аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берган эди.

Бугун Россияда дунёдаги коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.

128
Граждане Узбекистана идут на посадку в терминале аэропорта Внуково

Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади

0
Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси вакиллари йиғилиш ўтказиб, унда террорчиларнинг Россияга меҳнат мигрантлари сифатида кириб келишига қарши кураш чораларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Москвада Россия ФХХ директори А.В. Бортников бошчилигида Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда террорчиларнинг Россияга кириб келишига тўсқинлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

2019 йил бошидан бери террорчилик ва экстремистик фаолиятда гумон қилинган 820 дан ортиқ шахснинг Россияга кириб келишига йўл қўйилмаган.

Шунингдек, Бортников халқаро террорчилик ташкилотларнинг миграция оқимидан фойдаланишига йўл қўйилмаслик кераклигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида томонлар радикал ҳаракат тарқалишининг олдини олиш учун миграция муҳитида профилактика тадбирларини кучайтириш чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ўртасида терроризмнинг олдини олиш бўйича хизматлар ва идораларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

0